15 НАФАР АЁЛЛАРНИНГ БАНДЛИГИ ТАЪМИНЛАНДИ
Автор:
Сабрижамил
Жумладан, “Ўзбекистон” маҳалласида яшовчи якка тадбиркор Дилноза Тангрибердиеванинг “Маржона” тикув цехи 2 июль куни фойдаланишга топширилди.
Тикув цехининг тантанали очилишида вилоят ҳокими Ф.Эрманов, туман ҳокимлари, маҳалла фаоллари иштирок этиб, хотин-қизларни янги иш ўринлари ва янги тикув цехи билан самимий қутладилар. Шунингдек, ишчилар билан суҳбатлашиб, бу ердаги шароитлар билан танишдилар.
-Бугунги кунда ушбу тикув цехимизда 15 нафар аёлларининг бандлиги таъминланиб, ички бозор учун кийимлар тикилмоқда. Келгусида, цехимизни кенгайтириб, 25 та иш ўрни очиб, аёллар бандлигини таъминлаш ниятидамиз ,-дейди якка тадбиркор Дилноза Тангрибердиева.