10 нафар той боланинг суннат тўйи ўтказилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Мамлакатимизда инсонпарварлик, меҳр-шафқат ва ўзаро холис ёрдам сингари ғояларга қаратилган умумхалқ ҳаракатлари бугун барчани бир мақсад сари бирлаштирмоқда.

Хусусан, туманимизда ҳайрия тадбирлари тизимли тарзда олиб борилмоқда. Жумладан, туманимиздаги “Кемпинг Ҳазорасп” меҳмонхонасида “Боғдор”, “Ишчилар” ва Ал-Хоразмий маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, эхтиёжманд оила фарзандларининг суннат тўйлари туман ҳокимлиги ва ҳомийлар томонидан ўтказиб берилди.

Тадбирга нуронийлар, 10 нафар той боланинг ота-оналари, яқин қариндошлари, жамоатчилик фаоллари таклиф этилди. Суннат тўйида иштирок этган туман ҳокими ўринбосари С.Қурязов томонидан болаларнинг ҳар бирига совғалар топширилди ва ҳомий ташкилотларга миннатдорчилик билдирилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.