ТАДБИРКОРЛАР МУРОЖААТИ – ЭЪТИБОРДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 14 майдаги ПФ-5718-сонли Фармоннинг ижросини таъминлаш бўйича Ҳазорасп туман тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ҳазорасп туманида жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига банклар томонидан ажратилган кредитлар бўйича қуйидагиларни келтириб ўтамиз. Жумладан, “Шовот” маҳалласидаги кўп тармоқли “Ихтиёр Элёр” фермер хўжалигиа балиқчиликни ривожлантириш учун 65 млн сўм кредит ажратилиб, 2 та янги иш ўрини ташкил этилди. “Мухомон” маҳалласи, “Карвон йўли” кўчаси 70-уйда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Б.Машариповга “Миллий ширинликлар ишлаб чиқариш учун” 30 млн сўм, “Шехёпи Мутпири” маҳалласи, “Шукурона” кўчаси, 129-уйда яшовчи “Бунёдбек Лайло Гули” хусусий корхонасига ҳамда “Темирчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун” 33 млн сўм кредит ажратилиб, ҳар бирида 2 тадан янги иш ўринлари яртилди.
Пандемия даврида кредитларнинг муддатларининг узайтирилиши бўйича ҳам бир қатор ишлар олиб борилди. Яъни “Бўстон” маҳалласи, “Зарафшон” кўчаси, 37-уйда яшовчи якка тартибдаги тадбиркор Гуландон Эгамбердиевага “Тикувчилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун” 73 млн сўм кредит ажратилиб пандемия даврида кредитнинг қайтарилиш муддатлари узайтирилиши ҳисобига тадбиркор 6 млн сум фойда кўрган.
Ер майдони ажратилиши бўйича Питнак шаҳри, “Мухаббат” маҳалласида жойлашган “XORAZM PAPER” МЧЖга туман ҳокимининг 23.07.2018 йилдаги №2152қ-сонли қарорига асосида “Иссиқхона” ташкил қилиш ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ушбу қарор вилоят ҳокими томонидан туман ҳокимининг юқоридаги қарорини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинмаганлиги сабабли мулкга эгалик ҳуқуқи эътироф қилинмасдан келинганлиги аниқлангач, вилоят ҳокимининг 12.06.2020 йил №232қ-сонли қарори билан ижобий ҳал қилинди. “Ишчилар” маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 30-уйда яшовчи Якка тартибдаги тадбиркор Наримон Рахимбаевга туман ҳокимининг 01.05.2013 йилдаги №535қ-сонли қарори асосида қурилган “Автодром” биносига вилоят ҳокими томонидан туман ҳокимининг юқоридаги қарорини тасдиқлаш бўйича қарор қабул қилинмаганлиги сабабли мулкга эгалик ҳуқуқи этироф қилинмасдан келинган. Ушбу масала туман ҳокимининг 22.05.2020 йил 1302қ-сонли қарори билан ижобий ҳал қилинди.
Инфратузилма масалалари бўйича Ҳазорасп тумани, “Шехёпи Мутпири” маҳалласи, “Шукурона” кўчаси, 129-уйда яшовчи “Бунёдбек Лайло Гули” хусусий корхонаси раҳбари Азамат Саидовнинг ишлаб чиқариш биносини электр тармоғига улаш тўғрисидаги мурожаати ижобий ҳал этилди. Ал Хоразмий маҳалласи, “Мустақиллик” кўчаси, 1-уйда жойлашган "Жульетта" МЧЖга қарашли “Ишлаб чиқариш” биносини электр тармоғидан ажратилганлиги юзасидан мурожаати ҳам ижобий ҳал қилинди.
Дарҳақиқат, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг мурожаатини ўрганиб, ижобий ҳал қилиш эртанги фаровон ҳаётимизни таъминлайди.
М.ЭШЖАНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Бош Вазирнинг Ҳазорасп туман Тадбиркорларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш қабулхонаси мудири.