«КЕЛАЖАК БУНЁДКОРИ» МЕДАЛИ МУБОРАК БЎЛСИН!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Мамлакатимизда ёш авлодни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳри ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари билан тенгдошларига ҳар томонлама ўрнак бўлиб келаётган ташаббускор ва етакчи ёшлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан «Келажак бунёдкори» медали билан мукофотландилар.

Мукофотланганлар орасида элдошимиз, «Нур Муҳаммад Ислом обод» масъулияти чекланган жамияти раҳбари, Халқ депутатлари O‘ZLIDEP Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Маткаримов Рахматжон Жуманазарович ҳам бор.

Маткаримов Рахматжон Жуманазаровични ушбу мукофот билан муборакбод қиламиз.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.