“КЕКСАЛАР ҲАФТАЛИГИ” ДАВОМ ЭТМОҚДА
Бугунги кунда республикамиз бўйлаб “Кексалар ҳафталиги” тадбирлари ўтказилмоқда. Туанимизда ҳам мазкур ҳафталик доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Умуман олганда, “Кексалар ҳафталиги” тадбирларининг ўтказилиши кекса авлод вакилларининг жамият ҳаётидаги иштирокини ортиб боришига юксак эътибор, катта рағбат ва кенг имкониятдир. Пенсия ёшига чиқиб, баъзан ўзини жамиятдан узилиб қолгандек ҳис қиладиган нуронийларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш эса ҳар томонлама хайрли ва манфаатли.
Жумладан, бугун Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов “Саноат” маҳалласида яшовчи 75 ёшни қаршилаган Раҳмонберган Машарипов хонадонига ташриф буюриб, уларга эсдалик совғаларини топширди.
Раҳмонберган Машарипов узоқ йиллар тиббиёт соҳасида ишлаб, кўплаб беморлар дардига малҳам бўлиб, уларнинг дуоларини олиб келган фахрий шифокорлардан.
Отахон туман ҳокими билан суҳбатлашар экан, кексаларини ардоқлаётган Президентимизга ўз миннатдорчилигини билдирди.
Дарҳақиқат, кексаларини эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш, улар ҳолидан ҳабар олиш халқимизнинг азалий қадриятларидандир. Зеро кексалари эъзозланган юрт қадр топади ва юксалаверади.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.