"Ёзги соғломлаштириш даври" мавзусида семинар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025 йил 19 майдаги 162-сонли буйруғига асосан, барча мактабгача таълим ташкилотларида 1 июндан 31 августга қадар ёзги соғломлаштириш даври ташкил этилиши белгиланган.
Ушбунинг ижроси юзасидан бугун Хинжухон Абдурасулова раҳбарлигидаги 19-сонли ДМТТда семинар бўлиб ўтди.
Семинарда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Холида Собирова иштирок қилди ва ёзги соғломлаштириш ишларини тўғри ташкил этиш мактабгача таълим ташкилотларининг устувор йўналишларидан бири эканлигини таъкидлади ва семинар жараёнлари билан танишди ҳамда юқори баҳолади.
Ушбу тадбирда тумандаги барча таълим ташкилоти директорлари, методистлари, тарбиячи, психологлари иштирок қилди.
Ҳазорасп тумани ҳокимлиги
матбуот хизмати.