Бугун 2-сектор ҳудудидаги 13-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида туман прокурори ташаббуси ва туман ҳокимлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамкорлигида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.
Тадбирда туман ҳокими Зафар Абдиримов, туман прокурори Дилшод Мадиримов, сектор раҳбарлари ва тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.
Меҳнат ярмаркасида 71 та корхона 384 та бўш иш ўринлари билан иштирок қилди.
Ярмаркада ишсиз банд бўлмаган фуқароларнинг 42 нафарига доимий ва 21 нафарига қишлоқ хўжалик фермерларига мавсумий ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг 79 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тартибда хуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 11 августдаги камбағал ва ишсиз фуқароларни тадбиркорлика жалб килиш, уларнинг мехнат фаолигини ошириш ва касб-ҳунарга ўқитишга каратилган ҳамда Аҳоли бандлигини таьминлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ПК-4804-сонли қарори ижроси юзасидан Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги жамғармаси ҳисобидан тумандаги 45 нафар ишсиз банд бўлмаган фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар ҳамда 8 нафар аёлларга Сертификатлар топширилди.
Шунингдек, меҳнат ярмаркасида маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари томонидан 7 та ишсиз фуқарога шу ернинг ўзида имтиёзли кредитлар олиш учун ижобий тавсияномалар, тикув машиналари олиш учун ариза билан мурожаат қилган 6 нафар ёшларнинг 2 нафарига субсидия асосида тикув машиналари берилиб, ногиронлиги бўлган 9 фуқарога ногиронлик аравачалари, 5 нафарига эшитиш мосламалари берилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 17.09.2021 йилдаги 578-сонли қарорига асосан 11 фуқаро ўз-ўзини банд қилди.
Тадбир доирасида аҳоли учун сайёр тиббий кўрик ташкил этиш билан бирга соғлом турмуш тарзи, китоб марафони билан бирга ҳунармандлар иши ҳамда ўқувчи-ёшларнинг бешта муҳим ташаббус йўналишлари бўйича чиқишлари намойиш этилди.
Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.