ҲАЗОРАСП ТУМАН КЕНГАШИ СЕССИЯСИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жумладан, Ҳазорасп туманида эҳтиёжманд оилалар рўйхати (“темир дафтар”) асосида уларга манзилли ёрдам кўрсатилиши ва аҳоли, хусусан, хотин-қизлар ва ёшларнинг бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари ҳамда Халқ депуталари туман Кенгашининг “Саховат ва кўмак” жамғармасига тушган маблағларини сарфлаш, туманида камбағалликни қисқартириш, тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш  юзасидан амалга оширилаётган ишлар, карантин шароитида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга яратилган имкониятлар, қўшимча имтиёз ва енгилликлар бериш бўйича кўрилаётган чоралар, “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасидаги амалга оширилаётган ташаббусларда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар ва фермерларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзлар бериш ҳамда уларнинг мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида олиб борилаётган ишлар, инқирозга қарши курашиш жамғармаси томонидан ҳудудга ажратилган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши ҳолати юзасидан туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари, пандемия даври шароитида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш  ҳамда имтиёзли кредитлар ажратишда кўрилаётган чоралар самарадорлиги  бўйича биринчи ўринбосари З.Оллақулиевнинг ҳисоботи, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг туманидаги тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасининг 2020 йил 1 июнь ҳолатига қабул қилинган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши юзасидан ҳисоботи, Хоразм вилояти таркибида Ҳазорасп туманидан ажралган ҳолда Тупроққалъа тумани ташкил этилганлиги муносабати билан Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2019 йил 18 декабрдаги “2020 йил Ҳазорасп тумани маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида”ги 60-205-сонли қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, тумани ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосари подполковник А.О.Бобожановнинг 2020 йилнинг май ойи давомида амалга оширилган ишлари, туман маҳаллий бюджетининг 2020 йил 1 чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми ҳисобидан маблағ ажратиш, туман ҳокимининг сессия оралиғидаги айрим қарорларини тасдиқлаш ва Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2020 йил   10 майдаги 10-38-сонли қарорини қайта кўриб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикри тингланди ва қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Олий Мажлиси Сенати аъзоси Умарбек Шарипов қатнашди.