Ҳоким ёрдамчиларига ноутбуклар топширилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Барчамизга маълумки, тумандаги 44 та маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман ҳокимининг ёрдамчилари ўз фаолиятларини бошлаган.

Ҳоким ёрдамчиларининг иш фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир ҳоким ёрдамчисига туман ҳокимлиги томонидан замонавий ноутбуклари топширилди.

Ҳозирги кунда ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллаларда хатловлар ўтказиш, аҳоли муаммоларини ўрганиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.