Ҳазорасп туманида 2022 йилнинг 9 ойи давомида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази бошлиғи У.Ражаповнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

 

Ўзбекистон Республикаси “Ахоли бандлиги тўғрисида”ги қонунга асосан, Ҳазорасп туман ахоли бандлигига кўмаклашиш марказида муаян ишлар амалга оширилган.

2022 йилнинг 9 ойида тумандаги 1-сектордан марказга 1614 нафар,
2-сектордан 2173 нафар, 3- сектордан  1536 нафар, 4-сектордар эса 1859 нафар жами бўлиб 7 182 нафар фуқаролар иш масаласи юзасидан мурожаат қилган. Улардан 3958 нафари хотин-қизларни, 2795 нафарини эса ёшлар ташкил қилади. Марказга ушбу келиб тушган мурожаатлардан 1-сектордан 589 нафар,
2-сектордан 825 нафар, 3-сектордан 425 нафар, 4-сектордан 409 нафар  жами      2 248 нафар фуқароларнинг мурожаатлари ижобий хал қилиниб улар доимий ишга жойлаштирилган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида 867 нафар фуқаролар жамоат ишларига жалб қилинди, 235 нафар фуқаро эса касб-хунарга қайта ўқитилиб, ушбу фуқароларга мутахассисликлар бўйича сертификатлар берилган.

 Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 19-2019-Б-сонли буйруғига асосан ишсиз шахсларга субсидиялар асосида 25 нафар ишсиз фуқароларга эса субсидия асосида тадбиркорликни бошлаш учун Давлат хизматларидан рўйхатдан ўтиш биринчи бадали тўлаб берилди хамда 49 нафар фуқарога ушбу йўналиш бўйича енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилди, 3 нафар ишсиз фуқароларга субсидия асосида хунармандчилик уюшмасига аъзолик бадали тўлаб берилди, 8 нафар фуқароларга асбоб ускуна шундан 5 нафар фуқарога пишириқ мини печи ҳамда 3 нафар фуқарога тикув машинаси берилган.

Марказ томонидан 2022 йилнинг 9 ойи давомида марказга иш масаласи бўйича мурожаат қилган 130 нафар фуқарога рўйхатга олиниб, ишсиз деб эътироф этилган ҳолда ишсизлик нафақаси тўлаб берилди.

Ҳазорасп туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази қошидаги “Кунлик меҳнат маркази”га 2022 йилнинг 9 ойида 1029 нафар фуқаро мурожаат қилган. Мурожаат қилган фуқароларнинг 847 нафари кунлик ишларга жалб қилинган.

2022 йилда иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш тўғрисида  корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари “Ўзбекистон Республикаси Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунга хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ туман хокимининг 77-12-174-Қ/21 сонли қарори билан ижтимоий муҳофазага муҳтож ва иш топишда қийналаётган шахслар учун тумандаги 37 та корхона, ташкилотларда жами 2022 йил мабойнида 181 иш ўринлари захирага қўйилган бўлиб, 2022 йилнинг 9 ойида ушбу иш ўринларнинг 167 таси режалаштирилган. Шу давр мабойнида ушбу банд қилинган ўринлардан 150 нафар ишсиз ва банд бўлмаган, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар ишга жойлаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада ошириш оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 21 декабрдаги ПҚ-57-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни янги босқичга кўтариш мақсадида, шунингдек 2022-2026 йилларга мўлжалланган “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси”ни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурига мувофиқ “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигига кўмаклашишни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 20 апрелдаги №203-сонли қарори қабул қилинди. Қарор ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 9 ойи давомида 11 та хусусий корхоналарга 29 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган ногиронлиги бор фуқароларни бандлиги таъминланган. 

2017 йил 10 ноябрда Адлия вазирлигидан рўйхатдан ўтган 858/4-сонли Низомга асосан,  ҳар ойнинг 5 санасида марказда (ish.Mehnat.uz) янгиланиб бориладиган бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим қилмаган 52 та давлат корхона ташкилотларини  қонунда белгиланган тартибда 48 миллион сўм маъмурий жарималарга тортилган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида Ҳазорасп туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси  ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда  Ҳазорасп туманидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турганлар, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида туманда 15 маротаба анъанавий меҳнат ярмаркаси ва 2 маротаба онлайн ярмаркаси ташқиллаштирилган. Ушбу меҳнат ярмаркаларида 754 нафар фуқароларнинг бандлиги таминланди ва 145 нафар фуқаро касб-хунарга ўқиш учун жалб қилинган. Туман бандликка кўмаклашиш марказига иш масаласида мурожаат қилувчиларнинг хаммаси ҳам ижобий жавоб олмаётганликлари холлари учраб турибди. Меҳнат ярмаркаларини ўтказишда расмиятчилик, ўрнатилган тартибда ва муддатларда ўтказилишида жиддий камчиликлар мавжуд.  Ишсиз фуқароларни ўқитишда, меҳнат бозоридаги талаб ва таклифлар ҳамма вақт ҳам хисобга олинмаётир.                                                                       

Марказ қошидаги “кунлик меҳнат маркази” ишларини ташкил қилиш талаблар даражасида эмас, вахоланки  туманда бу сохага талаб жуда катта.                    Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
6,24-моддасига мувофиқ, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И:

  1. Ҳазорасп туман Ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари У.Раджабовнинг 2022 йилнинг 9 ойи давомида янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Хозирги шароитдан келиб чиқиб, туман ахолисини бандлигини таъминлаш, уларни иш билан банд қилиш, шу мақсадларда Республикаларда,чет давлатларидаги илғор тажрибаларни тадбиқ қилиш энг долзарб масала эканлиги қайд қилинсин.

 

  1. Туман ахоли бандлигига кўмаклашиш маркази рахбари У.Раджабовга -ахоли бандлигига кўмаклашиш марказига иш билан боғлиқ масаладарда мурожаат қилувчи фуқароларни белгиланган муддатларда қабул қилиш, муаммоларни ижобий ҳал қилиш;

-меҳнат  ярмаркаларини ўтказишдги расмиятчиликлар ва камчиликларни бартараф қилиш чораларини кўриш;

-касб-хунарга ўқитиш ва қайта ўқитишга мутахассисларнинг талаби ва эхтиёжини хисобга олиб,уларнинг ишга жойлаштириш ишини таъминлаш;                                                          

-туманда ўзини ўзи банд қилган фуқароларга субсидиялар асосида маблағлар ажратиш, шу орқали янги иш ўринларини ташкил қилиш; 

 -иш билан таъминланмаган фуқароларга ўрнатилган тартибда ишсиз мақоми бериш, уларга нафақалар бериш;

-марказ қошидаги “кунлик меҳнат маркази” ишларини тубдан яхшилаш;

-махсус сайт орқали янгиланиб борилдиган бўш иш ўринлри хақида маълумотларни тақдим қилмаган давлат ташкилот, корхона, муассасаларни қонунда белгиланган тартибда чоралар кўриб бориш вазифаси топширилсин.        

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати рахбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ўз бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг ўринбосари С.Қурёзов ҳамда халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши раиси                          У.Машарипов

 

 

          Лойиҳа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг ижроси тўғрисида.

 

Бугунги кунда www.ijro.gov.uz тизими орқали Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон, қарор, фармойиш ва баёнлари билан Ҳазорасп туман ҳокимлигига алоқадор жами 3862 та топшириқлар назоратга олинган. Шундан, 108 та банд бажарилмоқда, 3754 таси ижроси таъминланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февраль куни “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш ва тизимли назорат қилиб бориш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги”ги қонунининг 6 ва 24-моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ва туман ташкилотлари раҳбарларига:

- вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 февралдаги 42к-сонли қарорининг “Йўл харитаси”да берилган топшириқларининг ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган ҳолда белгиланган муддатларда  "Ijro.gov.uz" электрон тизимига киритиб бориш топширилсин.

 

  1. Туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Н.Жуманазаров, туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассиси А.Курбанов ва туман ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари Ж.Усмоноваларга:

-   вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 февралдаги 42к-сонли қароридаги “Йўл харитаси”нинг ҳар бир банди бажарилиши юзасидан маълумотлар, ушбу бандлар бўйича масъул раҳбарлар иштирокида халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияларида муҳокама қилиб бориш;

-   "Ijro.gov.uz" электрон тизими орқали Ҳазорасп туман ҳокимлигига юборилган топшириқларнинг ижроси бўйича тизимли назоратни амалга ошириш;

-   ҳар ой якуни билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати бўйича ахборот, шунингдек, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов), туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари (Н.Жуманазаров), туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассиси (А.Курбанов), туман ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари (Ж.Усмонова) “Йўл харитаси”нинг ижроси ҳақида маълумотларни умумлаштириб, белгиланган муддатларда Адлия вазирлигига тақдим қилиб борсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.

 

Кенгаши раиси :                                                       У.Машарипов