Ҳазорасп тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Дилшод Мадиримовнинг  МУРОЖААТИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига 2024 йил 29 феврал - 1 март кунлари ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини самарали ташкил этиш юзасидан Ҳазорасп тумани прокурори Дилшод Мадиримовнинг  МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, азиз элдошлар!

Ҳурматли Президентимизнинг 2024 йил 29 феврал 1 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқларнинг ижросини ўз вақтида сифатли таъминлаш мақсадида 2-сектор ҳудудида амалга оширилаётган ишлар юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифлари давомида маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш учун Хоразм вилятига 11,5 триллион.сўм кредит маблағлари ажратиладиган бўлди. Шунингдек, Бизнесни ривожлантириш банки томонидан кичик ва ўрта саноат лойиҳаларига 1,5 миллиард сўмгача 18 фоиздан 7 йил муддатга кредитлар берилади. Ушбу маблағлардан менинг секторимда қуйидаги йўналишларда кредит маблағлари берилади.

Жумладан:

- Кичик ва ўрта бизнесни янада қўллаб-қувватлаш учун гаровсиз 2-сектор ҳудудимдаги 14 та маҳаллаларда 70 та лойиҳага 13,3 млрд.сўм ажратиб, 731 та иш ўринлари яратиш;

- оилавий тадбиркорлик дастури доирасида интенсив усулда балиқ боқиш учун кичик ҳажмдаги бассейн ташкил қилиш учун туман ҳудудида 9,7 млрд ажратилиши ҳисобига 486 та хонадонларда балиқ кўли ташкил қилиш;

- хонадонларда тикувчилик, парранда, чорва, асалари, боғдорчилик ва бошқа соҳаларда асбоб-ускуналар олиб тадбиркорлигини бошлаши учун хонадонларни манзилли рўйхати асосида 500 млн.сўм субсидия ажратилиши ҳисобига 103 нафар ишсиз аҳолимизни бандлигини таъминланиши билан бир қаторда оилага қўшимча даромад манбаи яратилади.

- 2-сектордаги маҳаллардаги ҳар бир аниқланган ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш ҳамда маҳаллаларда 3 та камбағал оилаларни томорқаси намунали ташкил қилиниб, хонадонларга тумандаги салоҳиятли тадбиркорларни боғлаб, етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотни экспорт ва ички бозорга чиқаришга ёрдам бериш бўйича “Йўл харита” ишлаб чиқилди ҳамда назоратга олинди.

Бўш турган ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш бўйича маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, кадастр бўлими, қурилиш бўлими ва бошқа тегишли ташкилотларидан иборат ишчи гуруҳи тузилди ҳамда  сектордаги 14 та маҳалла тўлиқ хатловдан ўтказилиб, бўш турган бино ва ер майдонлар тадбиркорлик қилиш учун аукцион савдоларига чиқарилиши назоратга олинди.

Давлатимиз раҳбарининг ташрифи давомида пахта-тўқимачилик кластери “Ҳазорасп текстил” МЧЖ томонидан касаначилик йўналишида 680 та аҳолини доимий банд қилиш бўйича алоҳида “Йўл харита” ишлаб чиқилди ва ижроси назоратга олинди.

Шунингдек, ҳурматли Президентимиз ташрифи давомида қишлоқ хўжалиги йўналишида ҳам бу йил қилишимиз ва бажаришимиз зарур бўлган вазифаларимизни маблағи билан белгилаб бердилар.

Хусусан:

- тумандаги фермер ва кластерларга 65 та техникани лизинг асосида етказиб бериш ишларини бажариш;

- Бўстон тумани тажрибаси асосида сектор ҳудудидаги ҳар бир маҳаллада 1 тадан кичик совутгичли омбор ташкил қилиш;

- 1 июнгача 35 та деҳқончилик қиладиган маҳаллаларга хизмат қиладиган қиймати кичик агрологистик марказ қуриб, тадбиркорларга тайёр ҳолда таклиф қилиш;

- жорий йил туманда 100 гектарни аукцион орқали аҳолига 0,3 гектардан 330 нафар фуқарога бериш ишлари амалга ошириш;

- 240  гектар ер майдонини 1221 нафар ёшга деҳқончилик қилиш учун тарқатиш ишлари март ойига режалаштирилди. Шундан 2-секторда 370 нафар ёшга 71 гектар.

Бундан ташқари, Ҳурматли Президентимиз томонидан шоличиликда ҳосилдорликни 150 центнерга чиқарган деҳқонларга маҳсулотини ярмини яъни 50 фоизини экспорт қилишга рухсат берилди.

Шу билан бирга, қишлоқ хўжалигидаги фермер хўжаликларини ички ариқларини  116 км бетонлаштирилди. 2-секторда эса бу 61 км ни ташкил қилди. Бундан кўзланган мақсад суғориш учун бериладиган оқар сувдан оқилона фойдаланиши таъминлашдан иборат.

Энди Ҳурматли Президентимиз томонидан инфратузилмани яхшилаш аҳолини қийнаб келаётган асосий муаммоларни бартараф қилиш бўйича қурилиш соҳасида берилган топшириқларни туманда ижроси бўйича тўхталиб ўтсам:

2024 йилда туманда 23 та кўп қаватли уй қуриб, 550 та оилани яшаш шароитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди, буни учун Ҳурматли Президентимизга катта раҳмат 20 йилдан буён аҳолимизни қийнаб келаётган муаммони ҳал қилиб берди яъни, туман марказига туташ ҳудуддан 13 гектар экин ер майдонини “Янги Ўзбекистон” массиви ташкил қилиб, кўп қаватли уй-жой қуриш учун ажратиб берилади.

Ушбу массивда 2022-2026 йилларда ушбу массивда 1 минг   хонадонга мўлжалланган 50 та уй-жой қуриладиган ҳамда 2022-2023 йилларда туманда 9 та уй қурилиб фойдаланишга топширилди ва 148 та оиланинг уй-жой бўйича масаласи ҳал бўлди. Тумандаги маҳаллаларда 51 км ичимлик суви қувурлари ётқизилади, 1 та сув иншооти мукаммал таъмирланади, 256 та хонадонни сув таъминоти яхшиланади.
        Давлат раҳбаримизни ташриф давомида туман ҳудудидаги 25 км узунликдаги электр тармоқларни янгиланади, 10 та трансформатор ва 500 та бетон устунлар янгидан ўрнатилади. Вилоятни 109,5 километр йўл таъмирланади.

 Тупроққалъа, Ҳазорасп, Хонқа ва Урганч туманидан ўтган “4Р-156” автомобиль йўлининг 84 километри, (шундан Ҳазорасп тумани ҳудудида 22 км) цемент бетон қопламага ўтказишга Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 250 миллион доллар маблағларини жалб қилиш белгиланди.

Ушбу йўлларни икки ёнига беш қаторли дарахт эктириб, лойиҳаларни 2026 йил охиригача якунлаш чоралари кўриладиган бўлди. Бундан ташқари, вилоятда эшитишида нуқсони бор бўлган 500 нафар болага (62 млрд. сўм) бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш ҳамда 2 минг нафар болани (5 млрд сўм) эшитиш мосламаси билан таъминлаш чоралари кўрилади. Паралимпия спорт турлари бўйича 10 нафар ёшларни 400 млн. сўмлик 7 турдаги спорт протез ва реабилитация воситаларини олиб бериладиган бўлди.

Туманда қўл меҳнати асосида гилам тўқиш, ипакчилик ва гиламчилик кооперацияларини ташкил қилиш, оилаларни ўқитиш, хонадонларга ихчам ускуналар ўрнатиш ҳамда пиллачилик соҳасини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш гаровсиз кредит бериш орқали лойиҳалар ишлаб чиқиб аҳоли бандлигини таъминлашга йўналтирилади.

Ҳурматли Президентимизни юқоридаги топшириқлардан келиб чиқиб, ўзим бошчилик туман ҳудудида йил якунигача олдимизга қўйилган барча топшириқларни ижросини сўзсиз бажаришни ҳамда энг асосийси сектор ҳудудини ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш мақсадида ҳар бир маҳаллани ихтисослашувидан келиб чиқиб жорий йил якунига қадар 16,8 мингта янги иш ўринлари яратишни белгилаб олинди. Жумладан:

- инвестиция дастури доирасида лойиҳани ишга тушириш ҳисобига 1367 нафар;

- савдо ва хизмат кўрсатиш йўналишларида ўзини ўзи банд қилиш ва имтиёзли кредитлар ажратиш ҳамда норасмий банд бўлган аҳолини фаолиятини расмийлаштириш ҳисобига
530 нафар;

- қишлоқ хўжалигида доимий ва мавсумий ишлар билан банд қилиш ҳисобига 13 минг 734 нафар;

- қурилиш соҳасида аҳолини доимий ишларга жалб қилиш ва легаллаштириш ҳисобига 1171 нафар фуқаронинг бандлиги таъминланади.

 

ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН КАТТА РАҲМАТ