Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг 9 ойлик ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг жорий йил
9 ойи давомида сектор худудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида

 

 

 

Ҳазорасп туман 1-секторида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрель куни Карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб чиқадиган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

Жумладан, Ҳазорасп тумани 1-сектор ҳудудида жами 11 та “Алоқали кўл”, “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар”, “Янгиобод”, маҳаллаларидаги 102 та кўча, 8390 та хонадонда 13570 та оила ва 51247 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Шундан

 

18 ёшгача бўлганлар 16123 нафарни, 18-30 ёшгача бўлганлар 10293 нафарни ҳамда 26139 нафарини аёллар ташкил этади.

 

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини  ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида, Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Р.Машарипов томонидан жойларга чиққан ҳолда, “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” шунингдек жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида 28 та ёшлар билан учрашув ва 31 та оммавий (сайёр) қабуллар ўтказилди. Ўтказилган ёшлар билан учрашув ва сайёр қабулларга ўз муаммолари билан келган фуқароларнинг 284 нафари томонидан 286 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 258 таси ёки 90,2 фоизи қаноатлантирилган, 14 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган, 14 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

 

Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар:

 

Жорий йилниг ўтган даври мобайнида ҳар бир маҳаллада “хонадонбай” хатлов ўтказиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши таъминланган.

 

Шундан биринчи босқичда:

 

  • “Темир дафтар”га 539 та оила;

  • “Аёллар дафтари”га 876 нафар аёллар;

  • “Ёшлар дафтари”га 1578 нафар ёшлар киритилган.

 

Шундан иккинчи босқичда:

 

  • “Темир дафтар”га 85 та оила;

  • “Аёллар дафтари”га 605 нафар аёллар;

 

“Ёшлар дафтари”га 38 нафар ёшлар киритилган. (ариза олиш ва “Ёшлар дафтари”га киритиш давом этмоқда)

 

Дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар” ва “Ёшлар” жамғармалари маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган.

 

Маҳалалларнинг “Ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила -тадбиркор” дастури доирасида 380 та тадбиркор ва фуқароларга 7 млрд. 135 млн. сўм кредитлар ажратиб берилган. жумладан;

 

168 нафар фуқароларга 2025 млн. сўмлик тикувчилик дастгоҳлари, 55 нафарига 1960 млн. сўмлик хизмат кўрсатиш ва сервис хизматлари очиш ва мавжудларини кенгайтириш учун, 15 нафарига 505 млн. сўмга ишлаб чиқаришни ташкил этишга, 21 нафарига 276 млн. сўмга иссиқхона ташқил қилишга, 59 нафар фуқарога 1576 млн. сўмлик чорвачиликга, 62 нафар фуқарога 793 млн. сўмлик паррандачилик қилиши учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиб берилди.

 

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжмант оилалар тўғрисида:

 

1-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилган.

 

Сектор ҳудудидан биринчи-босқичда 539 та эҳтиёжманд оилалар (2250 нафар) оила аъзолари, иккинчи босқичда 85 та оилалар (431 нафар) оила аъзолари “Темир дафтар”га киритилган.

 

“Темир дафтарга” киритишнинг иккинчи босқичида олдиндан мавжуд 539 та оилалардан тегишли ёрдамлар кўрсатилиб дафтардан чиқарилган 24 та оилаларнинг (114 нафар) аъзолари бугунги кунда ижтимоий ҳимояга мухтож бўлганлиги учун қайта “Темир дафтар”га киритилди. Сектор ҳудудида жами “Темир дафтар”га киритилиб ёрдам кўрсатилган оилалар 592 тани (2529 нафар оила аъзоларини) ташкил этган бўлиб, ҳозирги кунда 1-секторда “Темир дафтар”да мавжуд оилалар 135 тани, оила аъзолари сони 620 нафарни ташкил қилади.

 

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 2 таси (0,34 %) ўта мухтож, 251  таси (42,4  %) муҳтож, 339 таси (57,3  %) вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

 

Ижтимоий кўмакка муҳтож 2529 нафар оила аъзоларидан 21,7 фоизи (549 нафар) меҳнатга лаёқатли ишсизлар эканлиги аниқланган.

 

Бугунги кунгача 527 нафар (96,0 фоиз) меҳнатга лаёқатли ишсизларнинг бандлиги таъминланган.

 

Хусусан, уларнинг 60  нафари иқтисодий комплексга (жамоат ишларига), 51 нафари инвестиция комплексига, 85 нафари қишлоқ хўжалиги комплексига, 34 нафари қурилиш комплексига ишга жойлаштирилди. Шунингдек, 169 нафари расмий ўзини-ўзи банд, 128 нафари бошқа ишларга банд қилинган.

 

Натижада, 489 (90,7%) эҳтиёжманд оилаларнинг доимий даромад манбалари яратилганлиги учун улар Халқ депутатлари туман Кенгаши қарорларига асосан “Темир дафтар”дан чиқарилган.

 

Ўз навбатида “Темир дафтар”га киритилган жами 592 та эҳтиёжманд оилаларга 1318 та (1 млрд. 191 млн. 706 минг сўмлик) моддий ёрдам кўрсатилган.

 

Жумладан, 352 та (65 млн. 450 минг сўмлик) уч ойлик озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди, 814 та нақд пул шаклида (819 млн. 300 минг сўм) моддий ёрдам берилди, 152 тасига бошқа ёрдамлар (306 млн. 906 минг сўм) етказиб берилган.

 

Жорий йилда “Темир дафтар”да турган 145 та оиланинг 6 нафарига 8-март халқаро ҳотин-қизлар куни муносабати билан 245 минг сўм миқдоридаги озиқ-овқат махсулотлари етказиб берилди, 11 та еҳтиёжманд оилаларнинг ҳар бирига 3 млн. сўм нақд пул тарқатилди, Наврўз умумхалқ байрами арафасида 58 та оиланинг 224 нафар оила аъзоларига 100 минг сўмдан 22 млн. 400 минг сўм нақд пул шунингдек 1-сентябр Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан 145 та оилага 169 млн. сўм нақд пул тарқатилган.

 

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисида:

 

Сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда  “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 1-сектор ҳудудидаги 8948 нафар аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан биринчи навбатда ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 876 нафар хотин-қизлар дафтарга биринчи босқичда, 605 нафар хотин-қизлар иккинчи босқичда “Аёллар дафтари”га киритилди.

 

Ҳозирги кунда 1-сектор худудидан “Аёллар дафтари”га биринчи босқичда киритилган барча 876 нафар хотин-қизларга тегишлича белгиланган ёрдамлар кўрсатилиб “Аёллар дафтари”дан тўлиқ (100 %) чиқарилган.

 

Туманнинг 1-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритишнинг иккинчи босқичини шакллантириш учун қайта сўровнома ўтказилиб 605 нафар хотин-қизлар турли тоифалар бўйича “Аёллар дафтари”га киритилиб, ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз аёлларнинг 36 нафарини бандлигини таъминлаш орқали, кредит олиш истагини билдирган хотин-қизларнинг 12 нафарига имтиёзли кредитлар ажратиш орқали, томорқадан даромад олиш истагини билдирган хотин-қизларнинг 47 нафарига, тиббий ҳимояга муҳтож эҳтиёжманд аёлларнинг 98 нафарига, ҳуқуқий ёрдам олишга муҳтож аёлларнинг 62 нафарига, психологик ёрдамга мухтож хотин-қизларнинг 159 нафарига, жами 414 нафар хотин-қизларга тегишлича ёрдамлар кўрсатилиб “Аёллар дафтари”дан чиқариш бўйича қарор лойиҳаси ва қарор иловалари бугунги Халқ депутатлари туман Кенгашига тақдим қилинган.

 

Ҳозирги кунда ҳам аҳоли ўртасида эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож, ишсиз аёллар турмуш тарзлари ўрганилиб “Аёллар дафтари”га киритиш бўйича ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

 

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

 

Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг
1-сектор ҳудудида-10293 нафар ёшлар турмуш тарзлари хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, шулардан ишчи гуруҳ томонидан ижтимоий, иқтисодий, психологик қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан биринчи босқичда “Ёшлар дафтари”га киритилганлар-1578 нафарни ташкил қилади.

 

Шундан:

 

-ижтимоий ҳимояга мухтож ёшлар – 42 нафар;

 

-иқтисодий қўллаб-қувватлашга мухтож ёшлар - 208 нафар;

 

-психологик қўллаб-қувватлашга мухтож ёшлар- 28 нафар;

 

-сектор худудидаги ишсиз ёшлар – 1300 нафар;

 

Жорий йилнинг ўтган даврида ёшлар дафтарига киритилган 1578 нафар ёшларнинг 82 нафари иш билан таъминланди, 60 нафари касб-хунарга ўқитиш орқали, 90 нафари “1+1” дастури асосида тадбиркор ва ҳунармандларга бириктириш орқали, 112 нафари тадбиркорлик учун имтиёзли кредит маблағлари ажратиш орқали, 935 таси экин ер майдонлари ажратиш орқали бандлиги таъминланган, 263 нафарига ижтимоий-иқтисодий ҳамда психологик муаммолари ҳал этиб берилиб натижада 1542 нафар (97,8 %) ёшларнинг муаммолари ижобий ҳал қилинишига эришилди. Ҳозирги кунда 1-сектор ҳудудида биринчи ва иккинчи босқич хатлов натижалари бўйича 58 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”га рўйхатга олинган.

 

Жорий йил “Ёшлар дафтари” бўйича амалга оширилиши зарур бўлган ишлар, ҳамда “Ёшлар дафтари”да мавдуд 58 нафар ёшларга кўрсатилиш зарур бўлган ёрдамлар шунингдек йўл қўйилган камчиликлар юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгиланиб, тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

 

“Обод маҳалла”дастури ҳамда сектор ҳудудида уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, транспорт қатнови, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича эришилган натижалар тўғрисида:

 

Жорий йилда туман ҳокими томонидан сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл” маҳалласи “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган бўлиб, дастур доираси кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

 

Жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни тартибга келтириш, том қисми таъмирланиши лозим бўлган хонадонлардан 35 тасининг том қисми, фасад қисми таъмирланиши зарур бўлган 730 та хонадонлардан 675 таси, таъмирланган. 610,0 минг кв.м. экин майдонида ободонлаштириш ишлари олиб борилган. 38 км. ариқ ва зовурлар тозаланган. 15 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилиб шакл берилган. Маҳалладги электр таъминотини яҳшилаш ва узлуксиз электр манбаини етказиб бериш учун 1 та трансформатор реконструкция қилинган, 3 таси мукаммал, 4 таси жорий таъмирланган ва 6 та замонавий трансформаторлар ўрнатилди. Электр тармоқлари сифатини яхшилаш мақсадида 5,2 км электр тармоқлари реконструкция қилинган, 2.0 км тармоқ мукаммал, 8,0 км жорий таъмирланиб 5,6 км янги тармоқ ўтказилди, шунингдек 83 та таянч устунлари янгидан қурилиб 30 таси реконструкция қилиниб, 13 таси мукаммал таъмирланган. Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш мақсадида 35 км ичимлик суви тармоқлари янгидан ўтказилган. Газ тармоқларини жорий таъмирлаш бўйича 2,90 км. газ қувурлари сариқ рангга бўялган, 40 та газ тақсимлаш пунктлари таъмирланиб атрофи тартибга келтирилган. Алоқа таъминоти бўйича мавжуд 0,7 км км алоқа тармоғи таъмирланиб, 3.5 км янги тармоқ ўтказилган. Маҳалладаги автомобил йўлларини яхшилаш бўйича 8,2 км йўллар асфалт қилиниб 11,5 км тупроқ йўлларга ШПС ётқизилган.

 

“Обод маҳалла” давлат тастури доирасида қилинган ишлар ва келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар ишчи гуруҳ билан кенг мухокама қилиниб белгиланган вазифалар амалга оширилиши давом эттирилмоқда.

 

Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Машариповнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботини тинглаб ва муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

 

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

 

 

1. Ҳазорасп тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари У.Машариповнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор худудида олиб борган иш натижалари юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

 

2. Тумандаги 1- сектор раҳбари У.Машариповга

 

-сектор худудида яшовчи ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқатни ташкил этиш, ҳудудда сайёр қабулларни ташкил қилиш вазифаси топширилсин.

 

-“Маҳаллабай ва хонадонбай” ишлаш бўйича сектор ҳудудидаги оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишлар давом қилдирилиб муаммоларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш;

 

-секторда “Темир дафтар”га киритилган оилаларнинг ижтимоий шароитларини доимий ўрганиб бориш, уларни доимий даромат манбалари билан таъминлаш орқали ушбу дафтардан чиқариш чораларини кўриш;

 

-“Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг баринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатиш;

 

-“Ёшлар дафтари”га киритилган йигит қизларни иқтисодий қўллаб-қувватлаш мақсадида иш билан таъминлашда, уларни касб-хунарга ўқитиш орқали, “1+1” дастури орқали, экиш учун ер майдонлари ажратиш орқали амалий ёрдам бериш;

 

-“Обод маҳалла” дастури дорасида қилиниши лозим бўлган ишларни ва камчиликларни жамоатчилик ва ишчи гуруҳ билан биргаликда атрофлича мухокама қилиб белгиланган ишларни амалга ошириш топширилсин.

 

3. Туман ҳокимининг ўринбосари Б.Собировга:

 

-туманнинг барча секторларида ахолини, айниқса ёшларни маънавий-маърифат тадбирларига жалб қилиш, улар ўртасида турли спорт мусобақалари, китобхонлик, ва бошқа оммавий тадбирларни мунтазам ўтказиб бориш вазифаси топширилсин.

 

4. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.

 

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг ижтимоий-маданий ривожланиш, ёшлар сиёсати, соғлом авлод масалалари бўйича доимий комиссияси (К.Бекчанов) зиммасига юклатилсин.

 

  

 

Кенгаш раиси, туман ҳокими                                                         У.Машарипов