Ҳазорасп тумани Кенгашининг саксон тўққизинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг саксон тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар, секторлар ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

 

 

Сессия кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 майдаги “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини манзилли қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида” ПҚ-258-сонли қарорига асосан тумандаги ижтимоий аҳволи оғир бўлган оилаларга “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан бепул ун тарқатиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарор қабул қилинди.

Сессия Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг расмий саҳифалари орқали яъни жонли эфирда "you tube" каналида ёритилди.


https://www.youtube.com/watch?v=Kdfj3msVI8Y

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.