Ҳазорасп тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гуруҳи катта инспектори Саттор Aбдурахмоновнинг ҳисоботи 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича Ҳазорасп тумани ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги гурухи томонидан олиб борилган тарғибот-ташвиқот ишларига қарамасдан 2023 йилнинг 12 ойи давомида туман ҳудудида 32 та йўл транспорт ходисаси содир қилинган, бунинг натижасида 20 та фуқоро вафот қилган, 12 та фуқоро тан жарохати олган.

2023 йилнинг ўтган даври мобайнида болалар билан боғлиқ бўлган 9 та йўл транспорт ходисаси содир қилинган, бунинг натижасида 3 та бола вафот қилган,  6 та бола тан жарохати олган.

           Туман ҳудудида 2023 йил 12 ойи давомида содир қилинган йўл транспорт ходисаларини 19 таси давлат аҳамиятига эга автомобил йўлларида содир қилиниб, бунинг натижасида 14 та фуқоро вафот қилган, 5 та фуқоро тан жарохати олган. Маҳаллий аҳамиятдаги йўлларда эса 6 та йўл транспорт ходисаси содир қилинган, бунинг натижасида 3 та фуқоро вафот қилган, 3 та фуқоро тан жарохати олган. Ички йўлларда эса 7 та йўл транспорт ходисаси содир қилинган, бунинг натижасида 3 та фуқоро вафот қилган, 4 та фуқоро тан жарохати олган.

           Тўқнашув бўйича: 12 та (37,5%) йўл-транспорт ходисаси содир бўлиб, бунда            7 та фуқоро вафот қилган, 5 та фуқоро тан жарохат олган.

Пиёдани уриб юбориш: 18 та (56,3%) ЙТХ содир бўлиб, бунда 12 та фуқоро вафот қилган, 6 таси тан жарохати олган.

Велосипедчини уриб юбориш: 2 та ЙТХ содир бўлиб, бунда 1 та фуқоро вафот қилган, 1 таси тан жарохати олган.

Ушбу содир қилинган 27 та (84,4%) ЙТХ тезликни ошириш натижасида содир қилинган, бунда 18 та фуқоро вафот қилган, 9 та фуқоро тан жарохати олган.

4 та ЙТХ йўналишни ўзгартириш натижасида содир қилинган, бунда 1 та фуқоро вафот қилган, 3 та фуқоро тан жарохати олган.

1 та ЙТХ ҳайдовчилик гувоҳномасиз ТВ бошқариш натижасида содир қилинган, бунда 1 та фуқоро вафот қилган.

2024 йилнинг ўтган даври мобайнида 2 та йўл транспорти ходисаси содир бўлди. Бунинг натижасида 1 та фуқоро вафот этган ва 2 та фуқоро тан жарохат олган.

2024 йилда содир этилган йўл транспорт ходисаларининг иккаласи ҳам тезликни ошириш натижасида содир этилган, биттаси қарама-қарши йўналишга чиқиб, тўқнашиб кетган, иккинчиси эса йўл четида тратуарнинг йўқлиги сабабли йўл четида велосипед ҳайдаб бораётганида уриб юборган.

 Туман ҳудудида содир этилган йўл транспорт ҳодисаларининг таҳлиллари шуни кўрсатадики, содир этилган йўл транспорт ходисаларининг асосий қисми тезликни ошириш, қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб тўқнашишлар оқибатида содир этилганлигини кўриш мумкин.

Туман марказидан ўтган 4Р156Б атомобиль йўлининг 0-0,6 км оралиғида яъни тумандаги “Буюм бозори” ёнидаги қисмида бозорга келган фуқороларнинг транспорт воситаларини йўл чеккасида қўйиб, ўзлари йўлнинг белгиланмаган жойларидан кесиб ўтишлари натижасида транспорт воситаларининг ҳарақатига тўсқинлик қилиши, хар турдаги йўл транспорт ходисалариниг келиб чиқишига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 4 апрель кунги ПҚ-190-сонли “Автомобиль йўлларида инсон хавфсизлигини ишончли таъминлаш ва ўлим ҳолатларини кескин камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида 2023 йил 17 январь куни бўлиб ўтган 3-сонли “Йўл ҳаркати хавфсизлигини таъминлаш бўйича республика махсус комиссияси йиғилиши” баёни ҳамда 2023 йил 31 январь куни вилоят хокими ҳузурида бўлиб ўтган 4-сонли “Йўл ҳаркати хавфсизлигини таъминлаш бўйича Хоразм вилоят махсус комиссияси йиғилиши” баёнлари талабларини таъминлаш, шунингдек туман ҳудудида содир этилаётган йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш ва йўлларда ҳаракатланаётган ҳаракат қатнашчиларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қуйидаги ишларни амалга ошириш учун қуйидагиларни таклифи тақдим қилинади.

-Туман ҳудудидан ўтган 4Р156, 4Р156Б, 4Р156В ҳамда 4К975 автомобил йўлларида йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ҳамда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида йўлнинг қарама-қарши йўналишларини иккига ажратиб турувчи темир панжаралар билан ажратилишини;

-4Р156В автомобил йўлида йўлларни тунги вақтларда ёритиш учун ёритиш чироқлари ўрнатишни;

-4Р156 автомобил йўлининг Овшар қишлоғи ҳудудидан ўтган 59-60 лари оралиғида, Карвак қишлоғи ҳудудидан ўтган 62-64 лари оралиғида, Янгибозор қишлоғи ҳудудидан ўтган 64-66 лари оралиғида пиёдаларнинг ҳаракатланиши учун пиёдалар йўлакчасини (тратуар) қуришни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 49 км-даги 4р156 автомобил йўли билан 4к975 автомобил йўли кесишган чоррахага (От олди) янги типдаги замонавий диодли светофор қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 56 км-даги 4р156 автомобил йўли билан 4к975 автомобил йўли Навоий кўчаси кесишган чоррахага (марказий АЁҚШ) янги типдаги замонавий диодли светофор қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 63 км-даги “Шовот” маҳалласига киришдаги чоррахага янги типдаги замонавий светофор қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 52 км-да, яъни 20-сонли ўрта мактабга ўтиш жойида янги типдаги замонавий тугмачали диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 57 км-да, яъни спорт мактаби (Мухомон ўйингохи) олдида янги типдаги замонавий тугмачали диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4р156 “Урганч-Хонка-Ҳазорасп-Амударё” автомобил йўлининг 66 км-да, яъни 41-сонли ўрта мактаб олдида янги типдаги замонавий тугмачали диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4к975 автомобил йўлининг 1 км-да, яъни 23-сонли ўрта мактабга ўтиш жойида (МХХ биноси олдида) янги типдаги замонавий тугмачали диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4к975 автомобил йўлининг 4 км-да, яъни 11-сонли ўрта мактаб олдида янги типдаги замонавий тугмачали  диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4к975 автомобил йўлининг 5 км-да, яъни 45-сонли ўрта мактабга ўтиш жойида янги типдаги замонавий тугмачали диодли пиёдалар светофори қурилмаси ўрнатиш;

-Туман ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларидаги чоррахаларга қоидабузарликларни аниқлайдиган фото ва видео дастурий техник воситаларини ўрнатишни;

-Маҳаллалар ҳудудидан ўтган ички йўлларда пиёдаларнинг хавфсиз ҳаракатланиши учун пиёдалар йўлакчасини (тратуар) қуришни;

-Туман марказидан ўтган 4К975 автомобил йўлининг 3-4 км-лари оралиғида йўлларни тунги вақтларда ёритиш учун ёритиш чироқлари ўрнатишни;

-Туман ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларидаги тегишли йўл чизиқларини чизишни, пиёдалар ўтиш жойларида зебра чизиқларни чизишни;

-Туман ҳудудидан ўтган автомобиль йўлларидаги куннинг қоронғи вақтида йўлларни ёритиш учун ўрнатилган сунъий ёритиш чироқларини тўлиқ ҳар куни белгиланган тартибда 100 фоиз ёқилишини таъминлашни;

-Туман ҳудудида йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБдан 4 та ЙПХ ходими ажратишда ва уларни маҳаллий бюджетдан ойлик маош билан таъминлашни;

-Туман ҳудудидан ўтган 4Р156 автомобиль йўлининг 49, 52, 54, 56, 57, 58, 62 ҳамда 66 км-ларидаги пиёдалдар ўтиш жойларига қуёш панелли ёритиш чироқлари ўрнатиш учун маблағ ажратишни;

-Йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 25 дона милтилловчи маёқча ўрнатишни;

-Туман ҳудудида пиёдалар йўлакчаси (тратуар) мавжуд бўлмаган жами 43 та умумий ўрта таълим мактаблари олдиларида пиёдалар йўлакчаси (тратуар) ташкил қилишни;

-туманда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш тизимини янада яхшилаш, шу орқали автоҳалокатларнинг олдини олиш мақсадида йўллардаги серқатнов чоррахаларда қоидабузарликни аниқловчи махсус камералар ва фоторадар қурилмаси ўрнатиш бўйича маблағ масаласи кўриб чиқиш таклифи килинган.