Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ф.Ғаффаровнинг 2022 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан хисоботи тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

2022 йилнинг III чораги давомида Ҳазорасп тумани ИИБ ЖХХ ходимлари томонидан туман ҳудудида сиёсий-ижтимоий вазиятни барқарор сақлаш, аҳоли ўртасида қонун устиворлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, содир қилинганларини иссиқ изидан ўз вақтида фош қилиш, Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонлари, Вазирлар Маҳкамаси Қарорлари, Ички ишлар вазирлиги Ҳайъати йиғилиш қарорларини ижросини тўлақонли таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, ҳокимлик, мутасадди ташкилотлар ва кенг жамоатчилик вакиллари билан бир қатор тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, ижроси таъминлашчоралари кўрилган.      

Ҳамкорликда ўтказилган тадбирлар натижасида 2022 йил 9 ойида Ҳазорасп туманида қайд этилган жами жиноятлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан15,3фоизга(215/182), жиноят қидирув йўналишидаги жиноятлар 16,8 фоизга(137/114)камайган.

 

Тумандаги 47 тамаҳаллалардан 8 таси “қизил”, 6 таси “сариқ” ва
33 таси “яшил”
тоифаг­­а киритилган.

         “Қизил”тоифадаги МФЙлар: “Алоқали кўл”, “Карвак”, “Темирчи маскани”, “Боғдор”, “Мухомон”, “Янги хаёт”,“Шукурона” ва “Ишчилар” маҳаллалар киритилган.

“Сариқ”тоифадаги МФЙлар: “Қиртепа”, “Камолот”,“Пичоқчи”, “М.Хоразмий”, “Ж.Мангуберди” ва “Буюк симо”

 

Ҳазорасп тумани ИИБ ЖХХ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлимида жами 60 та штат бирлиги мавжуд бўлиб, шундан
43 нафарини профилактика инспекторлари жамланган 1 та жамланмаган,      5 нафарини ҲПБ аппарат ходимлари, 11 нафари инспектор психологларни ташкил қилади.

Ҳазорасп тумани ИИБда 1 та хуқуқ тартибот маскани, 43 та таянч пункти фаолият кўрсатиб келмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи давомида ҲПБ ходимлари томонидан жиноятчиликка карши кураш ва унинг олдини олишда кенг жамоатчилик ва бошқа сохавий хизмат ходимлари билан хамкорликда 1656 маротаба “Профилактика куни” ўтказилиб, асосий эътибор жиноят ва хуқуқбузарликларни барвақт олдини олишга қаратилган.

Туман худудида жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш максадида «Хавфсиз худуд», «Хавфсиз ҳовли», «Арсенал», «Ёшлар ўртасида гиёхванд моддаларининг тарқалишини олдини олиш», «Турмуш» тезкор профилакти тадбирлари ва бошка турдаги кенг камровли тезкор профилактик тадбирлар ўтказилиб борилмокда.

Ҳозирги кунда туман ички ишлар бўлимида 1014 нафар шахслар профилактик ҳисобга олинган.

62 нафари муқаддам судланган шахслар, 54 нафарини муқаддам судланган ва судланиш аломатига кўра маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчилар, (30 нафар ўта хавфли рецидивист) шахслар;

  • 2 нафар гиёхвандлар;
  • 13 нафарини рухий касаллар;
  • 283 нафарини спиртли ичимликка ружу қўйганлар шахслар;

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида туман ИИБда муқаддам судланган шахслар томонидан такрорий жиноятларни олдини олиш мақсадида муқаддам судланиб, судланиш аломатларига кўра маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи 54 нафар шахслардан, жорий йил ўтган даврида 44 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилиб, (шундан профилактика инспекторлари ташаббуси билан 41 нафар, 3 та ЖИЭМдан келган) шундан ўта хавфли рецедивистлар 30 нафарни ташкил қилиб, шу кунга қадар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчиларнинг             21 нафари маъмурий назорат остида олинган.

Муқаддам судланиб, судланиш аломатларига кўра маъмурий назорат остига тушувчи 54 нафар шахслардан 44 нафарига нисбатан маъмурий назорат ўрнатилган бўлиб, шу кунга қадар 10 нафари олинмасдан қолган. (шундан 4 нафари ишлаш максадида МДХ давлатига кетганлиги, 2 нафари оғир касаллиги сабабли олинмаган, 4 нафар шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш имконияти мавжуд).

Бундан ташкари спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар томонидан жиноят содир қилинишини олдини олиш бўйича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида профилактика инспекторлари томонидан 10 нафар                  (9 та) спиртли ичимликка ружу қўйган шахслар мажбурий даволаш муассасасига жойлаштирилди. (ПИ Ф.Ибрагимов, С.Собиров, Д.Худойберганов, Ж.Рахмонов, А.Жуманиёзов, У.Абдуллаев)лар.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойи мобайинида туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика (катта) инспекторлари томонидан маъмурий хукукбузарликлар содир қилган шахсларга нисбатан жами 3368 та (1998 та) маъмурий баённомалар тузилган. (жами маъмурий баённомалар хар бир профилактика инспекторларига 76 тадан тўғри келади).

Шунингдек, ўтган давр мобайнида профилактика (катта) инспекторлари ваколат доирасига кирувчи 24 та модда бўйича, 252.500.000 сўм жарима қилиниб, 146.458.000. сўмлик жарималар ундирилган, 47 млн 27 минг 500 сўми эса ундирилмасдан қолган.

            2022 йилнинг 9 ой давомида Хонқа тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ Вояга етмаганлар масалалари бўйича 11 нафар инспектор-психологлар томонидан,  вояга етмаганлар томонидан ноқонуний жисм олиб юриш бўйича 7 та ҳолат аниқланган холос

         “Девиант” хулқ атворга эга харакатларида салбий томонлама ўзгаришлар мавжуд бўлган хамда жиноят ёки маъмурий хуқуқбузарликлар содир қилишга мойил бўлган вояга етмаганларни аниқлаш юзасидан тегишли тадбирлар белгилаб олинмаганлиги оқибатида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 1 нафар “девиант” хулқ атворга эга вояга етмаган ёпиқ турдаги ўқув тарбия муассасасига юборилган холос.

Ходимлар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда хамкорликдаги тегишли идора ташкилотлар билан вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва хуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича бир қатор вазифалар амалга ошириши белгиланган бўлсада, инспектор-психологлар ўзларига бириктирилган маҳаллаларда тегишли идора ташкилотлар билан етарли даражада профилактик тадбирларни амалга оширмаганлиги аниқланди.  

Натижада, вояга етмаганлар томонидан содир этилган жиноятлар  2 дан 3 га, шундан ишламасдан ва ўқимасдан юрган 1 нафар вояга етмаган томонидан оғир тан жароҳати етказиш жинояти содир этилган.

Бундан ташқари, ёшлар жиноятчилиги 25 дан 39 га ошишига йўл қўйилган.

Ҳазорасп туманида олиб борилган тарғибот ишлари натижасида               2022 йилнинг 9 ойи давомида туман ҳудудида 13 та йўл транспорт ходисаси содир қилинган, бунинг натижасида 5 та фуқоро вафот қилган, 8 та фуқоро тан жарохати олган. Ўтган 2021 йилнинг 9 ойи билан таққослаганда ЙТХ лар сони 17 тага (17 тадан 13 тага) камайган, вафот қилганлар сони тенглашган  (6 дан 5 тага) камайган, жарохат олганлар сони ҳам 3 тага (11 тадан 8 тага) камайган.

2022 йилнинг 9 ойи давомида болалар билан боғлиқ бўлган йўл транспорт ходисаси содир қилинмаган.

Ҳазорасп тумани ҳудудида жами 22993 та автотранспорт воситаси рўйхатда бўлиб, шулардан юридик шахсларга тегишли автотранспорт воситалари 779 та, мототранспорт воситалари 60 та, шахсий автотранспорт воситалари 22035 та, шахсий мототранспорт воситалари 165 тани ташкил қилади.

Жумладан шу маҳаллаларда жойлашган барча корхона ва ташкилотларда, йўл ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш борасида профилактик суҳбатлар ўтказилиб, кўрсатмалар бериб борилган.

Туман ҳудудида йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш, йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишларини тарғибот ва ташвиқот қилиш мақсадида маҳаллаларда жами 62 маротаба, ўқув муассасаларида 120 маротаба, корхона ва ташкилотларда жами 110 маротаба суҳбатлар ўтказилди, радиода 135 маротаба чиқишлар ташкил қилинган.

Бундан ташқари туман ҳудудида йўл транспорт ходисаларининг олдини олиш ва йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ҳазорасп тумани ҳудудидан ўтган умумфойдаланишдаги автомобил йўлларида, ҳаракат тиғиз бўлган кўчаларда ҳаракат хавфсизлигини тарғибот қилувчи 18 метр квадрат ҳажмли реклама ва баннерлар ўрнатилган.

  Юқоридагиларни инобатга олиб, ҳамда Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ҳазорасп тумани ИИБ бошлиғи ўринбосари-жамоат хафсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ғаффоров Файзулла Қурбоновичнинг 2022 йил 9 ойида амалга оширилган ишлар бўйича ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туманда жиноятчиликнинг олдини олишда деярли барча сохалар бўйича жиноятларнинг камайишига эришилган бўлсада фақатгина ўта оғир турдаги жиноятлар ва енгил шикаст етказиш жинояти ошганлиги қайд қилинсин.
  3. Хазорасп тумани ИИБ бошлиғининг ўринбосари-Жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи подполковник Ф.Ғаффаров ва маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановга;

         -маҳаллалардаги участка нозирлари ҳамда Маҳалла фаолларини жалб қилган ҳолда яшаш жойидан узоқ муддатга кетган шахсларни маҳаллаларда рўйхатини шакллантириш, уларни яшаш жойларига қайтариш чораларини кўриш;

         -тан жароҳати етказиш ва оила турмуш доирасидаги жиноятларини камайтириш мақсадида ҳар бир маҳаллада олдиндан низолари бор бўлган қўни-қўшни, қариндош уруғларни аниқлаб рўйхатини тузиб, улар билан ҳамкорлигида профилактик ишлар олиб бориш;

-оила турмуш доирасидаги келишмовчиликлар натижасида келиб чиқиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни барвақт  олдини олиш мақсадида “Турмуш” профилактик тадбирини ўтказиб бориш;

-маҳаллада  жиноят ва ҳуқубузарликларни барвақт олдини олиш мақсадида, соғлиқни сақлаш муассасаларида ҳисобда турувчи шахсларнинг рўйхатларини қайта кўриб чиқиб, ушбу турдаги шахслар билан маҳалла фуқаролар йиғини раисилари, профилактика инспекторлари ҳамда туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари билан хамкорликда профилактик тадбирлар амалга ошириш ишлари кучайтириш;

-ўғирлик жиноятларни олдини олиш бўйича кенг камровли профилактик сухбатлар ўтказиш ҳамда содир қилинган ўғирлик жиноятларни иссиқ издан очиш масалалари бўйича туман ҳудудида жойлашган ҳар бир дўкон ва йирик идора-ташкилотларнинг маъмурий бинолари периметрлари бўйича, йўл қатнов қисмларининг чоррахаларида ҳамда махаллаларда видеокузатув камералар ўрнатиш бўйича профилактик сухбатлар ўтказиш, уларнинг ишлаб туришини доимий назорат қилиб бориш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати раҳбари (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтга жойлаш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси раиси Р.Каримова зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари Ҳазорасп туман

Кенгаши раиси                                                          У.Машарипов