Ҳазорасп тумани 4-сектор раҳбари Ў.Каримовнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган иш натижалари юзасидан ахбороти тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хазорасп тумани 4-сектор раҳбари Ў.Каримовнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган иш натижалари юзасидан ахбороти тўғрисида

 

Хазорасп туман 4-сектор ҳудудида 11 та маҳаллаларда, 6 669 та хонадонлар мавжуд бўлиб, улардаги 11 078 та оилада 39 862 нафар аҳоли истиқомат қилади.

4-сектор ҳудудида “Темир дафтар”га 626 та оила киритилган бўлиб, (576 таси дафтардан чиқарилган), “Ёшлар дафтари”га киритилган 167 нафар ёшлардан (107 таси дафтардан чиқарилган) ҳамда “Аёллар дафтари”га
2-босқичда киртилган 479 нафар хотин-қизларга тегишли тартибда ёрдамлар кўрсатилиб ҳозирги кунда тўлиқ дафтардан чиқаришга эришилган.

2022 йилнинг III-чорагида сектор ҳудудидаги ёрдамга мухтож хотин-қизлар ўртасида анкета сўровномалари тўлиқ ўказилиб “Аёллар дафтари”нинг
3-босқичида 766 нафар хотин-қизлар 6 тоифалар бўйича гуруҳларга ажратилиб рўйхатлари шакллантирилиб “Аёллар дафтари”га тўлиқ киритилди хамда хозирги кунда аёллар дафтарида турган аёлларнинг 733 тасига ўз тоифалари бўйича ёрдам кўрсатилди 95,6 фоизни ташкил қилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги (07-1-352-сонли) топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинмоқда.

Бундан ташқари, Давлат солиқ қўмитасининг топшириғига асосан сектор раҳбари, ҳоким ёрдамчи, ёшлар етакчиси ҳамда аёллар фаоллари билан биргаликда ҳар ойда 2 маротаба қилиниши керак бўлган ишлар муаммо ва камчиликлар бўйича учрашувлар ўтказилиб келинган.

Жорий йилнинг 9 ойида 4-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 40 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди ва ўтказилган қабулларда жами 832 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида 3 карра солиқ, коммунал соҳа (йўл, кўприк, канализация, ичимлик суви, газ, электр энергия таъминоти, кўп қаватли уйлар таъминоти) доимий иш ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.

Яъни, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 19 та, йўл қурилиши соҳасида 29 та, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ 32 та, газ таъминотида 15 та, ичимлик суви билан таъминлаш ва юзага келган носозликларни бартараф этиш юзасидан 25 та, иш билан таъминлаш юзасидан 18 та, соғлиқни сақлаш масалаларида 23 та, моддий ёрдам ажратиш масаласида 55 та, Темир Аёллар Ёшлар дафтарига кириш бўйича 29 та, бошқа масалалларда 111 та, жами 356 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 264 тасида (74 фоиз) муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди, 59 таси (17 фози) бўйича муаллифларга асосли тушунтиришлар берилди ва қолган 33 та (9 фоиз) мурожаат ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Ўтказилган сайёр қабулларда ўртача 9 нафардан фуқаро мурожаат қилган.

Сектор ҳудудидаги фуқароларга ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган.

Сектор раҳбари ташаббуси билан сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари турларига қараб амалга оширилган ишлар:

- доимий иш жойларига жойлаштириш орқали 211 нафар;

- ЯТТ ташкил этиш орқали 167 нафар;

- Юридик ташкил этиш орқали 102 нафар;

- иссиқхона қуриб бериш эвазига 7 нафар;

- ўзини-ўзи банд қилиш орқали 784 нафар;

- иш ўрнини легаллаштириш орқали 102 нафар;

- имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 289 нафар;

- жамоат ишларига жалб қилиш орқали 127 нафар;

- 10 йил муддатга экин ерлари ажратиш орқали 453 нафар;

- ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўқитишга йўналтириш орқали 187 нафар;

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида умумий ҳисобда 4-сектор ҳудудидаги 2 429 нафар фуқароларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

4-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтар” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилган.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 50 та эҳтиёжманд оилалар (212 нафар) оила аъзолари, “Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 3 таси ўта мухтож, 46 таси муҳтож, 1 таси вақтинча муҳтож оилалар тоифасига киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтар”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 69,0 млн.сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилган.

Жумладан Саховат кўмак жамғармаси ҳисобидан 4-секторга қарашли Янги-ҳаёт маҳалласида яшовчи фуқаро Матназарова Шукуржон Сапаровна 1,5 млн.сўмлик моддий ёрдам;

Шодухуррам маҳалласида яшовчи фуқаро Кенжаев Муродбек Рустамовичнинг турар жойини таьминлаш учун 3,0 млн.сўм;

Шукрона маҳалласида яшовчи фуқаро Эгамбердиева Гулсара Жаббаровнага қизини даволатиш учун 3,0 млн.сўм миқдорида моддий ёрдам пул маблағлари ажратилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб “Аёллар дафтари”нинг 3 босқичида қуйидаги тоифалар бўйича хотин-қизлар дафтарга киритилган:

- ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 243 нафар;

- тадбиркорлик қилиш учун кредит олишда ёрдам сўраган аёллар 80 нафар;

- боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар 184 нафар;

- уй жойи таъмирланадиган хотин-қизлар сони 23 нафар;

- ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизлар сони 121 нафар;

- уй-жойга мухтож эҳтиёжманд хотин-қизлар сони 17 нафар;

- уй-жой билан таъминлаадиган хотин-қизлар сони 13 нафар;

- ижара компенсацияси тўлаб бериладиган хотин-қизлар 4 нафар;

- қарамоғида бир ва ундан ортиқ I ва II-гуруҳ ногиронлиги бўлган болалари мавжуд эҳтиёжманд хотин-қизлар 121 нафар;

- томорқасидан унумли фойдаланиш учун ёрдам бериладиган хотин-қизлар 15 нафар;

Ҳозирги кунга келиб 3-босқич бўйича “Аёллар дафтари” рўйхати тўлиқ шакллантириб бўлиниб, белгиланган ишларни кечиктирмай ўз вақтида бажариш учун йўл харита ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу йўл харитага асосан
4-сектор ҳудудидаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга 733 та белгиланган 6 та йўналиш бўйича ёрдамлар кўрсатилди, 243 нафар аёллар доимий ишга жойлаштирилди, 80 нафар аёлга тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатилди, 5 нафарига субсидия тариқасида тикув машинаси етказиб берилди, 32 нафарига имтиёзли кредитлар олишга кўмаклашилди, 17 нафар уй жойи тамирланадиган хотин-қизлардан 13 таси уй жойи тамирланиб берилди, томорқасидан унумли фойдаланиш учун киритилган 15 нафар хотин-қизларга амалий ёрдамлар берилган.

147 нафар оилаларга 294 бош парранда тарқатилган.

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳозирги кунда ҳам ёрдам кўрсатиш давом эттирилиб келинмоқда.

Жорий йилда 4-сектор ҳудудида яшовчи ёшлардан 219 нафари онлайн ариза қолдириш орқали “Ёшлардафтари”га киритилиб ёшларнинг мурожаати турлари бўйича ёрдамлар кўрсатилиши йўлга қўйилган, жумладан;

бир марталик моддий ёрдам кўрсатилган ёшлар 19 нафар (21 млн. 720 минг сўм);

- ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилган ёшлар 11 нафар (18 млн. 555 минг сўм);

- асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари билан таъминланган ёшлар 40 нафар (170 млн. 920 минг сўм);

- касб-ҳунарга ўқиш бўйича 2 нафарига (4 млн. 380 минг сўм);

- ҳарбий хизмат тўлови учун 1 нафарига (4 млн. 780 минг сўм);

- контракт тўлови қоплаб берилган ёшлар 55 нафар (157 млн. 670 минг сўм).

Сектор ҳудудидаги 128 нафар ёшларга, 394 млн. 688 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг ўтган даврида жамоатчилик ва сектор раҳбари ташаббуси билан:

“Таррақиёт” маҳалласидаги 1,2 км узунликдаги ички йўлга сектор раҳбари ташаббуси билан тош шағал ёткизилган.

Мухомон маҳалласидаги авто бекат сектор раҳбари ташаббуси билан тадбиркор Кличов Мардонга 33,0 млн.сўм имтиёзли кредит ажратиб берилиб замонавий қулайликларга эга авто бекат ташкил қилинди ҳамда шу бекатда озиқ-овқат дўкони ташкил қилиниб, 2 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланган.

Мухомон маҳалласи ҳудудидаги Бунёдкор 2 кўчасининг 500 метр қисмига ҳомийлик асосида асвалт ёткизилган;

“Ойбек” маҳалласи ҳудидаги 1 км йўлларга асфалът копламалари ётқизилган.