Ҳазорасп тумани 3-сектор раҳбари Х.М.Машариповнинг 2022 йилнинг 9 ойи давомида сектор худудида олиб борилган ишлар юзасидан хисоботи тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 3-сектор раҳбари Х.М.Машариповнинг 2022 йилнинг 9 ойи давомида сектор худудида олиб борилган ишлар юзасидан хисоботи тўғрисида

 

Ҳазорасп тумани 3-секторида жорий йилнинг ўтган 9 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 17.01.2019 йилдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.01.2019 йилдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
ПҚ-4102-сонли қарори шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 24 апрель куни карантин даврида аҳоли бандлигини таъминлаш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида берган топшириқларидан келиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрелдаги “Моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилаларни, хотин-қизлар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 250-сонли, 2022 йил  31 март кунги “Хотин-қизлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 145-сонли ва 2022 йил    7 июнь кунги “Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарорларида кўрсатилган вазифаларни амалга ошириш юзасидан муайян ишлар амалга оширилган.

Жумладан, Ҳазорасп тумани 3-сектор худудида жами 10 та “Қовунчи”, “Бўстон”, “Ал-Хоразмий”, “Ж.Мангуберди”, “П.Махмуд”, “Зиёлилар”, “Минг отлиқ”, “Пичоқчи”, “М.Хоразмий” ва “Гулзор” маҳаллаларидаги 7907 та хонадонда 12435 та оила ва 44785 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқотни ташкил этиш мақсадида, Ҳазорасп тумани ҳокими, 3-сектор раҳбари томонидан жойларга чиққан ҳолда, “Ҳоким ва ёшлар учрашувлари” шунингдек жисмоний шахслар билан уларнинг ижтимоий масалалари ҳамда юридик шахсларнинг вакиллари билан тегишли фаолият соҳалари кесимида 31 та ёшлар билан учрашув ва 31 та оммавий (сайёр) қабуллар ўтказилди. Ўтказилган ёшлар билан учрашув ва сайёр қабулларга ўз муаммолари билан келган фуқаролар томонидан 236 та мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 139 таси ёки 60,2 фоизи қаноатлантирилган, 84 таси бўйича асосли тушунтиришлар берилган, 13 таси ҳозирги кунда ўрганиш жараёнида.

2022 йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахсларни бандлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар:

 

Мисол учун Маҳалалларнинг “Ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида 434 та тадбиркор ва фуқароларга 10 млрд. 298,2 млн. сўм кредитлар ажратиб берилган;

Томорқада деҳқон хўжалиги экинлари экиш ҳисобига ўзини-ўзи банд қилиш истаги бўлган 492 нафар фуқароларга 121,6 гектар ер майдони
10 йил муддатга ижарага берилган;

Сектор ҳудудидаги маҳаллалардаги фуқаролар мурожаатлари турларига қараб;

  • доимий иш жойларига жойлаштириш орқали 653 нафар;
  • ЯТТ ташкил этиш орқали 142 нафар;
  • юридик ташкил этиш орқали 95 нафар;
  • иссиқхона қуриб бериш эвазига 14 нафар;
  • ўзини-ўзи банд қилиш орқали 1483 нафар;
  • легаллаштириш орқали 72 нафар;
  • имтиёзли кредитлар ажратиш орқали 434 нафар;
  • 10 йил муддатга экин ерлари ажратиш орқали 492 нафар;
  • жамоат ишларига жалб қилиш орқали 106 нафар;
  • ўз қизиқишлари бўйича касб-ҳунар ўқитишга йўналтириш орқали
    504 нафар фукароларнинг мурожаатлари қаноатлантирилиб уларга амалий ёрдамлар кўрсатилган;

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида умумий ҳисобда 3-сектор ҳудудидаги 2242 нафар фуқароларнинг турли йўналишларда бандлигини таъминлашга кўмаклашилган.

“Маҳаллабай” ишлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар:

Жорий йилниг ўтган даври мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказииб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидан;

  • “Темир дафтар”да 29 та оила қолган (575 та оила бўлган) 546 та оилаларга (95 фоиз) ёрдам кўрсатилишига эришилган ;
  • “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичидга 838 нафар аёллар киритилиб ҳозирги кунда уларнинг 819 нафарига (97,7 фоизи) белгиланган йўналишлари бўйича ёрдамлар кўрсатилган;
  • “Ёшлар дафтари”да 48 нафар ёшлар қолган 150 нафарига тегишли ёрдам кўрсатилиб (79,1 фоиз) дафтардан чиқарилган;

(фуқаролардан ариза олиш ва тегишли дафтарларга киритиш мунтазам давом эттирилмоқда)

Сектор ҳудудидаги фуқаролар ва тегишли дафтарларга киритилганларга белгиланган тартибда “Саховат ва кўмак”, “Аёллар” ва “Ёшлар” жамғармалари маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка кенг жалб қилиш, мавжуд муаммоларини ҳал этишда доимий кўмак бериб бориш ишлари ташкил этилган жумладан;

“Темир дафтар”га киритилган эхтиёжмант оилалар тўғрисида:

3-Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 29 та эҳтиёжманд оилалар
(99 нафар) оила аъзолари, “Темир дафтар” рўйҳатида турган.

Ҳозирги кунда “Темир дафтар” рўйҳатида турган 29 та эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди, уларнинг 1 таси (3,4 фоиз) ўта мухтож, 28 таси (96,6  %) муҳтож оилалар тоифасига киритилган.

Жорий йилда “Темир дафтар” рўйҳатида турган 25 та оиларнинг оила аъзоларига турли кўринишларда моддий ёрдамлар берилиб, ушбу оилаларнинг оила аъзолари ўзлари доимий даромад манбаига эришганликлари ҳамда 2 нафар фукаролар вафот этганликлари шу билан бирга Ўзбекистон республикаси Вазирлар маҳкамасининг 28 апрель 2021 йил кунги 250-сонли қарори талабларига мувофиқ “Темир дафтар”дан чиқарилган.

Ҳозирда “Темир дафтар” рўйҳатида турган 29 та оилаларнинг оила аъзоларига ҳам белгиланган тартибда турли соҳаларда амалий ёрдамлар кўрсатиб келинган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 3-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 838 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида қуйидаги тоифалар бўйича дафтарга киритилган;

  • ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар 266 нафар;
  • тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёэманд хотин-қизлар 87 нафар;
  • боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизлар 200 нафар, шундан уй жойи таъмирланадиган хотин-қизлар сони 19 нафар;
  • ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногирони бўлган
    хотин-қизлар 133 нафар, шундан уй жойи таъмирланадиган хотин-қизлар 7 нафар;
  • уй-жойга мухтож эхтиёжманд хотин-қизлар 19 нафар, шундан уй-жой билан таминланадиган хотин-қизлар 6 нафар, ижара компенсацияси тўлаб бериладиган хотин-қизлар 13 нафар;
  • қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизлар 133 нафар, шундан томорқасидан унумли фойдаланиш учун ёрдам бериладиган хотин-қизлар 16 нафар;

Ҳозирги кунга келиб 3-босқич бўйича “Аёллар дафтари” рўйхати тўлиқ шакллантирилган бўлиб, “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичидаги аёлларнинг 97,7 фоизи яъни 819 нафарига яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларнинг 266 нафарига (100 фоиз), тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эхтиёэманд хотин қизларнинг 87 нафарига (100 фоиз), боқувчисини йўқотган эҳтиёжманд хотин-қизларнинг 191 нафарига (95,5 фоиз), шундан, уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизларнинг сони 15 нафарига (78,9 фоиз), ижтимоий ёрдамга мухтож 1 ва 2-гуруҳ ногирони бўлган хотин-қизларнинг                 128 нафарига (96,2 фоиз), шундан, уй-жойи таъмирланадиган хотин-қизларнинг 5 нафарига (71,4 фоиз), уй-жойга мухтож эхтиёжманд хотин-қизларнинг 17 нафарига (89,5 фоиз), шундан уй-жой билан таминланадиган хотин-қизларнинг 6 нафарига, ижара компенсацияси тўлаб бериладиган хотин-қизларнинг 11 нафарига (84,6 фоиз), қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзанди мавжуд эхтиёжманд хотин-қизларнинг 130 нафарига (97,7 фоиз), шундан, томорқасидан унумли фойдаланиш учун ёрдам бериладиган хотин-қизларнинг 16 нафарига (100 фоиз) амалий ёрдамлар кўрсатилишига эришилган.

- Аёллар дафтари"га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича 838 та ёрдамлар кўрсатилган;

- бандлигини таъминлаш орқали 266 нафар, шундан 76 нафарит доимий иш ва 63 нафари жамоат ишларига жойлаштирилган;

- тадбиркорликга йўналтириш орқали 87 нафар;

- тикув машиналари билан таъминлаш орқали 11 нафар;

- “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичидаги аёллар истиқомат қилаётган  126 та оилаларга 2180 та парранда ва ушбу оилаларга 5500 кг ем маҳсулотлари тарқатилган;

- “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичидаги аёлларнинг 298 нафар фарзандлари 65.560.000 минг сўмлик мактаб фўрмалари билан таъминланган.

-87 нафарига 1 млн 80 минг сўмлик, яни 93 млн 960 минг сўмлик моддий ёрдамлар ажратилган,

“Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳозирги кунда ҳам ёрдам кўрсатиш давом эттирилиб келинган.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар тўғрисида:

Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама
қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 3-сектор ҳудудидаги ёшларни турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича Ёшлар баланси шакллантирилди, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича yoshlardaftari.uz элетрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан 230 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 182 нафарига       (79,1 фоиз) турли йўналишларда  амалий ёрдамлар кўрсатилган.

Шундан:

         - доимий иш ўринларига жойлаштирилган ёшлар 4 нафар;

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 66 нафар;

- ташқи миграцияга юборилган 1 нафар;

- имтиёзли кредит олганлари 3 нафар;

- экин экиш учун 10 йил муддатга ер майдони ажратилган ёшлар
11 нафар;

 - ижара компентцасияси тўлаб берилган 5 нафар;

- субсидия ажратилганлар жами 45 нафарни ташкил қилиб;

Шундан,

- мотокултиватор берилгани 2 нафар;

- пайвандлаш аппарати берилгани 1 нафар;

- 42 нафарига бошқа турдаги асбоб ускуналар субсидия ҳисобидан олиб берилишига эришилган.

- тўлов қонтранкти пули тўлаб берилган 33 нафар;

- тиббий ҳизмат кўрсатилиши учун 8 нафар;

- сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилган ёшлар 6 нафар;

- ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилган ёшлар 27 нафар;

Жорий йилда сектор ҳудудидаги 182 нафар ёшларга амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

“Обод маҳалла” дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

 

“Гулзор” маҳалласида 22 км ичимлик суви тармоқларини режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунга қадар ушбу ичимлик суви тармоқлари тўлиқ ётқилишига ва 54 % аҳолини ичимлик қуви тармоқларига ушаш ишлари бажарилди. Жумладан, маҳаллада 8 та трансфарматорлар мукаммал таъмирланиб 191 та симёғочлар алмаштирилиши билан бирга жами 9,8 км узунликда электр линиялари қурилган. (4,9 км реконструкция қилинди ва 4,9 км янгидан тармоқлаштирилди).

Бундан ташқари маҳалладаги 28-сонли умумий ўрта таълим мактабига қўшимча бино қурилиб фойдаланишга топширилди ва 1 та мактабгача таълим ташкилоти қайта реконструкция қилинди. 1 та қишлоқ врачлик пункти тўла таъмирланиб аҳолига фойдаланишга топширилган.

Аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий аҳборот коммуникация ҳизматлари кўрсатиш мақсадида маҳалла ҳудудида 512 та янги оптик толали станция қурилиб аҳолини замонавий ҳамда сифатли интернет тармоғига уланишига эришилган.

Хулоса, Жорий йилнинг 9 ойи якуни бўйича иш натижалар, йўл қўйилган камчиликлар ва амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан  тегишли чора-тадбирлар белгиланган.