Ҳазорасп тумани 2-сектор раҳбари Д.С.Мадиримовнинг 2022  йилнинг 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2022 йил 16 февралдаги (07-1-352-сонли) топшириғига асосан, жойларда халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари томонидан Ҳоким ёрдамчилари ва  Ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда Сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинган.

Сайёр қабуллар ва Ёшлар учрашувларида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга, шунингдек, Давлатимиз Раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида берилган имконият ва имтиёзларни қўллаш орқали фуқароларни (ёшларни) мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилган.

2-сектор ҳудудида 13 та маҳалла бўлиб, “Овшар” қишлоғининг “Овшар”, “Истиқлол”, “Камолот”, “Ок майдон” маҳаллалари, “Бешта” қишлоғининг “Бешта”, “Боғиэрам” маҳаллалари ҳамда “Саноат” қишлоғининг “Саноат”, “Оталиқ”, “Зехнли”, “Темирчи маскани”, “Боғдор”, “Мустақиллик” ва “Ширинқудуқ” маҳаллаларидаги жами 10310 та хонадон ва уларда  61278 нафар аҳоли истиқомат қилган.

Жорий йилнинг 9 ойида 2-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами                70 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди, қабулларда жами                            1286 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида газ, электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.

Яъни, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 85 та, йўл қурилиши соҳасида 36 та, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ
119 та, газ таъминотида 26 та, ичимлик суви билан таъминлаш ва юзага келган носозликларни бартараф этиш юзасидан 25 та, иш билан таъминлаш юзасидан 24 та, соғлиқни сақлаш масалаларида 29 та, ижтимоий ҳимоя масаласида 19 та, аҳолини арзон ун-ёғ маҳсулоти билан таъминлаш бўйича 10 та, интернетга уланиш бўйича 12 та, бошқа масалалларда 163 та, жами 552 та мурожаат келиб тушди.

Мурожаатларнинг 304 тасида (55%) муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилди, 185 таси (33.5%) бўйича муаллифларга асосли тушунтиришлар берилди ва қолган 63 та (11.4%) мурожаат ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Ўтказилган сайёр қабулларда ўртача 6 нафардан фуқаро мурожаат қилган.

Ўтказилган қабуллар давомида газ таъминоти, электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит ажратилиши ҳамда бошқа йўналишларда нисбатан кўпроқ мурожаатлар келиб тушган.

Шунингдек, қайд этилган даврда секторда 70 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилди ва 1009 нафар ёшларни иштироки таъминланди ва  178 нафар ёшлар томонидан мурожаатлар қилинган.

Ёшлар учрашувидаги мурожаатларни аксариятида ёшлар дафтарига киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш сўралган. 

Жумладан, газ таъминоти бўйича 1 та, электр таъминоти бўйича
3 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва ижара тўловни амалга ошириш бўйича 2 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва ўз-ўзини банд қилиш учун ер майдони ажратилиши бўйича 7 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва субсидия ажратилиши бўйича 36 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва тўлов контрактлари тўланиши бўйича 24 та, бандлик ва касб-ҳунарга ўқитилиши бўйича 37 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва ҳайдовчилик курсларида ўқиш учун тўловни амалга ошири бўйича
9 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва ҳарбий сафарбарлик резерви учун тўловни амалга ошириш бўйича 11 та, имтиёзли кредит ажратилиши бўйича 12 та, интернет тармоғига уланиш бўйича 6 та, “Ёшлар дафтари”га киритилиши бўйича 6 та, соғлиқни сақлаш бўйича
9 та “Ёшлар дафтари”га киритилиши ва бир марталик моддий ёрдам бериш бўйича 14 та ва бошқа йўналишда 1 та, жами 178 та мурожаат келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 114 таси (64%) қаноатлантирилган бўлиб, 54 тасига (30,3%) асосли тушунтиришлар берилган. 10 таси (5,6%) ўрганиш жараёнида турибди.

Ўтказилган ёшлар билан учрашувларда ўртача 3 нафардан фуқаро мурожаат қилган.

Секторда бевосита Прокурор ташаббуси билан 5 та ташаббус доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, “Китоб ярмаркалари” “бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, “Сайёр тиббий кўрик”лар  ва арзон нархларда “Озиқ овқат савдо ярмаркаси” ташкил қилинган.

Жорий йилнинг 9 ойида жами 46 та тадбирлар ўтказилди, шундан 15 та меҳнат ярмаркаси, 7 маротаба сайёр тиббий кўрик, 4 маротаба озиқ-овқат савдо ярмаркаси, мактаблар билан бирга 20 та китоб ярмаркалари ўтказилган. 

Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинди.

Туман прокурори ташаббуси билан жорий йилнинг 9 ойи давомида  туман ҳокимлиги ва туман прокуратураси ҳамда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда 2-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”, ҳарбий хизматдан қайтганлар, алимент тўловчи ва ундирувчиларнинг бандлигини таьминлаш мақсадида белгиланган графикка асосан жами 15 та меҳнат ярмаркаси ўтказилган.

Ярмаркада жами 126 та корхона ташкилотлар 1275 та бўш иш ўринлари билан иштирок этди, шундан 288 та олий маълумотли, 198 та ўрта-махсус, 789 та ўрта маълумотли бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, шундан хусусий секторда 45 та корхона-ташкилотлардан 774 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. (шундан 225 та ўрта-махсус, 549 та ўрта маълумотли)  

Ярмарка натижасида ишсиз фуқароларнинг 739 нафарига доимий ишга жойлашиш учун, 199 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга қабул қилиш учун йўлланмалар берилган.

Бандликка кўмаклашиш Давлат жамғармаси ҳисобидан 108 нафар ишсиз  банд бўлмаган фуқароларга касб-ҳунарга ўқитиш учун йўлланмалар берилди, тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартириш мақсадида 8 нафар фуқарога тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун давлат хизматлари рўйхатидан ўтказиш бадал тўловини субсидия асосида тўлаб берилди ҳамда устоз-шогирд ананаларини ривожлантириш мақсадида Хунармандлар уюшмасига аъзо бўлиш учун 2 нафар фуқарога аъзолик бадали тўлаб берилган.

Сектордаги  “темир дафтар”, “аёллар дафтари” ва “ёшлар дафтари”да рўйхатда турган 20 нафар фуқарога  енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилган, 8 нафар фуқарога пишириқ печлари берилди. Шунингдек, ишсиз фуқароларнинг 765 нафарига меҳнат қонунчилиги бўйича тегишли тартибда хуқуқий маслахатлар берилган.

Китоб ярмаркасида 1300 га яқин турли хилдаги бадиий адабиётлар  сотиб олинди ва сектор ҳудудидаги умумтаълим мактабларининг кутубхоналари янги адабиётлар билан тўлдирилган.

Ташкил этилган Сайёр тиббий кўрик давомида 15 та турдаги (УТТ, ЭКГ, Лабарант, Уролог, Кардиолог, Травматолог, Терапевт, Отолоринголог, Офтольмолог, Эндокринолог, Гинеколог, Хирург, Педиатр, Невропотолог, Пулмонолог) тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилган.

Тиббий кўрик давомида 290 нафар патранаж хамширалари  хонадонларда бўлиб, 7110 та хонодонни патранаж хизмати билан қамраб олишди, 8079 нафар аҳоли чуқурлаштирилган  тиббий кўрикдан ўтказилган.

Секторга қарашли 11 та маҳаллаларда ўтказилган хатлов натижасида 60 ёшдан катта фуқароларнинг 1845 нафарида сурункали касалликлар борлиги, (648 нафари  ногирон бўлиб, шулардан 1-гурух 99 нафар,
2-гурух 548 нафар, рухий касаллиги бор 52нафар)
аниқланган.

Шунингдек, уйларида узоқ муддат ётиб қолган ўзгалар парваришига мухтож бўлган 101 нафар беморлар холидан хабар олинган.

Тиббий кўрикдан ўтказилган фуқаролар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганида, жами тиббий кўрикдан ўтказилган 8079 нафар фуқароларнинг  2195 нафари “Бешта”, 1073 нафари “Овшар”, 561 нафари “Истиқлол”, 501 нафари “Саноат”, 488 нафари “Боғдор”, 439 нафари “Зеҳнли”, 361 нафари “Боғиэрам”, 346 нафари “Оталиқ”, 306 нафари “Ширинқудуқ” , 961 нафари “Мустақиллик”, 848 нафари “Оқ майдон” маҳаллалари фуқароларини ташкил қилади.  

Ушбу тиббий кўрикдан ўтказилган 8079 нафар фуқаролардаги  касалликлар касаллик турлари бўйича таҳлил қилинганида:

 

т/р

Маҳалла

Касаллик тури

Касаллик аниқланган фуқаролар сони

Шундан ёшлари

(18-30 ёш)

1.

9 та маҳаллада

Гипертония ва юрак қон томир касаллиги

2056

156

Эндокринология касаллиги

612

60

Неврологик касаллиги

636

105

Урология касаллиги

972

200

Кўз касалликлар

654

139

Гинекологик касалликлар

804

141

Юкори нафас йўллари касалликлари

611

92

Бўғим касалликлари

1734

215

 

Умумий хисобда касаллик аниқланган беморлар сони

8079

1356

         Шу билан бирга туман прокурори ташаббуси билан туманда истиқомат қилаётган 1258 нафар рухий касалликка чалинган фуқароларнинг барчаси алоҳида тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббий кўрик натижаси бўйича уларнинг 12 нафарига биринчи маротаба рухий касаллиги бўйича ногиронлик гуруҳи белгиланди.

Туман прокурори сифатида барча якка ёлғизларнинг яшаш хонадонига бориб, зарурати ўрганилган, ўрганиш натижаси бўйича
11 нафарини бепул дори-дармон билан таъминланиши ва даволаниши, 1 нафарига эшитиш аппарати, 1 нафарига хасса,
5 нафарига янги музлатгич, 3 нафарига кир ювиш машинаси
етказиб берилган, ҳозирда 5 нафарининг уй жойида таъмирлаш ишлари давом қилмоқда, 2 нафарининг уйларида таъмирлаш ишлари якунланган.
 

 

Бунда асосий эътибор бюджетдан  маблағ ажратилишини кутиб ўтирмасдан, аҳолининг имконияти ва хохишидан келиб чиқиб,                                2022 йилнинг 9 ойининг ўзида сектор ҳудудидаги ички йўлларга:

- 1650 метр йўлга асфальт қопламаси;

- 11,1 км масофага ШПС қопламаси;

- 9,8 км. масофага қум ташлаш;

- 9,1 км. масофага шағал;

- 96 та тунги ёритқич;

- 500 метр узунликда пиёдалар йўлакчаси (тратуар);

- 300 метр узунликда бетон лотоклар жойлаштирилди.

 

Ушбу кўрсатгичлар маҳаллалар кесимида таҳлил қилинганида:

“Бешта”  маҳалласида 2 км. ШПС, 1,2 км. шағал, 32 та тунги ёритқич;

“Боғдор” маҳалласи ҳудудида 1.2 км ШПС, 21 та тунги ёритқич;

“Зехнли” маҳалласи ҳудудида 0,5 км қум, 2 км. шағал, 2 та тунги ёритқич;

“Камолот” маҳалласи ҳудудида 2 км. қум;

“Оталиқ” маҳалласи ҳудудида 4,1 км ШПС, 1 км. қум, 4 км. шағал,
30 та тунги ёритқич, 500 метр пиёдалар йўлакчаси (тратуар), 300 метр бетон лоток;

“Саноат” маҳалласи ҳудудида 150 метр асфальт, 700 метр ШПС,
200 метр шағал;

“Темирчи маскани” маҳалласи ҳудудида 500 метр ШПС;

“Истиқлол” маҳалласи ҳудудида 600 метр ШПС;

“Боғиэрам” маҳалласи 3 км. қум, 500 метр шағал;

“Мустақиллик” маҳалласи 1,2 км ШПС, 2,4 км қум, 1,2 км шағал;

“Овшар” маҳалласи 800 метр ШПС, 300 метр қум;

“Ширинқудуқ” маҳалласи ҳудудида ички йўлларга 600 метр қум ташиш ва ёйиш ишлари бажарилган.

 

Бундан ташқари, маҳалла фуқаролари ҳамда ҳомийлар маблағлари ҳисобидан жами 89 та тунги ёритқичлар ўрнатилди, Жумладан:

- “Оталиқ” маҳалласи “Янги Ўзбекистон” кўчасига 30 дона, “Буюк ипак йўли” кўчасида 7 дона;

- “Бешта” маҳалласи “Гулобод” кўчасига 32 дона;

- “Боғдор” маҳалласи ”Жавохир” кўчасига 21 дона замонавий тунги ёритгичлар ўрнатилган.