Ҳазорасп тумани 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг жорий йил 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп тумани 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг жорий йил 9 ойи давомида сектор ҳудудида олиб борилган ишлар юзасидан ҳиcоботи тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли, 2019 йил 17 январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли Фармони ижросини таъминлаш юзасидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг
2022 йил 16 февралдаги 07-1-352-сонли топшириғига асосан, жойларда “Халқ билан мулоқот ва маҳаллабай ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, аҳолини долзарб муаммоларини тезкор ҳал этиш” мақсадида сектор раҳбари томонидан ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари иштирокида сектор ҳудудидаги маҳаллаларда сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувлари ўтказилиб келинган.

Сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувларидаги мурожаатлар ижроси бўйича:

Сайёр қабуллар ва ёшлар учрашувларида асосий эътибор аҳолини қийнаётган муаммоли масалаларни ҳал этишга, шунингдек, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган Фармон ва Қарорлар асосида берилган имконият ва имтиёзларни қўллаш орқали фуқароларни (ёшларни) мавжуд муаммоларини ҳал этиш борасида амалий ёрдамлар кўрсатишга қаратилган. 1-сектор ҳудудида 12 та маҳалла бўлиб, “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар” ва “Янгиобод” маҳаллаларида жами 8849 та хонадон, 14846 та оила ва уларда 53398 нафар аҳоли истиқомат қилмоқда.

Жорий йилнинг 9 ойи мобайнида 1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда жами 36 маротаба оммавий сайёр қабуллар ўтказилди, қабулларда жами
1146 нафар фуқароларнинг иштироки таъминланган.

Қилинган мурожаатларни таҳлили шуни кўрсатдики, қабуллар давомида газ, электр таъминоти, йўл ва имтиёзли кредит, моддий ёрдам ва уй-жой билан боғлиқ масалаларда нисбатан кўпроқ мурожаатларни ташкил қилган.

Яъни, электр энергияси таъминоти билан боғлиқ 29 та, йўл қурилиши соҳасида 10 та, имтиёзли кредит ажратилиши билан боғлиқ 18 та, газ таъминотида 17 та, ичимлик суви билан таъминлаш ва юзага келган носозликларни бартараф этиш юзасидан 15 та, иш билан таъминлаш юзасидан 14 та, соғлиқни сақлаш масалаларида 21 та, ижтимоий ҳимоя масаласида 12 та, аҳолини арзон ун-ёғ маҳсулоти билан таъминлаш бўйича 23 та, интернетга уланиш бўйича 7 та, бошқа масалаларда 8 та, жами 174 та мурожаат келиб тушган.

Мурожаатларнинг 118 тасида (67.8%) муаллифларнинг талаблари қаноатлантирилган, 45 таси (25.9%) бўйича муаллифларга асосли тушунтиришлар берилган ва қолган 11 та (6.3%) мурожаат ҳозирда ўрганиш жараёнида.

Шунингдек, қайд этилган даврда секторда 33 маротаба ёшлар билан учрашувлар ўтказилган ва 824 нафар ёшларни иштироки таъминланган ушбу қабулларда 102 нафар ёшлар томонидан мурожаатлар қилинган.

Ёшлар учрашувларидаги мурожаатларнинг асосий қисмини “Ёшлар дафтари”га киритиш орқали моддий ёрдам, касбга ўқитиш ва субсидия маблағи асосида тўловлар, контракт тўловлари амалга оширилишида амалий ёрдамлар кўрсатиш ташкил этади.

Ушбу мурожаатларнинг 64 тасида (62.7%) ёшларнинг талаблари қаноатлантирилган, 25 нафарига (24,5%) асосли тушунтиришлар берилган,
3 та мурожаат ҳозирги кунда (12.8%) ўрганиш жараёнида. Секторда бевосита туман ҳокимининг ташаббуси билан 5 та ташаббус доирасида ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, “Китоб ярмаркалари” “бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари, “Сайёр тиббий кўрик”лар ва арзон нархларда “Озиқ овқат савдо ярмаркаси”ташкил қилинган.

Сектор ҳудудида ўтказилган тадбирлар, тиббий кўрик, озиқ-овқат ва китоб ярмаркалари шунингдек ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган ишлар:

Жорий йилнинг 9 ойида жами 25 та тадбирлар ўтказилган, шундан
4 та меҳнат ярмаркаси, 5 маротаба сайёр тиббий кўрик, 2 маротаба озиқ-овқат савдо ярмаркаси, сектор ҳудудидаги 14 та мактаблар билан биргаликда 14 та китоб ярмаркалари ўтказилган. Тадбирларда секторнинг барча маҳаллалари қамраб олинган.

Ярмаркада жами 78 та корхона ташкилотлар 814 та бўш иш ўринлари билан иштирок этган, шундан 280 та олий маълумотли, 196 та ўрта- махсус, 338 та ўрта маълуотли бўш иш ўринлари мавжуд бўлиб, шундан хусусий секторда 425 та, корхона-ташкилотлардан 389 та бўш иш ўринлари билан қатнашган. Ярмарка натижасида ишсиз фуқароларнинг 418 нафарига доимий ишга жойлашиш учун, 76 нафарига хақ тўланадиган жамоат ишларига ишга қабул  қилиш учун йўлланмалар берилган.

Маҳаллаларда ташкил этилган сайёр тиббий кўриклар давомида 15 та турдаги (УТТ, ЭКГ, лаборант, уролог, кардиолог, травматолог, терапевт, отолоринголог, офтольмолог, эндокринолог, гинеколог, хирург, педиатр, невропотолог, пулмонолог) тиббиёт соҳаси мутахассислари жалб этилган.

Маҳаллалардаги тиббий кўриклар давомида 250 нафар патранаж ҳамширалар хонадонларда бўлиб, 7000 дан ортиқ хонодонни патранаж хизмати билан қамраб олиб, 10000 нафардан ортиқ аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган.

Туман ҳокимининг ташаббуси билан жорий йилнинг 9 ойи давомида
туман ҳудудидаги “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”даги шунингдек якка ёлғиз ва бошқа ижтимоий ёрдамга мухтож оилаларнинг
558 тасидан уйма-уй юриш орқали хабар олинди ҳамда ушбу оилалар тоифаларга ажратилган ҳолда муаммолари бўйича ёрдамлар кўрсатилиб бирламчи озиқ-овқат махсулотлари билан ҳам таъминланиб келинмоқда.

1-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахсларни бандлигини таъминлаш учун амалга оширилган ишлар:

Туман ҳокимининг 19.02.2022 йилдаги қарори билан ҳар бир секторга 35 та корхона-ташкилотдан масъуллар беркитилиб, аҳоли муаммолари ўрганилган.

Жумладан, сектор ҳудудидаги “Алоқали кўл”, “Баркамол авлод” “Жуворхос”, “Янгибозор”, “Қиртепа”, “Амударё”, “Юқори шовот”, “Шовот”, “Ғ.Ғулом”, “Карвак”, “Буюк аждодлар” ва “Янгиобод” маҳаллаларида олиб борилган ўрганишлар натижасида аниқланган муаммо ва камчиликлар маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари томонидан тегишли тартибда электрон платформаларда рўйхатдан ўтказилиб, туман ҳокимининг ташаббуси билан жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида қуйидагича ишлар амалга оширилди:

Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан субсидиялар ажратиш бўйича келиб тушган аризалар бўйича 267 ҳолатда 886 млн.сўм субсидиялар ажратилди. Ушбу ажратилган субсидияларни соҳалар кесимда таҳлил қилинганда, шундан:

  • ҳунармандлар уюшмасига аъзолик бадали харажатлари учун
    30 нафар фуқарога 18 млн.сўм;
  • енгил конструкцияли иссиқхоналар ўрнатиш учун 11 нафар фуқарога 78 млн. сўм;

(Мисол учун, “Юқори Шовот” маҳалласи “Ҳамдўстлик кўчаси
105-уйда яшовчи ишсиз фуқаро Қиличов Олимбой Отахоновичга 4.5 млн. сўмга 50 кв.метр енгил конструкцияли иссиқхона ўрнатиб берилди, ўзини ўзи банд қилиш фаолияти билан  бандлиги таъминланди).

  • Кооперативлари устав фондига улуш сифатида киритиш учун ижтимоий ҳимояга муҳтож 196 нафар фуқароларга 588 млн. сўм;
  • Асбоб-ускуна меҳнат қуролларини харид килиш учун “Аёллар дафтари, “Ёшллар дафтари” ва “Темир дафтари”да турган ишсиз
    18 нафар фуқароларга 156.5 млн. сўм;
  • “Устоз-шогирд” анъаналари асосида ёшларга ҳунар ўргатаётган ҳунармандларга шогирдлар тайёрлаши учун, зарур хом-ашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши бўйича 11 нафар устоз ҳунармандларга 39.6 млн.сўмлик субсидиялар ажратиб берилди;

(Мисол учун, “Ғ.Ғулом” маҳалласи Дўстлик кўчаси 159-уйда яшовчи ишсиз фуқаро Болтаева Фотима Сапаевнага 3.6 млн. сўмга шогирдлар тайёрлаши учун, зарур хомашё сотиб олиши ва шогирдларни иш ҳақи билан таъминлаши бўйича 6 ой давомида субсидия берилиб, ЯТТ рўйхатидан ўтказилиб, хизмат кўрсатиш фаолияти билан  бандлиги таьминланди).

Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида маҳалалларнинг “Ўсиш нуқтаси”дан келиб чиқиб, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида
401 та тадбиркор ва фуқароларга 10,3 млрд. сўмлик кредитлар ажратиб берилди, хусусан:

-чорвачилик йўналишига 61 та ҳолатда 1688.7 млн.сўм;

-паррандачилик йўналишига 31 та ҳолатда 953.2 млн.сўм;

-асаларичилик йўналишига 1 та ҳолатда 33 млн.сўм;

-балиқчилик йўналишига 14 та ҳолатда 439.2 млн.сўм;

-иссиқхона йўналишига 6 та ҳолатда 66.6 млн.сўм;

-тикувчилик йўналишига 139 та ҳолатда 862.2 млн.сўм;

-хизмат кўрсатиш ва сервис йўналишига 139 та ҳолатда 3903.1 млн.сўм;

-ишлаб чиқариш йўналишига 4 та ҳолатда 117.7 млн.сўм ажратилди.

Сектор ҳудудидаги маҳаллалардан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтириш бўйича жами 625 нафар фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилиб, келгусида тадбиркорликни йўлга қўйишига замин яратилди, шундан:

  • 350 нафари тадбиркорлик кўникмаларига;
  • 30 нафар хотин-қизлар тадбиркорлик марказида;
  • 15 нафари олий бизнес мактабида;
  • 230 нафари бандликка кўмаклашиш маркази томонидан касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқишга йўналтирилди.

Олиб борилган кенг кўламли ишлар натижасида туман ҳокимлиги, ҳоким ёрдамчилари ва туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази билан биргаликда 1-сектор ҳудудидан жорий йилнинг ўтган даврида жами
2674 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди, шундан:

  • 594 нафари доимий иш жойларга;
  • 432 нафари мавсумий ишларга;
  • 1648 нафарининг расмий ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 ноябрдаги
ПҚ-20-сонли ва Вазирлар маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги 709-сонли қарорлари асосида пахта ва ғалла экинлари ҳисобидан қисқараётган
104,2 гектар ер майдони аҳолига очиқ танлов асосида ажратиш мақсадида очиқ электрон тизимга (E-IJARA) тўлиқ жойлаштирилиб,
“E-AUКSION” тизими орқали очиқ танловга чиқарилди ва барча белгиланган ер майдонлари аҳолига ажратиб берилди.

Натижада бугунги кунда жами 653 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланди ва 596 нафар фуқаролар давлат солиқ идораларидан рўйхатдан ўтказилиб, ўзини - ўзи банд қилинди.

Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги кооперативларига ишсиз фуқаролар, кам таъминланган оилалар аъзолари, ташқи меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар ҳамда кооператив фаолияти йўналиши бўйича тажрибага эга етакчи тадбиркорларга бирлаштириш мақсадида 1-секторда ташкил килинган “Алоқали кўл”, “Амударё”, “Қиртепа”, “Жувархоз” ва “Янгибозар” маҳаллаларида ижтимоий ҳимояга муҳтож 200 та оилага субсидия асосида
12 минг дона тухум йўналишидаги паррандалар ҳамда ҳар бир парранда тарқатилган оилаларга 100 кг. ем-озуқа маҳсулотлари етказиб берилди.

Жорий йилниг ўтган даври мобайнида ҳар бир маҳаллада ҳоким ёрдамчилари, маҳалладаги ёшлар бўйича етакчилар шунингдек маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда бошқа тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда “хонадонбай” хатловлар ўтказилиб, эҳтиёжманд ва ёрдамга муҳтож оилалар, аёллар ва ёшларни аниқлаб, уларни тегишли равишда “Темир дафтари”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилиши йўлга қўйилиб ўз навбатида ушбу дафтарларда турувчи оилаларга қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди.

 “Темир дафтар”га киритилган эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

1-сектор раҳбари томонидан эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Темир дафтари” ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг “хонадон дафтари” юритилди.

Сектор ҳудудидан ҳозирги кунда 61 та эҳтиёжманд оилалар
“Темир дафтар”га киритилган.

Эҳтиёжманд оилаларнинг оилавий шароити ўрганилди ва шундан келиб чиқиб, уларнинг 1 таси (1,66 %) ўта мухтож, 22  таси (35,0  %) муҳтож,
38 таси (63,3  %) вақтинча муҳтож тоифасига киритилган.

Ўз навбатида “Темир дафтари”да рўйхатда турган оилаларга жорий йилда жами, 102 млн. 578 минг сўмлик турли ҳил ёрдамлар кўрсатилган.

“Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида сектор ҳудудидаги маҳаллалар “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ўрганилиб улардаги аёлларни ҳар тамонлама қўллаб-қувватлаш, эҳтиёжманд, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга мухтож аёлларни аниқлаш, ҳамда “Аёллар дафтари”га киритган ҳолда ёрдамлар бериш учун туманнинг 1-сектор ҳудудидаги аёллардан анкета сўровномалари олиниб, ишчи гуруҳ томонидан ёрдам кўрсатилиши зарур деб ҳисобланган 938 нафар хотин-қизлар “Аёллар дафтари”нинг 3-босқичида рўйхатга киритилиб уларга ўз навбатида қуйидагича ёрдамлар кўрсатилди:

- бандлигини таъминлаш орқали 298 нафар;

- тадбиркорликга йўналтириш орқали 96 нафар;

- тикув машиналари билан таъминлаш орқали 7 нафар;

- 97 нафарига 116 млн. 850 минг сўмлик моддий ёрдамлар ажратилди,

- 89 нафарига 1239 туп 12 млн. 390 минг сўмлик кўчатлар тарқатилди

-  212 та оилаларга 4240 бош парранда ва ҳар бир парранда берилган оилаларга 50 кг. дан ем маҳсулотлари тарқатилди.

- 33 нафарини Самарқанд вилоятига саёхатга олиб бориш ҳаражатлари қоплаб берилди;

- “Аёллар дафтари”да турувчи хотин-қизларнинг 480 нафар фарзандлари мактаб формаси билан таъминланди;

- “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларга белгиланган 6 та тур бўйича жами 1024 та ёрдамлар кўрсатилди, “Аёллар дафтари”даги хотин-қизларга ҳозирги кунда ҳам ёрдам кўрсатиш давом эттирилиб келинмоқда.

“Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга кўрсатилган ёрдамлар тўғрисида:

Ҳазорасп туманида ҳукуматимиз томонидан яратилиб берилаётган имкониятлардан самарали фойдаланиб ёшларни ҳар тамонлама
қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга кенг имкониялар яратиб бериш мақсадида туманнинг 1-сектор ҳудудида 10293 нафар ёшлар турмуш тарзлари маҳалладаги ёшлар етакчилари томонидан хонадонма-хонадон анкета сўровномалари ўтказиш орқали ўрганилиб, муаммолари бўйича Ёшлар баланси шакллантирилди, шунингдек кечиктириб бўлмас муаммолари бўйича “yoshlardaftari.uz” элетрон сайти орқали онлайн ариза қолдиришлари тушунтирилди. Жорий йилнинг ўтган 9 ойи мобайнида онлайн аризаларга кўра ижтимоий қўллаб-қувватлашга мухтож деб топилган ишсиз ёшлардан 263 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб ҳозирги кунда 193 нафарига амалий ёрдамлар кўрсатилди, шундан:

- тўлов контракти қоплаб берилган ёшлар 66 нафарига, 191 млн.
125 минг сўмлик;

- сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадали қоплаб берилган ёшлар 4 нафарига, 21 млн. 335 минг сўмлик;

-даволаниши учун бир марталик моддий ёрдам ажратилган ёшлар
36 нафарига 40 млн. 44 минг сўмлик;

- экин экиш учун 10 йил муддатга ер майдони ажратилган ёшлар
32 нафар;

- ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқитилган ёшлар 7 нафарига 16 млн.
875 минг сўмлик;

- асбоб-ускуна билан таъминланган ёшлар 17 нафарига 75 млн. 102 минг сўмлик;

- доимий иш ўринларига жойлаштириш 8 нафар;

- “Устоз-шогирд” анъанаси доирасида ҳунармандларга бириктирилганлар 14 нафар;

- бошқа турдаги ёрдам кўрсатилган ёшлар 9 нафар.

Жорий йилда сектор ҳудудидаги 193 нафар ёшларга, 344 млн. 501 минг сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилиб келинмоқда.

Электр таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қилинган ишлар:

- “Ғ.Ғулом” маҳалласида 10 кВли Янгибозор фидеридаги ТП-7544/250 кВА юкламасини камайтириш учун 250 кВАли трансформатор пункти ,
0,75 км 10 кВли ва 1,5км 0,4кВ ҳаво линияси янгидан қурилди;

- “Шовот” маҳалласида 10 кВли Тошсака фидеридаги ТП-7295/400 кВАдан чиққан L=2,5км  0,4 кВли ҳаво линиясини реконструкция қилинди.

- “Шовот” маҳалласида 10 кВли Янгибозар фидерида ТП-7545/160кВА юкламасини камайтириш учун 160 кВАли трансформатор пункти ва 0,8 км 10 кВли 0,4кВ 0,8км ҳаво линияси янгидан қурилди.

- “Карвак” маҳалласида 10 кВли Янгибозор фидерида ТП-7682/400 кВА дан чиққан L=2,5км 0,4кВ ҳаво линияси реконструкция қилинди.

Ҳудуддаги мавжуд йўлларни, йўл белгилари ва пиёдалар йўлакчаларини таъмирлаш бўйича:

- “Янгиобод” маҳалласида 2200 метр тупроқ йўлга ШПС кум шағал аралашмаси ётқизилиб, жорий таъмирлаш ишлари бажарилди;

- Сектор ҳудудидаги эскирган 83 та йўл белгилари янгисига алмаштирилди ҳамда аҳолининг талаб ва истакларидан келиб чиққан ҳолда 4р-156 йўлида 9 та жойда, 4к-975а йўлида 6 та жойда пиёдалар ўтиш жойи йўлакчалари чизилди;

- Каравак маҳалласидан ўтувчи 4Р-156 а/й 62 кмга янгидан светафор жамламаси ўрнатилди;

Ҳозирги кунда ҳам ушбу юзадан фуқаролардан тушаётган мурожаатларга асосан белгиланган ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Газ таъминоти барқарор ишлашини таъминлаш бўйича қилинган ишлар:

Куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш учун сектор ҳудудидаги 12 та маҳаллалардаги 102 та газ тақсимлаш қурилмаси техник тавфтишдан ўтказилди, 20 та газ тақсимлаш қурилмаси жорий таъмирланди, 4.2 км. узунликдаги газ қувури ички қисми тозаланди, 2.1 км. газ қувури ҳаво босими остида синовдан ўтказилди, 3.55 км. узунликдаги газ қувури тартибга келтирилди.

“Обод маҳалла”дастури ҳамда сектор ҳудудида уй-жой коммунал ва йўл хўжалиги, транспорт қатнови, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича эришилган натижалар тўғрисида:

Жорий йилда туман ҳокими томонидан сектор ҳудудидаги “Қиртепа” маҳалласи “Обод маҳалла” Давлат дастурига киритилган бўлиб, дастур доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда.

Жумладан, якка тартибдаги уй-жойларни тартибга келтириш, том қисми таъмирланиши лозим бўлган хонадонлардан 28 тасининг том қисми, фасад қисми таъмирланиши зарур бўлган 704 та хонадонлардан 704 таси таъмирланди. 626,0 минг кв.м. экин майдонида ободонлаштириш ишлари олиб борилди. 18 км. ариқ ва зовурлар тозаланди. 15 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилиб шакл берилди.

Аҳолига узлуксиз электр энергия етказиб бериш учун “Киртепа” маҳалласида 10 кВли шаҳарча фидеридаги ТП-7411/160 кВАдан чиққан 0,4 кВли ҳаво линиясини 4,5 км реконструкция қилинди. “Қиртепа” маҳалласида 10 кВли шаҳарча фидеридаги ТП-7411/160 кВА юкламасини камайтириш учун 250 кВАли трансформатор пункти ва 0,6 км 10 кВли ҳаво линияси янгидан қурилди.

 “Қиртепа” маҳалласида 10 кВли Шаҳарча фидерида ТП-7749/160 кВА дан чиққан L=0.9км 0,4кВ ҳаво линияси реконструкция қилинди.

“Қиртепа” маҳалласида 10 кВли Шаҳарча фидерида
ТП-7707/100кВА дан чикган 0,4кВ хаво линиясининг 0,8км кисми реконструкция килинди.

“Қиртепа” маҳалласида 10 кВли Шаҳарча фидерида ТП-7225/250 кВА дан чиққан L=2,5км 0,4кВ ҳаво линияси реконструкция қилинди.

“Қиртепа” маҳалласида 10 кВли Шаҳарча фидерида
ТП-7750/250кВА дан чикган  0,4 кВли ҳаво линиясининг 1,5 км қисми реконструкция қилинди.

Маҳалла ҳудудидаги 4к-975 автомобиль йўлида 1800 метр йўлга асфальт қопламаси ётқизиш ишлари бажарилди, ички хўжалик йўлларини таъмирлаш бўйича “Бобошо” кўчасида 767 метр асфальт қопламаси ва 4508 метр ШПС қум шағал аралашмаси, 320 метр цементбетон қопламаси ётқизилиб таъмирлаш ишлари бажарилди, “Севинч” кўчасида 1500 метр ШПС қум шағал аралашмаси, “Шарқ юлдузи” кўчасида 1029 метр, “Катта равон” кўчасида 198 метр, “Боғишамол” кўчасида 285 метр, “Замин” кўчасида 843 метр Жами 8363 метр тупроқ йўлларга ШПС қум шағал аралашмаси ётқизилиб жорий таъмирлаш ишлари бажарилди.

Маҳаллада газ таъминотини яҳшилаш мақсадида 1,3 км газ қувури тартибга келтирилиб, бўёқланди, тартибсиз ётган 1.5 км ҳар-хил ўлчамдаги газ қувурлари олиб ташланиб, ахолига юқори босимда табиий газ етказиб бериш учун катта диаметрдаги газ қувури тортилди, натижада маҳалладаги ахоли ва улгуржи истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти яхшилади.

Аҳолини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш учун 454 та хонадонга 8 км. ичимлик суви қувурлари ётқизиш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирги кунда “Урганчполиметалл сервис” МЧЖ томонидан ахолини ичимлик суви билан таъминлаш учун қурилиш ишлари бошланиб 8 км ичимлик суви қувурлари тўлиқ ётқизилди, натижада олдидан ичимлик суви билан таъминланган 280 та хонадонлар қўшимча тарзда 454 та хонадонга кўпайиб, ичимлик суви ўтказилган хонадонлар 734 тани ташкил қилмоқда.

Сектор ҳудудидаги ахолининг яшаш турмуш тарзини яхшилаш уларга ҳар тамонлама шарт-шароитлар яратиб бериш учун келгусида ҳам ушбу турдаги ишларни давом қилдириш мақсадида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар бўйича йўл хариталари ишлаб чиқилиб ижроси туман ҳокими ва тегишлилиги бўйича туман ҳокими ўринбосарлари томонидан назоратга олинган.

Юқорида қайд қилинганларни инобатга олиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг
6, 24 - моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши.

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

  1. Ҳазорасп тумани 1-сектор раҳбари У.Р.Машариповнинг жорий йилнинг 9 ойи давомида сектор худудида олиб борган ишлар юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин ва қониқарли деб ҳисоблансин.
  2. Туманнинг 1- сектор раҳбари У.Р.Машарипов:

- сектор ҳудудида яшовчи ахоли билан тўғридан-тўғри мулоқoтни ташкил этиш, ҳудудда сайёр қабулларни давом қилдириш;

- “Маҳаллабай ва хонадонбай” ишлаш бўйича сектор ҳудудидаги оилалардаги муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш бўйича тизимли ишларни давом қилдирилиб муаммоларини тегишли ташкилотлар билан биргаликда бартараф этиш;

- секторда “Темир дафтари”га киритилган оилаларнинг ижтимоий шароитларини доимий ўрганиб бориш, уларни доимий даромат манбалари билан таъминлаш орқали ушбу дафтардан чиқариш чораларини кўриш;

- “Аёллар дафтари”да турган аёлларнинг биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига, тиббий ва хуқуқий ҳимояга мухтож аёлларга алоҳида этиборда бўлиб, зарур ёрдамларни кўрсатишни давом қилдириш;

- “Ёшлар дафтари”да турган ёшларни доимий иш ўринларига жойлаштириш учун бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаларини келгусида ҳам давом эттириш;

- “Обод маҳалла” дастури дорасида қилиниши лозим бўлган ишларни ва камчиликларни жамоатчилик ва ишчи гуруҳ билан биргаликда атрофлича мухокама қилиб белгиланган ишларни амалга ошириш топширилсин.

  1. Ушбу қарор туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилинсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.