Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг кафолатланган ҳажми тўғрисида маълумот


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 
 

 

Соғликни сақлаш вазирининг 2023 йил 13 октябрдан “Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджет маблағлари ҳисобидан копланадиган, туман даражасида амбулатор ва стационар шароитда кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган хажмлари рўйхатини тасдиклаш хакида”ги 41-сон буйруғи асосида кафолатланган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тўғрисида ОАВ оркали аҳоли ўртасида тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш юзасидан МЕДИА-РЕЖА бўйича Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси шошилинч тиббий ёрдам бўлимининг кафолатланган ҳажми тўғрисида.

 Беморларни қабул қилиш ва тиббий кўрикдан ўтказиш;

Беморни туман марказий шифохонасининг қабул диагностика бўлимига оилавий шифокор ёки тор соҳа мутахассиси йўлланмаси, унинг ўз мурожаати асосида қабул қилиш. Бунда, беморни туман марказий шифохонасига тез ёрдам бригадасида олиб келинганда ҳам қабул қилиш. Тор соҳа мутахассиси томонидан беморга унинг соғлиғи оғирлик даражасига кўра рангли лента шаклида идентификация белгисини бериш ва триажга асосан уни тегишли зоналарга йўналтириш. Тегишли зонага йўналтирилган беморни тор соҳа мутахассиси томонидан тиббий кўрикдан, жумладан клиник лаборатор ва инструментал текширувлардан ўтказиш. Текширув натижаларига кўра, тор соҳа мутахассиси томонидан беморга ташхис қўйиш ва тиббий ёрдам кўрсатиш. Тор соҳа мутахассиси томонидан беморнинг соғлиғи ҳолатига кўра, туман марказий шифохонасининг тегишли бўлимига ёки амбулатор назоратга йўналтириш. Транспорт ҳаражатлари, шу жумладан беморни шошилинч ёрдам кўрсатиладиган жойга, шунингдек, шошилинч ёки кечиктириб бўлмайдиган кўрсатмалар бўйича бир туман марказий шифохонасидан иккинчисига транспортда олиб бориш, ташҳис қўйиш, даволаш, шу жумладан дори-дармонлар ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш. Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган кўрсаткичлар бўйича стационарда бўлиш. Бошқа ихтисослаштирилган шифохона ва диспансерлар шифокори томонидан беморга шошилинч маслаҳатни бериш ва масофавий тиббий хизматларни (маслаҳатлар, консилиумлар, операциялар, мастер-класслар ва бошқаларни) кўрсатиш. Шошилинч ва кечиктириб бўлмайдиган ҳолатлар бўйича стационарда бўлиш даврида овқатланиш.

Диагностика текширувлари:

  1. Аускультация; 2. Термометрия (тана ҳароратини ўлчаш); 3. Тонометрия (артериал қон босимини ўлчаш); 4. Отоскопия; 5. Риноскопия; 6. Офтальмоскопия; 7. Фарингоскопия; 8. Пикфлоуметрия; 9. Пульсоксиметрия; 10. Бронхоскопия (мавжуд бўлса); 11. Спирометрия; 12. Аудиометрия; 13. Велоэргометрия; 14. Кольпоскопия; 15. Электрокардиография; 16. Ультратовуш текшируви; 17. Ультратовуш (допплер) текшируви; 18. ЭЭГ; 19. Рентгенография (флюрография); 20. Гастрофибродуоденоскопия; 21. Ректоколоноскопия; 22. МСКТ аппаратлари мавжуд.

Лаборатория текширувлари:

  1. Умумий қон таҳлили; 2. Умумий сийдик таҳлили; 3. Нечипоренко бўйича пешоб таҳлили; 4. Зимницкий бўйича пешоб таҳлили; 5. Коптокчалар фильтрацияси тезлигини аниқлаш; 6. Копрология; 7. Ликворнинг умумий таҳлили; 8. Қорин бўшлиғи суюқликлар текшируви; 9. Плевра суюқлиги текшируви; 10. Цитологик таҳлиллар; 11. Қоннинг биохимик таҳлили: умумий оқсил; билирубин; АЛТ, АСТ; мочевина; сийдик кислотаси; глюкоза; умумий холестерин; триглициридлар; липид спектри; амилаза; ишқорий фасфатаза; креатинин киназа; ЛДГ; ГГТ; албумин; прокальцитонин; микроэлементлар. 12. Тропонин тести(мавжуд бўлса); 13. ОИВ га қон намунасини олиш; 14. Коагулограмма: Протромбин вақти; Фибриноген; АЧТВ. 15. Ревмосинама: С-реактив оқсил; АСЛО. 16. Серологик таҳлиллар: гонорея ва қин суртмаси микроскопияси; 17. Вассерман реакциясига (RW) текширув, реакция микроприципитации (сифилис); 18. Бактериологик текширувлар учун қон намуналари ва суртмаларни олиш; 19. Изо серологик таҳлиллар (қон гуруҳи ва резус-омилни аниқлаш); 20. Имунофермент таҳлили: ТТГ, Т3 ,Т4; ПСА; ФСГ, Пролактин; Витамин Д ни аниқлаш; Хеликобактерия; Гепатит В, С,Д аниқлаш; IgM, IgG и IgA аниқлаш. 21. КШС (мавжуд бўлса);

Даволаш, муолажа ва амалиётлар:

Туман марказий шифохонасида тор соха мутахассислари ва ҳамширалар томонидан беморга қуйидаги даволаш, муолажа ва амалиётларни амалга ошириш: мазкур Рўйхатнинг II бўлими 4-бобида назарда тутилган касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш ва реабилитация тадбирларини ўтказиш; ҳаётга хавф соладиган ҳолатлар (асфикция, юрак тўхташи, анафилактик шок ва бошқалар) ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни ташхислаш ва даволаш бўйича тиббий ёрдам кўрсатиш; кечиктириб бўлмайдиган тиббий ёрдам кўрсатиш (бурун йўллари тампонадаси, қулоқдан ва бурундан ёт жисмларни олиб ташлаш, хирургик боғламларни қўйиш); иммобилизация (шина ва гипс боғлам қўйиш); беморга мазкур Рўйхатнинг III бўлими 4-бобида назарда тутилган туман марказий шифохонаси формулярига киритилган дори воситаларини тайинлаш; инвазив текшириш; оғриқсизлантириш, жумладан наркотик ва нонаркотик оғриқ қолдирувчи дори воситаларни қўллаш; беморда тромболизис муолажасини, шунингдек юқори технологик операцияларни (лапароскопик амалиётлар, эндопротез қўйиш, ва бошқалар) амалга ошириш (мутахассис мавжуд бўлса); бош мияда қон айланишининг ўткир бузилишини, инсультни даволаш; ишемик ва геморрагик инсульти бўлган беморларни даволаш ва эрта реабилитация қилиш; ўткир миокард инфарктни даволаш; амбулатория шароитида экстракорпорал гемодиализ муолажасини бажариш (мавжуд бўлса); ҳомиладор аёлларни ҳомиладорлик патологияси билан боғлиқ ҳолатларда даволаш; беморнинг инструментал ва клиник лаборатор текшируви; беморни қон ва унинг компонентлари билан таъминлаш; патанатомик текширув

 

О.Р.Сатибалдиев,

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи.