Ҳазорасп туман прокурорининг туман аҳолисига М У Р О Ж А А Т И 


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

  

 

Ассалому алайкум, қадрли элдошлар!

Барчамиз яхши орзулар билан, эзгу ниятлар билан кутган Янги 2024 йил ҳам кириб келди.

Мен туманимиз аҳлига кириб келган йилимиз қувончли, баракали ва омадли бўлишини чин дилдан тилайман.

Ўтган 2023 йил ҳалқимиз ҳаётида, давлатимиз ва жамиятимиз миқёсида сиёсий ва ижтимоий жиҳатдан катта-катта воқеаларга бой бўлди, десак асосли бўлади.

Улардан энг муҳими ва аҳамиятлиси Конституциявий ўзгаришлар бўйича ўтказилган умумхалқ Референдуми ва Президент сайлови бўлди.

Ушбу ўтган сиёсий компанияларда (жараёнларда) туманимиз аҳолиси ҳам ҳамжихатлик қилиб, яқдиллик билан фаол қатнашдилар.

Асосий Қонунимиз янги таҳрирда қабул қилинди, Қонунга катта ўзгаришлар киритилди. Унда “Инсон-жамият-давлат” тамойили устувор аҳамият касб этади.

Конституциянинг Бош мақсади – инсон, унинг ҳаёти, ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатлари, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият қилиб белгиланди.

Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мираманович Мирзиёев барча соҳаларда катта марраларни кўзлаб ислоҳотларни жадал давом қилдирмоқдалар.

Ҳалқимиз билан биргаликда Янги Ўзбекистонни қуриш,                                    III-Ренессанс пойдеворини барпо қилишдек юксак марралар (вазифалар) кўзланмоқда.

Мана шундай улуғ мақсадлар билан яшаётган, меҳнат ва ижод қилаётган аҳолимизнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда прокуратура органлари зиммаларида ҳам катта масъулият ва вазифалар турганлигини жуда яхши сезамиз ва англаймиз.

Мен раҳбарлик қилаётган туман прокуратураси ходимларининг барчаси қонунийликни мустаҳкамлашдаги ўрни ва вазифаларини ҳар қачонгидан ҳам тўғри тушунадилар ва масъулият билан қараш чораларини белгилаб олганмиз.

Аҳолимиз билан доимо бирга бўлишимиз, уларни қувончли кунларида шерик бўлиш, ташвишли ва муаммоли пайтларида уларга далда бўлиш ва амалий кўмак бериш инсоний бурчимиз деб биламиз.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун улкан имконият ва шароитлар яратилган.

Айниқса, бу йил “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили”да масъуллар, шу жумладан прокуратура органлари ходимлари томонидан кўзланган мақсадларга эришиш учун долзарблик ва масъулият юкланган.

Бугунги кунда яратувчанлик билан шуғулланаётган меҳнат аҳлини, қонунга бўйсуниб фаолият кўрсатаётган, янги иш ўринлари яратиб фуқароларни даромадли қилаётган тадбиркорларимизни қўллаб-қувватлаш, бу борада қонунларнинг ижросини таъминлаш кундалик назоратимизда бўлади.

Ҳалқимиз фаравонлиги, дастурхонимиз тўкин-сочинлиги учун меҳнат қилаётган мақсадни тўғри белгилаб олган тадбиркорларимизга ҳалақит бериши мумкин бўлган ҳар қандай сансалорлик, бюрократизим ҳолатларини олдини олиш чораларини кўрамиз.

Коррупция - бу ривожланишимиз учун катта тўсиқ, иллат эканлигини англаган ҳолда, унинг ҳар қандай кўринишини олдини олиш, содир қилинган ҳар бир ҳолат билан аёвсиз курашамиз, токи бундай кўриниш фаолиятимизда ҳеч қачон учрамасин.

Муҳтарам Президентимиз томонидан бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши, уларнинг талон-торож қилинишини бартараф қилиш бўйича прокуратура органлари олдига муҳим вазифалар қўйилди.

Ҳалқимизнинг пешона тери билан топилган ушбу маблағларнинг ҳар бир сўми мақсадли, самарали, аҳолимизнинг эҳтиёжларини қондириш учун ишлатилишини назорат қилиш кундалик вазифаларимиздан бири бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш фаолиятимизнинг асосини ташкил қилади.

Яхши биламизки, ҳар бир мурожаат ортида инсон, унинг тақдири, ташвиш ва муаммолари турганлигини яхши билган ҳолда, уларнинг ижобий ҳал бўлиши аҳолимиз кайфияти билан боғлиқ эканлигини яхши тушунамиз.

Мурожаат қилган ҳар бир инсонга меҳр билан, ҳиссиётларга берилмай, яхши муносабатда бўлиш бизнинг Одоб ва аҳлоқий кўзгумиз эканлигини доимо эсда тутамиз.

Дунёнинг ҳеч бир жойида бўлмаган тузилма – “маҳалла” институти фақат Ўзбекистонимизда мавжуд.

Маҳалла – бу ҳар биримизнинг яшаш маконимиз, адолат тарозиси, қадриятлар ўчоғидир.

Кейинги 6-7 йилда маҳаллаларга эътибор, уларда яратилаётган шароитлар фақат аҳолимизнинг ҳамжихат бўлиб, бир оила фарзандларидек яшашлари, меҳнат қилишлари, умргузаронлик қилишлари учун катта имкониятлар яратади.

Шунинг ўзи ҳар бир прокуратура ходимининг маҳалла еттиталиги билан доимий алоқада бўлиши уларнинг фаолиятига яқиндан ёрдам беришни тақозо қилади.

Бугунги шиддат билан ривожланаётган давримизда халқимизга муносиб ҳаёт кечиришлари, зарурий тиббий хизматдан фойдаланишлари, ёшларимизнинг замонавий таълим ва намунали тарбия олишлари фаолиятимизнинг асосий мақсади ва натижаси ҳисобланади.

Мен раҳбарлик қилаётган прокуратура ходимлари барчамиз давлатимиз ва Президентимиз томонидан белгилаб берилган вазифаларни бажаришда донишманд нуроний отахонларимиз, ақли расо оналаримизга, серғайрат ёшларимизга, туманимизнинг фаол, кенг жамоатчилигига таянамиз.

Дунёдаги вазиятни ҳаммамиз яхши кузатиб, эшитиб турибмиз. Тинчлик-бу улуғ неьмат. Тинчлик бўлса меҳнат унумдорлиги бўлади, байрам ва тўйлар ярашади.

Муҳтарам Президентимизнинг прагматик, узоқни кўзлаб олиб бораётган ташқи сиёсатлари, саъйи ҳаракатлари боис давлатимизнинг жаҳон ҳамжамиятларидаги ўрни ва нуфузи ортиб бормоқда.

Айниқса қўшни давлатлар билан алоқаларимиз ҳар қачонгидан ҳам жадал ва самарали ривожланмоқда.

Барча соҳаларда муносабатларимиз яқин қўшничилик, дўстлик ва ҳамжихатлик принципи (тамойили) асосида қурилмоқда.

Ана шундай тиғиз ва масъулиятли вақтда ҳар биримиздан янада хушёр ва огоҳ бўлишимиз, ҳалқимиз осойишталигини сақлашда ватанпарвар бўлишимиз талаб қилинади.

Биз бугун шуни жуда яхши биламизки, бугунги кунда прокуратура органи ходими маънавий етук, маданиятли, ҳалол ва жонкуяр бўлиши зарур ва шарт.

Гуллаб-яшнаётган Янги Ўзбекистонимиз учун унинг меҳнаткаш ва жафокаш ҳалқининг фаравон ҳаёти биз учун катта масъулият ва шарафдир.

Мана шуларни барчаси бўйича қонунларимиз доирасида ижросини таъминлашни мен ўз зиммамга оламан.

Ҳаммамиз олдимизда турган улкан вазифаларни ҳамжихатликда уддасидан чиқамиз ва кўзланган мақсадлармизга эришамиз.