Ҳазорасп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Жалолбек Рўзимовнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида молия-иқтисодиёт сохасини барқарорлаштириш, камбағалликни қисқартириш, маҳаллабай ишлашни янада такомиллаштириш сохаларида 2023 йилнинг 12 ойида қилинган ишлар ва 2024 йилда бажариладиган вазифалар юзасидан ҳисобот бериб ўтсам.

 

2023 йилда Бюджет прогноз кўрсаткичлари ижроси бўйича:

Туман бўйича 2023 йил учун бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ тўплаш бўйича 88,7 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 92,9 млрд.сўмга ёки 104,7 фоизга бажарилган.

 

2023 йилда Маҳаллий бюджет кўрсаткичлари ижроси бўйича:

Туманга 2023 йил учун маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисмига маблағ тўплаш бўйича 80,9 млрд.сўм режа белгиланган бўлиб, ҳақиқатда 87,1 млрд.сўмга ёки 107,7 фоизга бажарилди. 2023 йилнинг декабр ойи учун маҳаллий бюджетнинг даромадлар қисмига 7,0 млрд.сўм тушум тушиши таъминланган.

 

2023 йилда январ-декабр ойлари якуни бўйича асосий кўрсаткичлар:

-саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажми 519,5 млрд.сўмни ташкил этиб, ўсиш суръати 101,4 фоизни, аҳоли жон бошига 2545,8 минг сўмни ташкил қилади;

-қурилиш ишлари 427,4 млрд.сўмни, ташкил этиб, ўсиш суръати 125,6 фоизни, аҳоли жон бошига 2094,6 минг сўмни;

-хизматлар жами 955,2 млрд.сўмни, ташкил этиб, ўсиш суръати 113,8 фоизни, аҳоли жон бошига 4679,9 минг сўмни;

-чакана савдо айланмаси 1403,6 млрд.сўмни, ташкил этиб, ўсиш суръати 104,8 фоизни, аҳоли жон бошига 6876,9 минг сўмни;

-қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш 2387,4 млрд. сўмни, ташкил этиб, ўсиш суръати 101,9 фоизни, аҳоли жон бошига 11698,7 минг сўмни ташкил этган.

 

2023 йилда фуқароларни доимий, вақтинчалик ва мавсумий ишларда банд қилиш.

2023 йил январ-декабр ойлари учун белгиланган режа 32 минг 842 та ташкил қилиб шундан 33 минг 78 тага ёки 101 фоизга бажарилган.

Шундан, соҳалар кесимида:

- Инвестициялар, ташқи савдо ва маҳаллий саноатни ривожлантириш 2 минг 33 нафар

- Қишлоқ, сув ва ўрмон хўжалиги 18 минг 146 нафар

- Хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик (Туризм билан бирга) 12 минг 47 нафар

Ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оширлган ишлар бўйича:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 декабрдаги “Маҳаллларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-31-сон ва 2021 йил 24 декабрдаги ПҚ-62-сонли қарорлари асосида Ҳазорасп туманида “Маҳаллабай” ишлаш тизимини самарали ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

2023 йилда Ҳоким ёрдамчилари томонидан амалга оиширилган ишлар бўйича:

Маҳаллабай” ишлаш тизимида ҳоким ёрдамчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаб бориш юзасидан “Онлайн маҳалла” платформаси орқали самарадорликни баҳолаш тизими йўлга қўйилган.

 

Иш самарадорлигини (КПИ) баҳолаш натижалари.

2023 йилнинг июл ҳолатига “Онлайн маҳалла” платформаси орқали 5 та кўрсаткич бўйича фаолият кўрасатаётган 47 нафар ҳоким ёрдамчиларининг фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари 2023 йил 4-чорак якуни бўйича онлайн тарзда бахоланиб Ҳазорасп тумани 90 баллни қўлга киритиб иш самарадорлиги бўйича Республикада юкори ўринга тўғри келган.

30 нафари(63,8 %) (91баллардан юқори) “аʼло”;

15 нафари(31,9 %) (81-90,баллар) “яхши”;

2 нафари (4,3 %) (71-80, баллар) “қониқарли”.

-Қишлоқ ерларда аҳолининг, айниқса “Темир дафтар”, “Ёшлар дафтари” ва “Аёллар дафтари”даги эҳтиёжманд фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида 1 058 та лотга бўлинган 466,0 гектар ер майдон электрон танловга қўйилиб, 1 058 нафар фуқаролар 466,0 гектар ер майдонларининг танлов ғолиби бўлди;

“Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида 2 минг 997 та юридик ва жисмоний шахсларга 83,4 млрд сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилиб 3 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилган.

- меҳнатга лаёқатли ишсиз, норасмий банд аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот тадбирларнинг олиб борилиши натижасида 5 минг 660 нафар фуқаролар ўзини-ўзи банд қилиш орқали бандлиги таъминланган.

Бундан ташқари, маҳаллаларда инвеститсия дастурларига киритилмаган ҳоким ёрдамчилари кузатувида бўлган саноат, хизмат кўрсатиш йўналишларидаги 227 та кичик лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 622 та янги иш ўринлари яратилган.