Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман хокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокими Машарипов Ўктам Рустамовичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман махаллий бюджетининг 2022 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан жами 27 000 000 (йигирма етти миллион) сўм маблағ ажратилсин.

-Боғот туманлараро иқтисодий судининг 2022 йил 15 феврал кунидаги 4-2203-2202/74-сонли хал қилув қарорига асосан 3 458 000 ( уч миллион тўрт юз эллик саккиз минг) сўм,

-Урганч туманлараро маъмурий судининг 2022 йил 24 феврал кунги 5-2201-2204/116-сонли хал қилув қарорига асосан 2 700 000 (икки миллион етти юз минг) сўм туман МИБ бўлимига ажратилсин.

-Ҳазорасп туман ҳокимлиги томонидан судга даъво ариза киритиш учун 20 842 000 (йигирма миллион саккиз юз қирқ икки минг) сўм давлат божи учун туман ҳокимлигига ажратилсин.

3.Туман молия бўлими (Ш.Хўжаниёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.

4.Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.

5.Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Саттаров ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                                        У.Машарипов

 

 

Лойиҳа

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича васийлик Кенгашининг 2022 йил 10 мартдаги №4 йиғилиш баёнини ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р    Қ И Л А Д И

Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари” бўйича васийлик Кенгаши раиси Ғ.Сатторовнинг “Ёшлар дафтари” жамғармаси ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Ҳазорасп туман “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича васийлик Кенгашининг 2022 йил 0 мартдаги №4 йиғилиш баёнига асосан “Ёшлар жамғармаси”дан “Ёшлар дафтари” га киритилган ёшларга 1-иловага асосан 41 нафарига тўлов контракт суммасининг 50 фоизигача, бироқ базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан ошмаган миқдоридаги яни, 107 млн 680 минг сўм ажратилсин.
  2. Вазирлар махкамасининг 250-сонли қарорига мувофиқ «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ва меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратиш белгиланган. Шунга кўра Ёшлар дафтарига киритилган 8 нафар ёшларга асбоб ускуна ва меҳнат куроллари ажратиш учун субсидия ажратилсин. Субсидия ажратиладиган ёшлар рўйхати 2-иловасига мувофиқ тасдиқлансин. Жами хисобда меҳнат қуроллари учун 8 нафар ёшларга 39,9 млн сўм маблағ ажратилсин.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамасининг 2021 йил 28 апрел санасидаги 250 сонли қарорининг 3-иловаси, 4-боб талабларига кўра “Ёшларнинг истеъдодларини қўллаб-қувватлаш, беш муҳим ташаббусни рўёбга чиқариш ва унинг доирасидаги тадбирларни «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш” белгиланган. Ёшлар жамғармаси маблағлари хисобидан давлат харидларида иштирок этиш учун азолик бадалига 500 минг сўм миқдорида пул маблағ ажратилсин.
  4. Туман молия бўлими мудири (Ш.Хужаниёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб кўрсатилган маблағни режалаштириш учун жамғарма маблағларига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  5. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  6. Ҳазорасп туман ҳокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га ажратилган маблағларни иловаларга асосан белгиланган тартибда “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.
  7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ғ.Сатторов) ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси (Қ.Назаров) зиммасига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                                       У.Машарипов