Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисида

 

Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш юзасидан туман хокимлигининг ҳисоботини атрофлича муҳокама қилиб, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосланиб, Ҳалқ депутатлари туман Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Саттаров Ғанижон Озодововичнинг Ҳазорасп туман маҳаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман махаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағлари ҳисобидан жами 1 399767 710 (Бир милиярд уч юз тўқсон тўққиз миллион етти юз олтмиш етти минг етти юз ўн) сўм маблағ ажратилсин.

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2021 йил 2 январдаги “Хотин қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги 2-сонли қарорига асосан 246 000 000 (икки юз қирқ олти миллион) сўм “Аёллар дафтари жамгармаси”га йўналтириш учун туман ҳокимлигига ажратилсин;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг  2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 132-сон қарорига асосан   246 000 000 (икки юз қирқ олти миллион) сўм “Ёшлар дафтари жамгармаси”га йўналтириш учун туман хокимлигига ажратилсин;

- Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 126-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 августдаги “Бюджет маълумотларини очиқлигини ва бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3917-сонли ва 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида  фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туман махаллий бюджетининг 2022 йил 1-чорак даромадлар режасини ошириб бажарилган қисми маблағи ҳисобидан 500 000 000 (беш юз миллион) сўм туман хокимлигига ажратилиб, туман хокимлиги қошида очилган 4017...018001 “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилсин ва ушбу маблағлар бошқа мақсадлар учун сарфланиши қатъиян тақиқлансин;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган  мажлис баёнининг  16-бандига асосан туман хокимлиги ходимларини иш самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш учун уларнинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида туман хокимлигига 204 953 000 (икки юз тўрт миллион тўққиз юз эллик уч минг) сўм ажратилсин;

-Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 12-13 март кунлари Хоразм вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлари ва кенгайтирилган тартибда ўтказилган (23.03.2020 йил 02-1013-сонли) мажлис баёни 16-банди Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 28,73 ва 119-моддалари ҳамда “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги қонунининг 24-моддасига мувофиқ туман хокимлиги молия бўлими мудирининг иш самарадорлиги ва маъсулиятини ошириш учун унинг меҳнатини моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида иш ҳақига қўшимча равишда 2-чорак учун ҳар ойлик устама ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир баробари миқдорида озиқ-овқат харажатлари учун туман хокимлигининг молия бўлимига 13 432 000 (ўн уч миллион тўрт юз ўттиз икки минг) сўм маблағ ажратилсин;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 январдаги “Маҳаллий давлат бошқарув органлари хизматчилари фаолиятини янада такомиллаштириш ва моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-2722-сонли ва 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли қарорларида белгиланган вазифаларни сўзсиз амалга оширишни таъминлашда берилган топшириқ ва кўрсатмаларни ўз вақтида бажарилишини таъминлаётган сектор котиби ва аъзолари ходимларини иш фаолиятинидаги самарали меҳнатини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлар учун туман хокимлигига 4 837 500 (тўрт миллион саккиз юз ўттиз етти минг беш юз) сўм маблағ ажратилсин;

-  туман хокимлиги қўриклаш хизмати харажатлари учун туман хокимлигига 38 000 000 (ўттиз саккиз миллион) сўм маблағ ажратилсин;

- туман хокимлиги интернет хизмати харажатлари учун туман хокимлигига 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ ажратилсин;

- туман хокимлиги хужжатларини шартнома асосида архивга топшириш харажатлари учун туман хокимлигига 28 545 210 (йигирма саккиз миллион беш юз қирқ беш минг икки юз ўн) сўм маблағ ажратилсин;

- туман хокимлигига A4 формат қоғоз сотиб олиш учун 5000 000 (беш миллион) сўм, туман хокимлиги компютерларини таъмирлатиш ва принтерларга сиёҳ қуйдириш харажатлари учун 3 000 000 (уч миллион) сўм, тумандаги тўрт сектор интернет хизмати харажати учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм  маблағ ажратилсин;

- Ободонлаштириш бошқармаси балансидаги автотранспорт воситаларига метан газ ўрнатиш билан боғлиқ харажатлар учун ободонлаштириш бошқармасига 60 000 000 (олтмиш миллион) сўм маблағ ажратилсин;

- Ҳазорасп туман “Юқори шовот” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Рахимов Мақсуд Собировични Оролбўйи минтақаси ихтисослаштирилган кардиология ва кардиохирургия илмий-амалий тиббиёт марказида шартнома асосида даволаниш харажатлари учун 5 000 000 (беш миллион) сўм  маблағ туман хокимлигига ажратилсин, ушбу ажратилган маблағни туман хокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га шартномага асосан ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.

- Ҳазорасп туман “Мухомон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Давлатов Жасурбек Рўзимовични Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази давлат муассасасида шартнома асосида буйрак операцияси харажатлари учун 15 000 000 (ўн беш миллион) сўм маблағ туман хокимлигига ажратилсин, ушбу ажратилган маблағни туман хокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га шартномага асосан ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.

- Ҳазорасп туман “Оқ майдон” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Кенжаева Рохат Матназаровнани Хоразм вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида шартнома асосида эндопратез қўйдириш харажатлари учун 5 000 000 (беш миллион) сўм маблағ туман хокимлигига ажратилсин, ушбу ажратилган маблағни туман хокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га шартномага асосан ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.

- Ҳазорасп туман “Бешта” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Матназарова Зебо Бахтиёровнани  истиқомат қилиб турган турар жойида ёнғин содир бўлиб турар жойи таъмир-талаб бўлганлиги сабабли, турар жойини таъмирлатиш харажатлари учун 10 000 000 (ўн миллион) сўм маблағ туман хокимлигига ажратилсин, ушбу ажратилган маблағни туман хокимлиги бош ҳисобчиси (Ш.Пирнафасов)га Матназарова Зебо Бахтиёровна номига очилган “8600120405555551” шахсий пластик карточкасига ўтказиб бериш вазифаси топширилсин.

  1. Туман молия бўлими в.в.б (Ш.Хўжаниёзов)га ушбу қарордан келиб чиқиб, кўрсатилган маблағни режалаштириш учун туман маҳаллий бюджетига тегишли ўзгартиришлар киритиш вазифаси топширилсин.
  2. Ҳазорасп туман ғазначилик бўлинмаси бошлиғи (А.Худайберганов)га туман ҳокимлиги молия бўлими томонидан режалаштирилган маблағлар бўйича юридик ва молиявий мажбуриятларни рўйхатга олган ҳолда тўловларни амалга ошириш вазифаси топширилсин.
  3. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш туман хокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда Халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохатни амалгаошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаров зиммаларига юклатилсин.

 Ҳалқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг депутати, сессия раиси                               У.Машарипов

 

Лойиҳа

 “Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисоб рдаақамига тушган маблағларидан маблағ ажратиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 апрелдаги 213-сонли фармойиши ва 2021 йил 28 апрелдаги 250 сонли қарорлари кабул қилиниб, Жамғарма маблағларини сарфлаш, тасарруф этиш Қорақалпоғистон Республика Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) кенгашларининг қарорлари асосида амалга оширилиши кўрсатилган. Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахслар, темир дафтардаги оилаларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш учун ишлатилиши белгиланган. Туман (шаҳар)ларда сектор раҳбари тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари билан биргаликда оилаларни, фуқароларни моддий аҳволини ўрганиб ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантирилиб йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритилиши кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагиларга асосан қуйидаги фуқароларга кўрсатилган миқдордаги маблағларни

- Ҳазорасп тумани “Жуворхос” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АА 6211160) Рўзимбаева Зебо Рахматовна соғлигини даволатиши учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағини Рўзимбаева Зебо Рахматовнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0602 3725 6111) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Янгихаёт” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС 0163494) Матназарова Шукуржон Сапаровна соғлигини даволатиш учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм пул маблағи Матназарова Шукуржон Сапаровнанинг номига очилган Алоқабанк ( 8600 3141 2989 1018) рақамли шахсий пластик қартасига, бир марталик моддий ёрдам пул маблағлари Саховат ва кўмак жамғармасидан тўлаб бериш таклиф қилинди. Юқоридагиларга кўра, “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағларини максадли ва манзилли сарфлаш ҳамда Вазирлар маҳкамасининг 250-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисидаги” Қонунининг 24-моддасига асосан Халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

Қ А Р О Р     Қ И Л А Д И

  1. Ҳазорасп туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторовнинг “Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
  2. Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Ҳазорасп туман бўлинмаси раиси (У.Қазақов)га;

- Ҳазорасп тумани “Жуворхос” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АА 6211160) Рўзимбаева Зебо Рахматовна соғлигини даволатиши учун 3 000 000 (уч миллион) сўм пул маблағини Рўзимбаева Зебо Рахматовнанинг номига очилган Халқбанк (8600 0602 3725 6111) рақамли шахсий пластик картасига,

- Ҳазорасп тумани “Янгихаёт” маҳалласида яшовчи паспорт маълумоти (АС 0163494) Матназарова Шукуржон Сапаровна соғлигини даволатиш учун 1 500 000 (бир миллион беш юз минг) сўм пул маблағи Матназарова Шукуржон Сапаровнанинг номига очилган Алоқабанк ( 8600 3141 2989 1018) рақамли шахсий пластик қартасига ўрнатилган тартибда ўтказиб бериш топширилсин.

  1. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ғ.Сатторов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳатни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссия раиси Қ.Назаровлар зиммаларига юклатилсин.

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                                            У.Машарипов