Ҳазорасп туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Ш.Хўжаниёзовнинг 2023 йилда қилинган ишлар ва маҳаллий бюджетининг бажарилиши юзасидан ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 30 декабрдаги “2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети тўғрисида”ги ЎРҚ-813-сонли Қонунига мувофиқ, Халқ депутатлари Хоразм вилояти Кенгашининг 2023 йил 5 январдаги “2023 йил учун Хоразм вилояти маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида"ги VI-57-1-12-0-К/23-сонли қарори, Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг 2023 йил 7 январдаги “Ҳазорасп туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджети тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан туман маҳаллий бюджети ҳаражатлари 200 028,1 миллион сўм қилиб белгилаб берилган эди.

Туман маҳаллий бюджет даромадларининг 2023 йилда аниқланган режаси 81530,3 миллион сўм қилиб белгиланган бўлиб, маҳаллий бюджетга ҳақиқатда тушган даромад 87642,0 миллион сўм бўлиб, режага нисбатан 6111,7 миллион сўмга, яъни 107,5 фоизга ортиғи билан бажарилган.

Туман маҳаллий бюджет ҳаражатларининг 2023 йилда аниқланган режаси 276342,4 миллион сўм бўлиб, ҳақиқатда қилинган ҳаражатлар 280479,3 миллион сўм, режага нисбатан 101,5 фоизга бажарилган.

Жумладан, 1-гуруҳ ҳаражатлар (иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) нинг аниқланган режаси 155506,9 миллион сўм бўлиб, ҳақиқатда 156249,0 миллион сўмга, режага нисбатан 100,5 фоизга, 2-гуруҳ ҳаражатлари (ягона ижтимоий тўловлар) аниқланган режаси 23079,0 миллион сўм бўлиб, ҳақиқатда 23266,8 миллион сўмга, режага нисбатан 100,8 фоизга, 4-гуруҳ ҳаражатлари (бошқа ҳаражатлар) аниқланган режаси 97756,6 миллион сўм бўлиб, ҳақиқатда 100963,4 миллион сўмга, режага нисбатан 103,3 фоизга ижро этилган.

2023 йилда юқори бюджетдан туман маҳаллий бюджетига 32458,2 миллион сўм ўтказиб бериладиган даромадлар ҳамда 84645.4,4 миллион сўм тартибга солувчи бюджетлараро трансферт ажратилган.

Бунинг натижасида тумандаги бюджет ташкилоти ҳодимларининг иш хақларининг 2-ярми ҳар ойнинг 1-5 саналарида, аванс тўловлари ҳамда ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари 15-18 саналарида молиялаштирилиши таъминланган.

Бундан ташқари 2023 йилда тумандаги кам даромадли оилаларга 60835,7 миллион сўмлик ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўловлари молиялаштирилиб берилиши таъминланган.