Ҳазорасп туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи Шерзод Ахмедовнинг ахбороти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 ноябрдаги “Таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4884-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 5 февралда видиоселектор йиғилишида таълим, тарбия шунингдек бу борада педагоглар ва тизим ҳодимлари зиммасидаги вазифалар юзасидан топшириқлари ижроси бўйича туманда қуйидаги ишлар амалга ошириилди.

Ҳазорасп туманидаги педагоглар салоҳияти 2022 йил январ ҳолатига кўра 207 нафари (7%) олий, 514 нафари (17.6%) биринчи, 655 нафари (22.5%) иккинчи, 1541нафари (52.8%) мутахассис тоифали педагогларни ташкил этган бўлса, 2022 йил октябр-ноябр ойларида бўлиб ўтган педагог кадрлар аттестацияга жами 1230 нафар педагоглар қатнашиб,

-олий тоифалилар 63 нафарга ошиб 387 нафар (13,2%)ни;

-биринчи тоифалилар 141 нафарга ошиб 736 нафар (25,1%) ни;

-иккинчи тоифалилар 115 нафарга камайиб 810 нафар (27.6%)ни;       

-мутахассис лавозимлилар 460 нафарга камайиб 613 нафар (20.9%) ни ташкил қилди.

Aйни вақтда педагоглар аттестациясининг янги жорий этилган Низомига асосан аризаларни қабул қилиш жараёнлари давом етмоқда. Март ойида бўладиган аттестацияда туманимизнинг педагоглар салоҳияти янада ошишини режа қилганмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5-февралда ўтказган видеоселектор йиғилишида таъкидланган вазифалар ижроси, Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбиялаш бўйича, шунингдек мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир баркамол авлодни тарбиялаш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишга қаратилган маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг таъсирчанлигини янада ошириш бўйича Ҳазорасп туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Барча умумтаълим мактабларида ҳар ҳафтанинг жума куни “Маънавият куни”деб белгиланган. “Маънавият куни” доирасида ташкил этиладиган Тумандаги 53 та умумий ўрта таълим мактабларида таълим-тарбия олаётган 34836 нафар ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида 1507 та фан, ижодий (касб-ҳунарга йўналтирилган) ва спорт тўгаракларига жалб қилинган.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимида вояга етмаганларни турли маънавий таҳдидлар ва информацион хуружлардан ҳимоя қилишга қаратилган ўқувчилар ўртасида қаровсизлик, назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ҳуқуқ-тартибот идоралари билан профилактик ҳамкорликда суҳбатлар ўтказиш бўйича туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг махсус жадвали ишлаб чиқилган ва 2024 йилнинг январ ойидан туман прокуратураси, ИИБ, соғлиқни сақлаш бўлими билан ҳамкорликда давра суҳбатлари ва учрашувлар ўтказиш режаси ишлаб чиқилган ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда тасдиқланган. Бу бўйича барча таълим муассасаларида ҳамкорликда йиғилишлар ўтказилиб келинмоқда.

Туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими вояга етмаганларнинг ишлари бўйича мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг иш режасига асосан ўқувчилар ўртасида ўз жонига қасд қилиш, жиноятчилик ва гиёҳвандликнинг олдини олиш бўйича услубий тавсияларни ишлаб чиқишни ва барча жойларга етказиб ижрога йўналтириш ишлари йил давомида амалга оширилмоқда.

2024 йил 1 февралдан 1 мартгача “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни ва “Наркотик моддаларнинг суистеъмоли ва ноқонуний айланишига қарши кураш бўйича комплекс чора-тадбирлар Дастури”нинг ижросини таъминлаш, ёшлар орасида гиёҳвандлик ва наркотик моддалар билан боғлик жиноятларнинг содир этилишини олдини олиш, аниқлаш ва чек қўйиш мақсадида 2024 йилнинг феврал ойи давомида ўтказиладиган “Ёшлар орасида гиёҳванд воситаларнинг тарқалишига қарши кураш” тезкор-профилактик тадбирини ўтказиш бўйича туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимининг 2023 йил 1 феврал куни чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилган.

Гиёҳвандликнинг зарари тўғрисида буклетлар ва тақдимотлар тайёрланди ва умумтаълим мактабларида ўтказиладиган тадбирлар графиги ишлаб чиқилиб, барча таълим муассасаларига ижро қилиш учун йўналтирилган.

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида “Гиёҳвандликка қарши кураш ойлиги” муносабати билан ўқувчилар ўртасида иншолар, баёнлар ва расмлар танловлари ўтказилмоқда.

Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қарата ҳуқуқ фани ўқитувчилари раҳбарлигида ҳуқуқ-тарғибот ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлар, интеллектуал ўйинлар ўтказилиб борилмоқда. Жумладан, “Юртим тарихини ўрганаман” лойиҳаси асосида кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган ўқувчиларнинг саёҳати ташкил қилинган.

Таълим муассасаларини “яшил” тоифага ўтказиш бўйича умумтаълим мактабларида “5 та муҳим ташаббус”, иқтидорли ва истеъдодли, ижодкор, ҳаваскор ўқувчиларни аниқлаш ва уларни турли қизиқишларига кўра тўгаракларга жалб этиш, уларнинг қобилиятини қўллаб-қувватлаш билан бирга ўқувчиларни туман, вилоят ва Республика тадбирларига олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда

Жумладан:

-умумтаълим мактабларидаги фаол иштирокчи ўқувчиларни аниқлаб, уларни рағбатлантириш ишлари йўлга қўйилган;

- таълимга қизиқиш истаги йўқ бўлган ўқувчиларни рўйхатини шакллантирилиб, уларга устоз-шогирд бириктирилган;

- мактаб ўқувчиларини қизиқишларидан келиб чиққан холда касб-ҳунарга ва олий таълим муассасаларига тайёрлаш ва йўналтириш ишлари амалга оширилмоқда;

-касб-ҳунарга ўқитиш бўйича зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таълим муассасаларида ёшлар онгида ватанпарварликни мустаҳкамлашга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ошириш бўйича ҳафтанинг душанба кунида тумандаги барча таълим ташкилотларида эрталабки сафланишда ўқувчилар иштирокида давлат байроғини мадҳия садолари остида кўтариш тадбирлари ўтказилиб келинмоқда.

Бунда бир ҳафта давомида ютуқларга эришган ўқувчилар рағбатлантирилади, юртимизда бўлаётган янгиликлар билан ўқувчилар таништирилади. Ўқувчиларга Ватанни, маҳаллани, оилани кўз қорачиғидай асраш, моддий ва маънавий бойликларни асраб-авайлаш, табиатни муҳофаза қилиш каби тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Барча умумтаълим мактабларида ҳарбий чақириқ ёшидаги йигитлар билан армияда хизмат қилишнинг жозибадорлигини оширишга қаратилган тадбирларнинг ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

  Жумладан:

 Умумтаълим мактабидаги ўқувчи ёшлар (9-11) синфлар ўртасида:

1. “Мен ҳарбий бўламан” китоб-албомини тайёрлаш;

2. Китоб-албомини ёшлар жамоаларида тақдимотини ўтказиш.

 3. Туман ИИБ рўйхатида турган ўқувчиларни жалб этиш.

 4. Мактабда Aмир Темур ва Жалолиддин Мангуберди хоналарини ташкил этиш ишлари олиб борилмоқда.

Умумтаълим мактабида кутубхонадан унумли ва самарали фойдаланишда китобхонликни ривожлантириш, ижодкор ўқувчиларни кўллаб-қувватлаш мақсадида, ҳафтанинг сешанба кунида ўқувчи ёшлар ўртасида мушоиралар, баҳру байтлар, ғазалхонлик, шеърхонлик кечалари ўтказилиб келинмоқда. Ўтказилган тадбирлар ижтимоий тармоқларда ёритилмоқда.

Бундан ташқари ўқувчи-ёшлар ўртасида спорт залларида спортнинг турли йўналишлари бўйича тўгараклар ташкил қилинган, ўқувчилар қизиқишига кўра тўгаракларга тортилган.

Умумтаълим мактабларида 1507 та фан тўгараклари ташкил қилинган, бу тўгаракларга 27189 нафар ўқувчилар тортилган бўлиб, ижтимоий-ҳимоя рейстрларида (темир дафтар, ёшлар дафтари ва аёллар дафтари) турувчи оила фарзандларидан 2506 нафари қизиқишларига қараб тўгаракларга жалб қилинган.

Таълим муассасаларида давоматни таъминлаш бўйича умумтаълим муассасаларида давомат тадбири, тиғ тадбири, туман Миллий гвардия, ИИБ ходимлари билан биргаликда хар куни ўқувчи рейдлари ташкил этилмоқда, мунтазам ва сабабсиз, мақсадсиз дарс қолдирувчи ўқувчиларни назоратга олинмоқда, синф раҳбарлари, фан ўқитувчилари ва мактабнинг психолог, ММИБДЎ, CҲҚБТ раҳбари билан биргаликда ўқувчилар билан уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилиб, ҳамкорликда ишлар олиб борилмоқда.

Умумтаълим муассасасида ўқувчилар ўртасида мобил қурилмасидан мақсадсиз фойдаланиши, ижтимоий тармоқлардан бемақсад фойдаланишларини, турли салбий оқимларга кириб кетмасликларини олдини олиш бўйича суҳбатлар ўтказилиб тушунтирилмоқда, ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўқувчилар таълим муассасасидан ташқаридаги интернет кафеларига кирмасликларини олдини олиш мақсадида уларнинг ота-оналари билан суҳбатлар ўтказилмоқда.

Барча мактабларда телефон қутилари ташкил қилинди.

Ўқувчилар дарсга киришдан олдин қўл телефонларини навбатчи ёнидаги телефон қутиларга қолдириб, дарсларга киришлари йўлга қўйилган.

 “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги механизми самарадорлигини ошириш мақсадида 2023 йил сентябр, ноябр ойларида барча таълим муассасаларида ота-оналар йиғилишлари ўтказилди.

Ота-оналар йиғилишларида маҳалла фуқаролар йиғини раислари, ИИБ ходимлари, туман ММТБ ходимлари қатнашишди. Ўтказилган йиғилиш баённомалари ва расмлари вилоят ММТБ га албом қилиб берилган.

Тумандаги умумтаълим мактабларининг юқори синф ўқувчиларидан “Ёшлар ва ахлоқий қадриятлар”, “Ёшлар ва китобхонлик” мавзуларида барча мактабларда тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўқувчи-ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларда миллий ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмларига экскурсиялар ташкил қилинди.

2023-2024-ўқув йилида ўқувчи ёшлар турли кўрик-танловларда қатнашиб, вилоят ва республика босқичларида юқори натижаларга еришиб келишмоқда.

Жумладан:

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигига бағишлаб “Конституция-бахтимиз пойдевори” вилоят босқичида 14-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Қурбонбойева Aсалхон Камоладдин қизи 1-ўринни эгаллаб қайтишган.

“Соғлом ҳаёт сари биргаликда” мавзусидаги танловнинг иншолар йўналиши бўйича вилоятда 5-сон мактаб ўқувчиси Х.Тешабайева 3-ўринни, тасвирий санъат йўналиши бўйича 19-сон мактаб ўқувчиси Боғиматчонова Нилуфар 3-ўринни қўлга киритган.

“Фаол эколог” мавзусидаги иншолар танловининг вилоят босқичида 5-сон мактаб 9-синф ўқувчиси Aминова Чаросхон 3-ўринни, 19-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Собиржонова Шакаржон 3-ўринни эгаллаган бўлса, “Йўл ҳаракати қоидалари билимдони” кўрик-танловининг вилоят босқичида тумандаги 41-сон мактаб жамоаси ўқувчилари вилоятда 2-ўринни эгаллашган.

Туманда ўтказилган “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусида ўтказилган ижодий ишлар танловининг иншо йўналишида 5-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Aминова Чаросхон туманда 1-ўринни, тасвирий санъат йўналиши бўйича Боғимотчонова Нилуфар 1-ўринни қўлга киритиб вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган.