Ҳайрия тадбири


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Навбатдаги ҳайрия тадбири Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Роҳила Соипова хонадонига бўлди. Хонадон соҳиби туман ҳокими Ў.Машарипов ва туман прокурори Д.Мадиримовлар билан суҳбатлашди.

- Бугун туман ҳокими ва прокурорнинг уйимизга келиб, ҳолимиздан хабар олиб, муаммолар борасида сўраганликлари кўнглимизни тоғдек кўтарди. Чунки, уч фарзандим билан яшайман. Боқувчимиз йўқ. Лекин ҳамиша ҳолимиздан хабар олишади. Бугун ҳам бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда қизимга кийимлар совға қилишди. Бунинг учун ўз миннатдорчилигимни билдираман,-деди Рохила Соипова.

Дарҳақиқат, бу каби саховат ва кўмак тадбирлари доирасида кам таъминлаган ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларнинг ҳолидан хабар олиниши уларнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада орттирмоқда.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.