Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2022 йил I-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг 2022 йил I-ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида

 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган учрашувдаги “Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш-барча эзгу мақсадларга эришишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги маърузасида белгилаб берилган вазифалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 13 июлдаги “Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан судлар фаолиятига оид ахборотни эшитиш амалиётининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги КҚ-104-IV-қарорида судларнинг ахборотларини маҳаллий Кенгашларда эшитилиб бориш белгилаб қўйилган.

Шунга кўра Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2017 йил 7 августдаги № СОКҚ 235-III-сонли қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, туманлараро, туман (шаҳар) судлари раисларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгаши, тегишли вилоят, туман ва шаҳар халқ депутатлари маҳаллий Кенгашига ахборот бериш тартиби белгиланган.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди бир таркибли бўлиб, суд раиси, девонхона мудири, судья ёрдамчиси ва архивариус фаолият юритиб келмоқда.

Жиноят ишлари бўйича туман суди фаолияти давомида жиноят ишлари, амнистия акти қўллаш ҳақидаги ишлар, муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш тўғрисидаги материаллар, сурункали спиртли ичимлик ва гиёҳвандликка ружу қўйган шахсларни мажбурий даволаш муассасаларига жойлаштириш тўғрисидаги материаллар, жазо ўтаётган маҳкумларнинг жазоларини енгилроғи билан алмаштириш ва жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги материаллар, жиноят содир қилган шахсларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги материаллар, шахсни лавозимидан четлаштириш билан боғлиқ ва шу каби бир қатор ишларни кўриб чиқади.

Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа қонунларга асосан, инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро ҳужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, қонун устуворлигини, ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчлиги ва тотувлигини таъминлашдаги фаолиятида амалга ошириш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилганлиги;

-2022 йил 6 ой давомида 17 нафар шахсга нисбатан 13 та жиноят иши кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 14 нафар шахсга нисбатан 10 та жиноят иши бўйича айблов ҳукми чиқарилган, 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши тугатилган, 1 нафар шахсга нисбатан 1 та жиноят иши дастлабки терговга қайтарилган.

-айблов ҳукми чиқарилганлардан 2 нафар шахсга нисбатан жарима,
1 нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари, 3 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 8 нафар шахсга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазо тайинланганларнинг 5 нафарга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 2 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.

2022 йил 6 ойи давомида кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича шахсларнинг 2 нафарини аёллар ва 2 нафарини 60 ёшдан ошганлар ташкил қилади.

Тугатилган жиноят ишларининг барчаси тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 661-моддасига асосан тугатилган.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судига 2022 йил 6 ойи давомида 54 нафар шахсга нисбатан 54 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан 51 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад қилинган (ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш, апелляция шикоятини бериш муддатини тиклаш юзасидан).

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан 2022 йил 6 ой давомида 504 нафар шахсга нисбатан 456 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар кўриб тамомланган бўлиб, шулардан 294 нафар шахсга нисбатан 278 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар бўйича маъмурий жазо қўлланилган бўлиб, жазо тайинланганларнинг 126 та иш бўйича 139 нафар шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, содир қилинган ҳуқуқбузарлиги учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилмаган бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланган, 178 та иш бўйича 210 нафар шахсга нисбатан бўлган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар тугатилган, 33 нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо, яъни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судига 2022 йил 6 ойи давомида 130 нафар шахсга нисбатан 130 та материаллар келиб тушган бўлиб, ушбу келиб тушган материаллардан 116 таси қаноатлантирилган,
14 таси рад қилинган.

Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан  2022 йил
6 ойи давомида жами 7 маротаба оммавий ахборот воситаларида чиқишлар қилинган бўлиб, шулардан 2 таси телевиденияда, 3 таси радиода,
2 таси газеталарда чиқишлар қилинган, 9 маротаба оғзаки ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган.

Шу давр мобайнида 11 та жиноят иши бўйича хусусий ажримлар чиқарилган, суд амалиёти юзасидан 2 та умумлаштириш ўтказилган бўлиб, ушбу умумлаштиришлар бўйича 2 та тақдимнома чиқарилган, кўриб тамомланган 13 та жиноят ишларидан 4 таси, яъни 30,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўрилган.

Туман суди томонидан халқ билан очиқ мулоқот ўтказиш мақсадида суд раиси томонидан хафтанинг ҳар иш куни жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакиллари қабул қилиш белгиланган.

2022 йил 6 ойи давомида жисмоний ва юридик шахслар томонидан
келиб тушган барчаси оғзаки шаклда бевосита идорада қабул қилинган мурожаатлар қонунда назарда тутилган тартибда ўз жойида тушунтиришлар берилган. Барча мурожаатлар 15 кунлик муддатдан ошмасдан кўриб тамомланган.

Жиноят ишларини кўришда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича тергов органига 1 маротаба хусусий ажрим чиқарилган.

Жиноят ишларини келиб чиқишига асосан фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятининг етарли даражада эмаслиги, жойларда профилактика инспекторлари ва маҳалла фуқаролар йиғини масъул ходимлари томонидан аҳоли ўртасида, шунингдек ўқув муассасаларида фуқаролар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича ўзларининг асосий вазифаларини амалга оширмаётганликлари, аҳоли ўртасида, айниқса муқаддам жиноят содир қилиб, жазони ўтаётган ёки судланганлик ҳолати тугалланмаган шахслар ўртасида тушунтириш ишларини етарли даражада олиб бормаганликлари сабаб бўлган.

Тумандаги давлат бошқарув органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, хўжалик юритувчи субъектлар, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансабдор шахслари томонидан амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлари доирасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида авваламбор ходимлар ўртасида, шунингдек, аҳоли ўртасида амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун моҳиятини тушунтириш бўйича тарғибот ишларини реал йўлга қўйиш, шу орқали аҳолини ҳуқуқий онгини юксалтириш, ҳуқуқий маданиятини шакллантириш мақсадга мувофиқ.

Шунингдек, амалдаги қонун ҳужжатларини мазмун-моҳиятини аҳолига шу билан бирга тадбиркорларга тушунтириш, тадбиркорлар фаолиятига тўсқинлик қилаётган ҳолатларни аниқлаш ва бартараф қилишга йўнатилган чора-тадбирлар белгилаш учун йўл хариталари ишлаб чиқиб, судьялар, прокуратура ходимлари, ИИБ ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларини жалб қилган ҳолда ҳуқуқий тарғибот йиғилишларини ташкил қилиш лозим.

Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг
24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:

 

1.Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман судининг раиси М.Рўзметовнинг 2022 йил 6 ой давомида ўз фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2.Жиноят ишлари бўйича Ҳазорасп туман суди томонидан Ўзбекистон Республикасининг Конститутцияси, “Судлар тўғрисида”ги Қонун ва бошқа Қонунларга асосан, инсон хуқуқлари тўғрисидаги халқаро хужжатларда эълон қилинган фуқароларнинг хуқуқ ва эркинликларини, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг хуқуқлари ва манфатларини суд йўли билан ҳимоя қилиш, қонун устиворлигини, ижтимоий адолатли, фуқаролар тинчлиги  ва тотувлигини таъминлашдаги фаолиятида бир  қанча ишлар амалга оширилганлиги, жумладан,

       -2022 йил 6 ой давомида 17 нафар шахсга нисбатан 13 та жиноят иши бўйича айблаб хукм чиқарилганлиги, 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши тугатилганлиги, 1 нафар шахсга 1 та жиноий иши дастлабки терговга қайтарилганлиги;

       -айблов хуқми чиқарилганлардан 2 нафар шахсга нисбатан жарима, 1 нафар шахсга ахлоқ тузатиш ишлари, 3 нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш, 8 нафар шахсга нисбатан озодликдан махрум қилиш жазоси тайинланганлиги, жазо тайинлашганларининг, 5 нафарига нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 57-моддаси қўлланилиб, содир қилинган жиноят учун белгиланган жазонинг энг кам қисмидан ҳам камроқ ёки шу моддада назарда тутилганлик бошқа енгилроқ турдаги жазо тайинланганлиги 2 нафар шахсга нисбатан кўшимча жазо, яни ЖКнинг 45-моддаси қўлланилиб, муаян хуқуқдан махрум қилмнганлиги;

       -тугатилган жиноятларнинг барчаси тарафларнинг ярашганлиги муносабати билан ЖКнинг 66 -моддасига асосан тугатилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3.Жиноят ишлари бўйича туман суди томонидан 2022 йил 6 ойи давомида жами 7 марта оммавий ахборот  воситаларида, жумладан, 2 та телевидениеда, 3та радиода, 2 таси газеталарда чиқишлар қилинган, 9 жойда оғзаки хуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилганлиги қайд қилинсин.

 4.Жиноятчиликнинг олдини олиш, фуқароларнинг хуқуқий онги ва маданиятини ошириш мақсадида маҳаллалар фуқаролар йиғини ходимлари, профилактика инспекторлари, ўқув муассасалари рахбарларига хуқуқбузарлик профилактикаси бўйича ташвиқот-тарғибот ишларини, айниқса муқаддам судланган шахслар билан тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаси топширилсин.

5.Тумандаги корхона, ташкилот, муассасалар,хуқуқни мухофаза қилуқчи идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини-ўзи бошқариш органлари мансаблар шахсларни амалдаги қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, шу орқали, ахолининг хуқуқий онгини ошириш маданиятини шакиллантириш ҳамда фуқаролик хуқуқий муносабатларда юридик хизматдан самарали фойдаланишни йўлга қўйсинлар.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни веб-сайтда жойлаштириш вазифаси топширилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси (Р.Каримова) зиммасига юклатилсин.

 

 

Халқ депутатлари туман

Кенгаши раиси                                                 У.Машарипов