ЖАРАНГЛАЙДИ СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ!


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида анъанавий “Сўнгги қўнғироқ” тадбири ўтказилди.

Жорий ўқув йили якунланиши муносабати билан Ҳазорасп туманидаги 1-сонли ихтисослашган умумтаълим мактаби ва 1-сонли умумтаълим мактабларида ўтказилган тадбирларда туман ҳокими Ўктам Машарипов ва вилоят ҳокими ўринбосари Санъат Салаевлар қатнашиб, давлатимиз раҳбарининг мамлакатимиздаги умумтаълим мактаблари битирувчиларига йўллаган табригини ўқиб эшиттирдилар.

Шунингдек, туман ҳокими томонидан жорий ўқув йилида туманимизда халқ таълими соҳасида эришилган ютуқларга тўхталиб, мустақил ҳаёт остонасига қадам қўяётган йигит-қизларга келгуси ўқиш ва ишларида омад тилади.

Тадбир якунида ўқув йилида юқори натижаларга эришган устозлар ва ўқувчилар муносиб тақдирланди.

Мактаб узра жаранглаган сўнгги қўнғироқ садолари ўғил-қизларни янги мақсадлар ва юксак орзулар сари дадил қадам ташлашга ундади!

 

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.