ЎЗБЕКИСТОН – КЕКСАЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАГАН ЮРТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 28 майдаги 340-сонли қарорида ҳар йили 1 ноябрдан 30 ноябрга қадар "Кексалар учун туризим ойлиги" ўтказиш белгиланган бўлиб,  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 27 октябрдаги 9-сонли мажлис баёни имзоланган.

Қарорнинг ижроси юзасидан бугун Республика "Нуроний" жамғармаси масъул ходими Қ.Матниёзов, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчанов ва нуронийлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ғ.Рахимовлар биргаликда кекса авлод вакилларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг жамият, оилалар ва маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, шунингдек ёш авлодни халқимизнинг кўп асрлик анъаналарини ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ишидаги ролини янада ошириш мақсадида бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан,  “Пичоқчи” маҳалласида яшовчи 1928 йилда туғилган, фронт ортида меҳнат қилган Пашшажон она Абдуллаеванинг ҳамда Мунис Хоразмий маҳалласида яшовчи 1933 йилда туғилган 1-гуруҳ ногирони Бекчон бобо Шокировлар ҳолидан хабар олинди ва совға-саломлар етказилди.

Шунингдек, “Гулзор” маҳалласида яшовчи 1927 йилда туғилган, фронт ортида меҳнат қилган Хожи бобо Бобоевнинг томорқасига маҳалла фаоллари ва ёшлар кўмагида ободонлаштирилиб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 15 туп мевали кўчатлар экилиб, совғалар топширилди.

 "Кексалар учун туризим ойлиги" тадбирлари давомида “Нуронийлар маскани” биносида ёши улуғ отахон-онахонлар ҳамда ёшлар иштирокида шахмат-шашка мусобақаси ўтказилиб, улар билан қизиқарли давра суҳбатлари ташкил этилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.