Туман секторлари раҳбарларининг ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаевнинг 2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича ахбороти тўғрисида.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига жорий йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига 214 та мурожаатлар (ойига ўртача 36 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 191 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 23 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган ва ижроси назоратга олинган.

Мурожаатларнинг 93 таси ёзма, 121 таси оғзаки мурожаатлар ташкил этган.

Жами 214 та мурожаатлардан 191 таси тегишли ҳудудий  идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 172(85.1%) та мурожаатлар қаноатлантирган.

Шулардан, 79(39.1%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 93(46.03%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 3(1.4%) та мурожаат узоқ муддатли назоратга олинган мурожаатлар, 27(13.3%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 12 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан (301) 87 тага яъни 28.9%га камайган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қўйидаги масалалардан иборат эканлиги аниқланган.

 

Масала

Мурожаат сони

Мурожаат              %

1

Газ масаласи

27

12,6

2

Иш билан таъминлаш

17

7,9

3

электр масаласи

14

6,5

4

Дафтарлар  (темир,аёллар,ёшлар) бўйича

13

6,1

5

Моддий  ёрдам 18 ёшдан катталар                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                        учун  (бир марталик)

10

4,7

6

Ички ишлар  фаолияти

9

4,2

7

Солиқ  тўловлари

8

3,7

8

Ичимлик суви

7

3,3

9

Ҳоким ёрдамчиси

фаолияти б-н боғлиқ масалалар

6

2,8

10

Соғлиқни сақлаш фаолияти

6

2,8

11

Ер ажратиш ва  бўш турган                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                                          бино ажратиш сўровлари

6

2,8

12

Суд  масалалари

5

2,3

13

Пенсия (ёшга доир, ногиронлик....)

4

1,9

14

Оқар сув (экин майдони ва бошқалар)

4

1,9

15

Йўл қурилиши

4

1,9

16

Қурилиш  соҳаси

4

1,9

17

 Суд ижросига оида

3

1,4

18

Алимент масаласи

3

1,4

19

Прокуратура фаолияти

3

1,4

20

Уй-жой таъмирлашга ёрдам

3

1,4

21

Эгалик ҳуқуқи (мол-мулк ва бошқалар)

3

1,4

22

Давлат  хизмати маркази фаолияти

2

0,9

23

МФЙ  фаолияти

2

0,9

24

Нафақа (16 ёшгача бўлган болалар) ва бошқа

2

0,9

25

МТМ таълими

2

0,9

26

Уй-жой б-н таъминлаш

2

0,9

27

Кадастр масалалари

2

0,9

28

Контракт тўловига ёрдам

2

0,9

29

Банклар тизими

2

0,9

30

Тадбиркорлик  ҳуқукларини бузилиши

2

0,9

31

Мактаб

1

0,5

32

Кўмир масаласи

1

0,5

33

Даволанишга моддий  ёрдам (операция  у-н)

1

0,5

34

Оилавий масалалар

1

0,5

35

Интернет масаласи

1

0,5

36

Бошқа  масалалар

29

13,6

 

Мурожаатлар ўрганиб чиқилганда 2023-йил 2-чорагида асосан энг кўп мурожаатлар:

  • Ҳазорасп туман ҳокимлигига 47(22%) таси;
  • Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими 16(13%) таси;
  • “Ҳудудгаз” Ҳазорасп туман бўлимига 24(11.2%) таси;
  • Кадастр агентлиги Ҳазорасп тумани бўлими 14(6.5%) таси;
  • Ҳазорасп туман электр тармоқлари корхонаси 13(6.1%) таси;

-   Ҳазорасп туман прокуратураси 11(5.1%) та мурожаатлар тегишлилиги бўйича юборилган.

2023-йилнинг 2-чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар маҳалалар бўйича тақсимланганда:

1-сектор туман ҳокими ҳудудидаги маҳаллалардан жами 54 та шундан:

“Шовот”-10, “Жувархос”-7, “Янгибозор”-7, “Карвак”-6,“Амударё”-4,“Юқори Шоват”-4, “Янгиобод”-4, “Алоқали кўл”-3, “Баркамол авлод”-3, “Ғ.Ғулом”-3, “Буюк аждодлар”-2, “Қиртепа”-1 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.

2-сектор туман прокурори ҳудудидаги маҳаллалардан жами 68 та шундан:

“Овшар”-15, “Бешта”-10, “Истиқлол”-10, Оталиқ”-9, “Саноат”-8, “Боғи эрам”-4, “Камолот”-3, “Боғдор”-2, “Темирчи маскани”-2, “Ширинқудуқ”-2, “Зеҳнли”-1, “Мустақиллик”-1, “Оқ майдон”-1 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.

3-сектор туман ИИБ бошлиғи ҳудудидаги маҳаллалардан жами 49 та шундан:

“Минг отлиқлар”-9, “Гулзор”-8, “Ж.Мангуберди”-7, “Пичоқчи”-7, Бўстон”-6, “Ал-Хоразмий”-3, “Қовунчи”-3, “Мунис Хоразмий”-3, “Зиёлилар”-2, “П.Маҳмуд”-1 нафар фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган.

4-сектор туман ДСИ бошлиғи ҳудудидаги маҳаллалардан жами 43 та шундан:

“Мухомон” -11, “Янги-ҳаёт”-6, “Боғироғлар”-5, “Шукурона”-5, “Наврўз”-4, Шодухуррам”-4, “Ойбек”-3, “Тараққиёт”-2, “Буюк симо”-1, “Ишчилар”-1, “Сулаймон қалъаси”-1  нафар фуқаролардан  мурожаатлар келиб тушган.

Туманнинг “Овшар”(15), “Мухомон”(11), “Бешта”(10),  “Истиқлол”(10), “Шовот”(10) маҳаллаларида бошқа маҳаллаларга нисбатан кўп мурожаатлар келиб тушган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар секторлар бўйича таҳлил қилинган:

1-сектор раҳбари туман ҳокими ҳудудида яшовчи фуқаролардан жами 54 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (25.2%) ни ташкил қилаган.

Шундан, 25 таси ариза ва 29 таси шикоят мазмунда мурожаатлар келган.

Булардан 20(37%)та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 23(42.5%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 7(12.9%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 5(9.2%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

2-сектор раҳбари туман прокурори ҳудудида яшовчи фуқаролардан жами 68 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (22.8%) ни ташкил қилган.

 Шундан, 26 таси ариза ва 42 таси шикоят мазмунда мурожаатлар келган.

Булардан 22(32.3%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 31(45.5%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 11(16.1%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 1(1.4%) та мурожаат узоқ муддатли назоратга олинган,  2(2.9%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

3-сектор раҳбари туман ИИБ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқаролардан жами 49 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (24.3%) ни ташкил қилаган. Шундан, 24 таси ариза ва 25 таси шикоят мазмунда мурожаатлар келган.

Булардан 18(36.7%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 22(44.8%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 5(10.2%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 4(8.1%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

4-сектор туман ДСИ бошлиғи ҳудудида яшовчи фуқаролардан жами                 43 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, жами мурожаатларнинг (20%) ни ташкил қилган.

Шундан, 12 таси ариза ва 31 таси шикоят мазмунда мурожаатлар келган.

Булардан 19(44.1%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган бўлиб, 17(39.5%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 4(9.3%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган. 1(2.3%) та мурожаат узоқ муддатли назоратга олинган, 2(4.6%) та мурожаат ўрганиш жараёнида.

Шунингдек секторлар кесимида туман Халқ қабулхонасига келган мурожаатлар 2022-2023-йилнинг II-чораги бўйича таҳлил натижалари қуйидагича:

1 сектор бўйича

2022-йил II-чорагида 100 та мурожаат,

2023-йил II-чорагида 54 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 46 тага камайган;

2-сектор бўйича

2022-йил II-чорагида 79 та мурожаат,

2023-йил II-чорагида 68 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 11 тага камайган;

3-сектор бўйича

2022-йил II-чорагида 65 та мурожаат,

2023-йил II-чорагида 49 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан мурожаатлар сони 16 тага камайган;

4-сектор бўйича

2022-йил II-чорагида 53 та мурожаат,

2023-йил II-чорагида 43 та мурожаат келиб тушган бўлиб ўтган йилга нисбатан 10 тага камайган.

2023-йилнинг 2-чораги давомида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ҳолатини назорат ва мониторинг қилиб бориш, бу борада давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ишлаш тизимини янада такомиллаштириш юзасидан қатор ишлар амалга оширилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналари орқали 2023-йил 2-чораги ҳолатига Ҳазорасп тумани аҳолисидан 3295 та мурожаат келиб тушган (ўтган йилнинг мос даврига нисбатан (3410) 115 тага ёки 3.4 фоизга камайган).

Қуйидаги “Гулзор”(218), “Алоқали кўл”(167), “Бўстон”(162), “Овшар”(157), “Карвак”(135), “Янгибозор”(133), “П.Махмуд”(119) ва “Ширин қудуқ”(110) маҳалларидан энг кўп мурожаатлар келиб тушган.

Аҳоли томонидан асосан:

- ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабарлар 290(8.8%);

- моддий ёрдам ва ҳомийлик 221(6.7%);

- газ таъминоти 205(6.2%);

- пенсия ва ижтимоий ҳимоя 205(6.2%);

- электр энергияси таъминоти 176(5.3%) билан боғлиқ масалалар энг кўп кўтарилган.

Секторлар кесимида энг кўп 1-сектордан (965), 3-сектордан (931),                 2-сектордан (847) ва 4-сектордан (553) та мурожаатлар келиб тушган.

Туманда яшовчи фуқаролардан Отаниязова Шохида Шарипбоевна (99),  Машарипова Малохат (87), Давлетов Шокир Абдуллаевич (80), Искандарова Ширин Рахимовна (69)лар энг кўп мурожаат қилганлар.

Тумандаги ташкилотларга жами 1127 та мурожаат келиб тушган бўлиб 310(27.5%) та мурожаат  ижобий ҳал қилинган.

 

Ташкилот номи

Келиб тушган мурожаат сони

Ижобий ҳал қилинган

%

1

Ҳазорасп туман ҳокимлиги молия бўлими

1

0

0,0

2

Ҳазорасп туман адлия бўлими

1

0

0,0

3

Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Хоразм вилояти Ҳазорасп туман бўлими

114

1

0,9

4

Ҳазорасп туман прокуратураси

101

4

4,0

5

Мажбурий ижро бюроси Ҳазорасп туман бўлими

91

17

18,7

6

Ҳазорасп туман электр тармоқлари корхонаси

105

20

19,0

7

Халқ банки Ҳазорасп филиали

26

6

23,1

8

Ҳазорасп туман  оила ва хотин-қизлар бўлими

67

17

25,4

9

Ҳазорасп тумани Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази

35

9

25,7

10

Ҳазорасп туман Бандликка кўмаклашиш маркази

76

21

27,6

11

Ҳазорасп туман давлат солиқ инспекцияси

54

15

27,8

12

Ҳазорасп туман халқ таълими бўлими

17

5

29,4

13

Ҳазорасп туман тиббиёт бирлашмаси

35

11

31,4

14

Ҳазорасп туман ҳокимияти

48

16

33,3

15

Кадастр агентлиги Хоразм вилояти Хозарасп тумани бўлими

15

6

40,0

16

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Ҳазорасп туман бўлими

19

8

42,1

17

Ҳазорасптумангаз филиали

159

68

42,8

18

Ҳазорасп туман ИИБ Ижтимоий профилактика гуруҳи

38

17

44,7

19

Ҳазорасп туман Ички ишлар бўлими

145

70

48,3

20

Ҳазорасп туман мактабгача таълим бўлими

4

2

50,0

21

Ҳазорасп туман қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бўлими

2

1

50,0

Жами туман

1160

320

27,6

 

 

Юқорида 1 дан-9 гача бўлган тартиб рақамдаги корхона ва ташкилотларда мурожаатларни ижобий ҳал этиш кўрсаткичи туман кўрсаткичидан пастлигича қолмоқда.

Туманда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Секторлар  фаолияти юзасидан аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиш ва мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиш, туман ҳудудида мавжуд бўлган муаммоларни аниқлаш ва  муаммоларни бартараф қилиш мақсадида тадбир ишлаб чиқилиши ва бажарилиши юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Жойларда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш тизимининг йўлга қўйилиши, ушбу тизимни мувофиқлаштириш ва назорат қилиш борасида ишлар қилинмоқда.

2023-йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида жами режадаги 114 та сайёр қабуллардан 116 таси ўтказилган.

Туман ҳокими (29)28 та, туман прокурори (29)30 та, туман ИИБ бошлиғи (28)29 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан (28)29 та сайёр қабуллар ўтказилган.

 Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда 769 та мурожаатларда 868 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 548(63,1%) таси қаноатлантирилган бўлиб, 227 тасига асосли тушунтиришлар берилган, 92 таси ўрганиш жараёнида 1 таси узоқ муддатга назоратга олинган.

Сектор раҳбарлари томонидан ўтказилиши керак бўлган сайёр қабулларда ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган, сайёр қабуллар ўтказилиши ўз вақтида бажарилмоқда ва мурожаатларни назорат қилиш, ўз вақтида ўрганиб ҳал қилиниб келинмоқда.

Ҳудудларда аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказилиши ва бунинг натижасида мурожаатлар жойида ҳал қилиниши самара бермоқда.

Ҳазорасп туманида 2022-йил 2-чорагида сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабуллар тўғрисида таҳлилий маълумот.

Т/р

Сайёр қабуллар ўтказилган сана

Сектор раҳбари

Оммавий қабулларда келиб тушди

 Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари

Қабуллар сони

Мурожаатлар сони

Масалалар сони

қаноатлантирилган

%

Ижобий

Ҳуқуқий маълумот

тушунтириш

жараёнда

узоқ муддатга назоратга олинган

1

01.01.2022 й-30.06.2022 й

1

22

98

98

71

72,4

52

19

17

10

0

2

2

31

232

235

132

56,2

103

29

94

9

0

3

3

25

160

198

102

51,5

79

23

67

29

0

4

4

22

83

84

54

64,3

32

22

22

8

0

Жами

100

573

615

359

58,4

266

93

200

56

0

 

 

Ҳазорасп туманида 2023-йил 2-чорагида сектор раҳбарлари томонидан ўтказилган оммавий сайёр қабуллар тўғрисида таҳлилий маълумот.

 

Т/р

Сайёр қабуллар ўтказилган сана

Сектор раҳбари

Оммавий қабулларда келиб тушди

 Келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқиш натижалари

Қабуллар сони

Мурожаатлар сони

Масалалар сони

қаноатлантирилган

%

Ижобий

Ҳуқуқий  маълумот

тушунтириш

жараёнда

узоқ муддатга назоратга олинган

1

01.01.2023 й-30.06.2023 й

1

28

169

222

159

71,6

45

114

30

33

 

2

2

30

229

249

113

45,4

44

69

98

37

1

3

3

29

145

164

123

75,0

85

38

34

7

 

4

4

29

226

233

153

65,7

84

69

65

15

 

Жами

116

769

868

548

63.1

258

290

227

92

1

 

Мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган кескин муаммоларни ўрганиш, таҳлилий маълумотлар, таклифлар ва тақдимномалар тайёрлаш ҳамда тегишли ташкилотларга киритилиб келинган.

2019-йил 17-январдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5633-сонли фармон  ижроси бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи натижалари юзасидан тайёрланган ушбу ахборотни Кенгаш йиғилишида муҳокама қилиш ва секторлар, ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарларнинг фаолияти, уларнинг мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан Халқ депутатлари туман Кенгашида муҳокама қилиниб келинган.

2023-йилнинг январь-июнь ойлари мобайнида Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 11 та тақдимнома, 12 та таклифлар киритилган. Халқ депутатлари Кенгашига эса                8 маротаба ахборотлар киритилган.

Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси томонидан жойига чиқиб ўрганилган мурожаатлар 34 тани, қабул қилинган қарорнинг ижросини жойида ўрганиш              29 тани, секторлар фаолияти бўйича ўтказилган мониторинглар 24 тани, ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлиги бўйича (маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича келиб тушаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда  ўрганишлар) 16 тани, Ҳазорасп туман Халқ қабулхонаси иштирокида ҳудуддаги ташкилотларда мурожаатлар билан ишлаш юзасидан ўтказилган семинар ва йиғилишлари 12 тани ташкил этган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонаси томонидан ўтган давр мобайнида давлат органлари ва ташкилотларга жами 14 та кўрсатма хатлари юборилган.

Ушбу кўрсатма хатларининг 10 таси кўрсатма талаби бажарилган. 4 таси кўриб чиқиш жараёнида. Давлат органлари ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолиятини муҳокама қилишга оид йиғилишларида 3 маротаба иштирок этилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 1-мартдаги “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармонлари бўйича амалга оширилаётган ишлар туман Халқ қабулхонаси томонидан ўрганилиб таҳлил қилиб келинган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ҳалқ қабулхоналари ва маҳалла фуқаролари йиғинлари ҳамкорлиги тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-апрелдаги “Аҳоли муаммолари билан ишлашда маҳалла институтининг мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5700-сонли Фармонида туман маҳаллаларда аҳолини ташвишга солаётган энг муҳим масалалар бўйича фуқаролар билан мунтазам мулоқот ўрнатиш, “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси–маҳалла” принципи асосида аҳоли учун долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш, Халқ қабулхоналарига келаётган аҳоли мурожаатларини тегишли идоралар билан бирга ўз вақтида тўлиқ кўриб чиқиш бўйича ишларни мувофиқлаштириб борилган.

2023-йилнинг 2-чораги мабойнида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Ҳазорасп туман бўлимига жами 55 та мурожаат келиб тушган ва 16(29%) таси ижобий ҳал қилинган.

Келиб тушган мурожаатларнинг ижобий ҳал қилинганлиги юзасида мисоллар;

  1. 2023-йил 01-апрель куни “Мухамон” маҳалласида яшовчи Жуманиязова Дилфуза Ганжаевна фарзанди Султонов Расулбек Одомбой ўғлига туман ИИБ паспорт бўлимидан шахсий гувоҳнома олганлиги, туғилганлик гувоҳномаси олганда хатолик бўлганлиги сабабли мактаб аттестациясини базага киритиб бўлмаётганлиги сабабли фарзандининг шахсий гувоҳномасини ва туғилганлик гувоҳномасидаги камчиликларни тўғрилаб берилишида амалий ёрдам беришни ва ушбу муаммони ҳал қилиб беришни сўраган. Ушбу мурожаат туман ИИБ бўлимига назоратга олиниб ижросини таъминлаш учун юборилган.

Д.Ганжаеванинг мурожаати туман ИИБ ҳодимлари томонидан ўрганилган ва фарзанди Султонов Расулбек Одомбой ўғлига 2023-йил                       04-апрель куни AD2942987 серия рақамли ID-карта расмийлаштирилиб берилиб Д.Ганжаеванинг мурожаати ижобий ҳал қилинган.

  1. 2023-йил 10-апрель куни “Бешта” маҳалласида яшовчи Ниязметов Худаёр Жуманазарович касаллиги туфайли МРТ текширувидан ўтиришда ёрдам беришни сўраган.

Ушбу мурожаат туман ТТБ бўлимига назоратга олиниб ижросини таъминлаш учун юборилган.

Х.Ниязметовнинг мурожаати туман ТТБ мутахассис ходимлари томонидан ўрганилган ва 20.04.2023 йил куни туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир юрак қон томир касалликлар марказидаги МСТҚ текширувдан ўтказилган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.

  1. 2023-йил 18-май куни “Ишчилар” маҳалласида яшовчи Жуманиязов Беҳрузбек Каримберган ўғли 2021-йил октябрь ойидан 2023-йил 12-апрель кунигача Тупроққалъа тумани ИИБ да хизмат қилиб келган.

Ҳозирда оилавий яшаш шароити яхши эмаслиги сабабли ИИБдан бўшаганлиги ва чет элда ишлаш учун кетишида қўйилган тақиқни олишда муаммо бўлиб келаётганлиги сабабли Хоразм вилояти ИИБ томонидан қўйилган тақиқни олиб берилишида амалий ёрдам беришни сўраган.

Б.Жуманиязовнинг мурожаати Ҳоразм вилоят Халқ қабулхонаси орқали Хоразм вилояти ИИБга ижросини таъминлаш учун юборилган.

Мурожаат Хоразм вилояти ИИБ Кадрлар бўлими ходимлари томонидан “Шахсни четга чиқаришни чеклаш дастури”дан чиқарилган ва мурожаати ижобий ҳал қилинган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 17-январдаги                          ПФ-5633-сонли Фармонига асосан Халқ қабулхоналарига секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриши, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларида аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш ҳуқуқлари берилган.

Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлардаги Халқ қабулхоналари томонидан давлат ташкилотларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ҳолати тизимли равишда мониторинг қилиб борилган.

2023-йилда сектор раҳбарлари томонидан оммавий сайёр қабуллар ўтказилиши ва қабулларда келиб тушган мурожаатларнинг ҳал қилиниши юзасидан ўрганишлар ўтказилган.

Фуқароларнинг мурожаатларини сектор раҳбарлари томонидан тегишлича ташкилотларга юборилиб келинган.

Бироқ масъул ҳодимлар томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда эътиборсиз қолдирилганлик ҳолатлари аниқланган.

 Ушбу юзасидан мурожаатлар билан ишлашда ва назоратга олиниши юзасидан туман сектор раҳбарлари номига 2023-йил 22-июнь куни кўрсатма хатлари юборилган.

Халқ қабулхоналари томонидан давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан киритилган тақдимнома ҳамда ахборотларда кўрсатилган салбий ҳолатларни бартараф этиш ҳамда келгусида йўл қўймаслик бўйича тегишли чора-тадбирлар қабул қилинмаганлиги боис, мурожаатларни кўриб чиқишда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 18, 28, 29, 30-моддаларига риоя қилмаган ҳолда ҳамон хато ва камчиликларга йўл қўйиш ҳолатлари, мурожаатчиларга юзаки ва асослантирилмаган жавоблар берилиши давом этмоқда ва бунинг натижасида фуқаролар розилигини таъминлашда оқсоқлик кузатилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқоридаги Фармон ва Қарорларининг ижроси бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаевнинг ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси қонунининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6 ва 24-моддаларига мувофиқ халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасининг туман секторлари раҳбарларининг ташкилотлар, фуқаролар йиғини раисларининг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан туман Халқ қабулхонаси мудири О.Бабаевнинг 2023 йил 1-ярим йиллик якуни бўйича ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман сектор раҳбарларига, ташкилотлар рахбарлари ва маҳаллалар раисларига:

-туман ҳокимлигида, шунингдек маҳаллаларда ўтказилган сайёр қабуллар ҳамда учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- мурожаатларда аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиёти ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида Халқ қабулхонаси ва виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожаатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш;

- тумандаги сектор штаб аъзоларининг уйма-уй юриш жараёнларини мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни йўлга қўйиш;

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш орқали дафтарлардан чиқариш чораларини кўриш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини халқ қабулхоналарига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатиш вазифаси топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
  2. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши курашиш бўйича доимий комиссияси (Р.Каримова) зиммасига юклатилсин.