Туман ҳокимининг ўринбосари-инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Б.Бабаевнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 
 

Ҳазорасп туманида худудуий инвестицияларнинг бажарилиши, хорижий инвестицияларнинг ўзлаштириши ва экспорт кўрсаткичлари бўйича 2023 йилнинг 12 ойи давомида амалга оширилган ишлар ва 2024 йилда бажариладиган вазифалар юзасидан ҳисобот бериб ўтсам.

 

Инвестиция дастурларига мувофиқ Ҳазорасп туманда 2023-2024 йилларда умумий қиймати 415,1 млрд.сўм бўлган 128 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 2234 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

-саноатда 170,0 млрд.сўмлик 52 та лойиҳа - 1408 та иш ўрни;

-қишлоқ хўжалигида 11,4 млрд.сўмлик 10 та лойиҳа-73 та иш ўрни;

-хизмат кўрсатишда 233,7 млрд.сўмлик 66 та лойиҳа-753 та иш ўрни.

Амалда 2023 йил якуни билан 310,9 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 114 та лойиҳалар ишга туширилди ва-1175 та янги иш ўринлари яратилган.

Инвестиция дастурларига мувофиқ Ҳазорасп туманда 2024-2025 йилларда умумий қиймати 497,6 млрд.сўм бўлган 48 та лойиҳалар ишга туширилиши ҳисобига 1850 та янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.

-саноатда 369,6 млрд.сўмлик 23 та лойиҳа - 1363 та иш ўрни;

-қишлоқ хўжалигида 6,4 млрд.сўмлик 4 та лойиҳа - 31 та иш ўрни;

-хизмат кўрсатишда 121,6 млрд.сўмлик 21 та лойиҳа - 456 та иш ўрни  

Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш:

 

Тасдиқланган режа-графикка мувофиқ жами 13,1млн.долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиши белгиланган.

Мониторинг маълумотларига кўра амалда 7,5 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, прогноз кўрсаткичи 57 фоизга бажарилган.

2024 йилда 2 та лойиҳа доирасида 134,0 млн. долларга тенг тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар ўзлаштирилиш режалаштирилган.

Экспорт бўйича:

2023 йилда 20,9 млн. доллар (шундан 14,3 млн. доллар саноат маҳсулотлари ҳамда 6,6 млн. доллар мева-сабзавот) миқдорида экспорт режаси белгиланган.

Амалда, йил якуни билан жами 27,9 млн. долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 133,3 фоизга бажарилган.

-саноат маҳсулотлари – 7,0 млн. доллар (49 фоиз);

мева-сабзавот маҳсулотлари – 20,9 млн. доллар (317 фоиз).

2024 йилда 38,9 млн. доллар (шундан 23,9 млн. доллар саноат маҳсулотлари ҳамда 15,0 млн. доллар мева-сабзавот) миқдорида экспорт режалаштирилган.

 

Махсус саноат зоналар бўйича:

Ҳазорасп туманда жами 3 та саноат зоналари, жумладан, 2 та кичик саноат зоналар ва 1 та ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари ташкил этилган бўлиб, уларнинг бош режаларига кўра жами 19 гектарида инвестиция лойиҳалари жойлаштириш белгиланган.

Мазкур саноат зоналарида 2023 йилда умумий қиймати 57,8 млрд сўмлик 22 та лойиҳаларнинг ишга туширилиши ва бунинг натижасида 373 та янги иш ўринларининг яратилиши режалаштирилган.

Амалда 2023 йил якуни билан 48,9 млрд.сўм маблағлар ўзлаштирилиб, 20 та лойиҳалар ишга туширилди ва 308 та янги иш ўринлари яратилган.