Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Б.Ямғуровнинг ҳисоботи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 августдаги “Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари раҳбарлари ўринбосарларининг уларга юкланган вазифаларни бажаришда шахсий масъулиятини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5230-сон қарорининг 2-бандида Маҳаллий ҳокимликлар раҳбарлари ўринбосарларининг ўзларига юкланган вазифаларни амалга ошириш масалалари белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 февралдаги “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-36-сонли фармони қабул қилинган.

Мазкур вазифаларни бажарилиши ҳамда туман аҳолисини озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти миқдорини ошириш юзасидан туманимизда,

2023 йил январ-декабр ойларида деҳқон ва томорқа хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар томонидан 2387,4 млрд.сўмлик қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарилди ёки 2022 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 101,9 фоизни ташкил қилган.

пахта-ғаллачилик йўналишида115 та фермер хўжаликлари томонидан 3000 гектар ер майдонига экилган ғалла сифатли тарзда йиғиб олиниб давлатга сотиш режа бўйича 7375 тонна амалда 8493 тонна, яъни 115 фоизга бажарилган.

Туманда 2023 йил Пилла ҳосили учун фермер хўжаликлари, кластер корхоналари ва “Ҳазорасп Aгро Пилла” МCҲЖга бириктирилган касаначилар томонидан 218 тонна пилла етиштириш режалаштирилган бўлиб, амалда 220 тонна етиштирилиб режа 101% га бажарилган.

Пахта ҳосилини етиштириш бўйича ҳам тумандаги жами 123 та фермер хўжаликлари ҳамда 1 та пахтачилик кластери томонидан 5600 гектар ер майдонига “Хоразм-150”, “Хоразм-127” навли пахта чигити экилиб, режа бўйича 21749 тонна амалда 23856 тонна, яъни 109,6 фоизга бажарилган.

Жумладан жорий йилда Сабзавот 35 542,7 тонна ҳосили ишлаб чиқарилиб ўсиш улиши 102,4 % га, картошка ишлаб чиқариш 9 442,2 тонна ўсиш улиши 103,7 % га, полиз ишлаб чиқариш 9 400,0 тонна ўсиш улиши 101,1 % га, мева ва узум ишлаб чиқариш 19 401 тонна ўсиш улиши 102,4 % га эришилган.

2023 йилнинг январ-декабр ойларида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 15 689,1 тонна гўшт (2022 йилнинг январ-декабрига нисбатан 101,1 фоиз), 124 875,3 тонна сут (100,9 фоиз), 41 577,6 минг дона тухум (105,8 фоиз) ишлаб чиқарилган.

Туман ҳудудларида 38,0 км каналларни лойқадан тозаланган. Улардаги 2 дона гидротехник иншоотлар, 2 дона гидропостлар таъмирланди ҳамда 32,0 км ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилган.

Тумандаги жами 3000 гектар ерларга хизмат қилувчи “Р-3” ҳамда “Хоразм-3” носоз стацияларини таъмирлаш ишлари амалга оширилган, 122,0 км коллектор-зовурларда таъмирлаш тиклаш ишлари ўтказилган.

Жорий йил баҳор ва куз мавсуми учун фермер хўжаликларига 220 минг туп, касаначиларга эса 90 минг туп тут кўчатлари тарқатилиб тўлиқ экиш ишлари амалга оширилган.

Туман аҳолисини сифатли чорвачилик маҳсулотлари билан таъминлаш, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик ва асаларичиликни ривожлантириш ва улар орасида ўта хавфли, юқумли ва юқумсиз касалликларнинг келиб чиқишининг олдини олиш бўйича профилактик ишлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида туман ҳокимининг “Долзарб 90 кунлик” ўтказиш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш юзасидан қуйидаги ишлар амалга оширилган.

2023 йил давомида 7400 бош итлар эмланди, скрепа касаллигини олдини олиш мақсадида 61 минг 200 бош майда шохли моллар ва Гиподерматозга 90 минг 100 бош қорамоллар клиник текшириувдан ўтказилган.

Хонадонларга кириб касалликлар бўйича тарғибот ишлари ўтказилиб, варақалар, беклетлар ва плакатлар тарқатилиб, маҳалла фуқаро йиғинларида тушунтириш ишлари олиб борилган.

Туманда 2023 йил давомида аҳоли бандлигини ва даромадини ошириш бўйича ПҚ-20 ва ПҚ-373-сонли қарорларга асосан, аҳолини қўшимча даромад манбаини шакллантириш мақсадида 2023 йил баҳор мавсумида 463 гектар экин ер майдони 2315 та лот аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил қилиш учун ажиратиб берилиши таъминланган.

Такрорий экин экиладиган майдонлардан 266 гектар ер майдони тумандаги ишсиз ва ёрдамга муҳтож фуқароларга 1 йилик экин экиб фойдаланишлари учун ажратиб берилган.