Туман ҳокими мактаб фаолияти билан танишди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ёшларимизни она Ватанимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг истеъдод ва қобилиятини, эзгу интилишларини рўёбга чиқариш ва баркамол авлодлар қилиб тарбиялаш ҳар биримизнинг олдимизда турган масъулиятли бурчимиздир.

Хўш, келажагимиз бўлган ёшларга билим талаб даражасида бериляптими? Ушбу саволга жавоб топиш мақсадида Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов бугун 42-сонли умумий ўрта таълим мактабида бўлди.

Туман ҳокими мактабда ўқитувчилар ва таълим олаётган ўқувчилар билан очиқ мулоқот олиб борди. Ўрганишлар давомида мактабда ўқувчиларга дарс бериш жараёни талаб даражасида эмаслиги, давомад пастлиги, ўқувчиларнинг дарсга тайёр эмаслиги аниқланиб, танқидий баҳо берилди.

Сўнгра туман ҳокими Халқ таълими бўлими мидири ва мактаб жамоаси иштирокида йиғилиш ўтказди ва камчиликларни бартараф этиш бўйича топшириқ ва керакли тавсиялар берилди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.