Танлов ғолиблари тақдирланди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида “Ижодий-маданий масалалар бўйича энг фаол тарғиботчи” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди.

Танловда тумандаги 54 та умутаълим мактабларида фаолият юритаётган ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилари ўзаро беллашдилар ва ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати томонидан танлов низомининг баҳолаш мезонлари асосида баҳоланди.

Танлов якунига кўра ғолиблар аниқланди ва 1-ўринни 3-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шахноза Атаева ва 7-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси Шахноза Жуманиязоваларга насиб этди ва вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Бугун танлов ғолиблари Республика Маънавият ва маърифат маркази Ҳазорасп туман бўлинмаси мутахассиси Aзиза Ярашева томонидан тақдирланди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.