Танқидий чиқиш юзасидан


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

“XXI аср” газетасининг 5-сонида "Ҳазорасп кийим-кечак бозорида ёнғин рўй берган вақтда ўт ўчириш машиналари офатни тезкор бартараф этиши учун махсус йўлаклар йўқлиги, бошқа бозорлардаги шароит ҳам ёнғин хавфсизлиги талабларига жавоб бермаслиги, ёнғиндан зарар кўрган тадбиркорларнинг харажатлари қоплаб берилмаётгани" ҳақида сўз юритилган мақола чоп қилинган.

Ушбу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

“Ҳазорасп мажмуаси комплекси” МЧЖ га қарашли буюм бозорида содир бўлиши мумкин бўлган ёнғинларни олдини олиш ва фуқаролар хавфсизлиги ва осойишталигини таъминлаш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди.

Жумладан, “Ҳазорасп мажмуаси комплекси” МЧЖ маъмурий биноси ва худуди бирламчи ёнғин ўчириш воситалари билан тўлиқ таъминланди. Буюм бозори худудида жами 5 (беш) та сув олгич (гидронат) мавжуд бўлиб, ўрганиш давомида 2 (икки) та сув олгич носоз холатда эканлиги аниқланиб, хозирги кунда бу камчилик тўлиқ бартараф қилинди.

Бундан ташқари, буюм бозорида ёнғин ва бошқа фавқулодда ходисалар содир бўлганда бозор худудига махсус транспорт воситалари кириб чиқиши учун асосий ва захира дарвозалари эркин очиб ёпиладиган холатга келтирилди ва дарвозалар олдида фуқароларнинг шахсий автомашиналари тўплаишини олди олинди. Бозор худудида тадбиркорлар томонидан ўзбошимчалик билан ўрнатилган сунъий тўсиқлар билан тўсиб қўйилиши тўлиқ бартараф қилинди хамда тадбиркорларга тегишли савдо дўконларига қоидага зид равишда электр симлари ўтказиб фойдаланилаётган ҳолатлари олди олиниб соз ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар юзасидан “Ҳазорасп мажмуаси комплекси” МЧЖ томонидан режа тадбир ишлаб чиқилиб, ушбу камчиликларни зудлик билан тўлиқ бартараф қилиш чоралари кўрилаётганлигини ва бугунги кунгача бозор худудида содир бўлган ёнғиндан тадбиркорларнинг мол-мулкига зарар етмаганлигини маълум қиламиз.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги

Матбуот хизмати.