ТУМАН ҲОКИМИ ХОНПАШША МОМО ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳалқимизда "Қариси бор уйнинг париси бор", деган ҳикмат бежизга айтилмаган. Буни туман ҳокими Ўктам Машарипов бошчилигида Ғафур Ғулом маҳалласида яшовчи Хонпашша момо Аллаберганова хонадонига борганимизда яна бир бор гувоҳи бўлдик.

Туман ҳокими юзларидан нур таралиб турган Хонпашша момо билан ҳол-аҳвол сўраб, дилдан суҳбатлашар экан, момонинг ёшликдаги шижоати, чаққонлиги бутунлай тарк этмагани кўриниб хурсанд бўлади киши.
-Ҳоким болам, шу кунларимизга минг бора шукроналар бўлсин. Тинч-осойишта юртда умргузаронлик қилиш, фарзандлар камолини кўриш инсон учун чинакам бахт экан. Шукрки, бугун биз ана шундай хотиржамлик ҳукмрон, пок ниятларимиз рўёбга чиқаётган диёрда яшаяпмиз. Мани йўқлаб турли маҳсулотлар олиб келибсан болам, бошинг омон бўлсин, менга ўхшаб тўқсондан ошиб юзга киргин болам, дейди дуога қўл очган Хонпашша момо Аллаберганова.

Дарҳақиқат, хонадонларнинг файзу фариштаси бўлган нуроний отахон ва онахонларга иззат-икром кўрсатиш, уларнинг ҳолидан хабар олиб, доим хизматларида бўлиб, дуоларини олиш бу бахтдир. Зеро, халқимизда "Олтин олма дуо ол", деган нақл бежиз айтилмаган. Меҳр ила берилган дуони олишга не етсин.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.