ТАКТИК ЎҚУВ МАШҒУЛОТИ ЎТКАЗИЛДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Хоразм вилояти ҳокими, фуқаро муҳофазаси бошлиғининг жорий йил 24 ноябрдаги 3-5244-сонли режа топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида бугун 30 ноябрь куни Ҳазорасп тумани "Мухомон" маҳалласи ҳудудида тумандаги махсус техника воситалари йиғма командасининг фавқулодда вазиятларга тайёргарлиги ҳамда техник шайлигини текшириш бўйича махсус ўқув машғулоти ўтказилди.

Тактик ўқув машғулотлар давомида тумандаги хизмат кўрсатувчи ва ишлаб чиқариш корхоналарининг махсус техника воситалари яна бир бор синовдан ўтказилди.

Шунингдек, қиш мавсумига тайёргарлик доирасида тегишли ташкилотлар томонидан ишлатиладиган анжом ва воситаларнинг техник жиҳатдан соз эканлиги яна бир бор текширилди.
Тадбир юқори савияда ташкил этилди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.