ШЕРПАЖОН ОПА ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ҳазорасп туман ҳокими Ўктам Машарипов томонидан жорий йилда ҳам кам таъминланган, ёрдамга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш каби эзгу ишлар давом қилмоқда. Жумладан, бугун туман ҳокими “Боғдор” маҳалласида яшовчи, кам таъминланган Шерпажон опа Авазёзова хонадонига ташриф буюрди ва Шерпажон опа билан самимий суҳбатлашиб, озиқ-овқат, гўшт маҳсулотлари етказилиб, фуқаронинг муаммолари тингланди. 

Ш.Авазёзова қизининг соғлиги яхши эмаслиги ва унга ёрдам кераклиги борасида мурожаат қилди.
Туман ҳокими томонидан фуқаронинг мурожаати шу ернинг ўзида ҳал этилди. Яъни туман тиббиёт билашмаси шифокорлари чақирилиб, Шерпажон опанинг ва қизининг соғлиги тиббий кўрикдан ўтказилиб, амалий ёрдам кўрсатилди.
Савоб ишни ҳар ким ҳар кун қилиши керак деганларидек, туман ҳокими томонидан қилинаётган савоб ишлар туманимиздаги барча мутасаддилар қатори фуқароларга, ёшларимизга ҳам ибрат бўлиб келмоқда.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.