САЙЁР ҚАБУЛ: МУРОЖААТЛАРГА ИЖОБИЙ ЕЧИМ ТОПИШ МЕХАНИЗМИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп тумани ҳокими Ўктам Машарипов томонидан сектордаги "Жуворхос" маҳалласида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказилди.

Сайёр қабулда халқ қабулхонаси мудири С.Ходжамуратов ва идора-ташкилот раҳбарлари иштирок қилдилар.

Қабул давомида фуқаролар газ, электр энергияси таъминоти, йўл таъмири, кредит, фарзанди ўқиши учун контракт пули тўловида амалий ёрдам, даволаниш, моддий ёрдам ва шу каби бошқа масалалар бўйича мурожаат қилдилар.

Мурожаатлар қабул қилиниб, уларнинг 5 таси шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Шунингдек, бошқа мурожаатлар юзасидан тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.