РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ижтимоий тармоқларда “Ҳазораспда бетонлаштирилаётган ариқни ким назорат қилмоқда?” мавзусида видеохабар тарқалди.
Ушбу ҳолат бўйича ”Питнаксувқурилишинвест” ДМ директори С.Юлдашев томонидан берилган маълумотга кўра қуйидагиларни маълум қиламиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг 28.02.2023 йилдаги 02-РА 1/1-343-сонли топшириғига асосан Хоразм вилоятида амалга оширилаётган ”Хоразм вилояти Ҳазорасп тумани ”Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Р-2 каналининг 2,2 км қисмини бетонлаштириш” объектининг тендер натижаларига кўра ”Урганчсувлойиҳа” МЧЖ лойиҳачи ташкилот деб топилди (Лот 23411006028469). 2023 йил Давлат дастурига киритилган Ҳазорасп тумани ”Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Р-2 каналининг 2,2 км қисмини бетонлаштириш ишларига бош пудрат ташкилоти сифатида 29.05.2023 йил № 31560-сонли баёнига асосан “BUKHARA DISCOVER BUILDING” МЧЖ тендер ғолиби деб эълон килинган.
Ушбу тендер баёнига асосан буюртмачи ташкилот ва пудрат ташкилотлари ўртасида шартнома имзоланиб, Ҳазорасп тумани ”Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Р-2 каналининг 2,2 км қисмини бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳазорасп тумани ”Янгиобод” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Р-2 каналининг 2,2 км қисмини бетонлаштириш ишларига йиллик лимит 1659,084 млн.сўм ажратилган. Ушбу тадбирлар натижасида 1070 гектар ер майдонлари сув таъминоти яхшиланиши белгиланган.
Ҳозирги кунда объектда бетонлаштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли аҳолига сув бериш вақтинча тўхтатилган. Каналда тупроқ иши ҳамда бетон ишларини бир вақтда бажаришнинг имкони йўқ.
Тупроқ ишларини бажариш учун канални оқим бўйлаб ўнг томонида аҳоли томонидан ноқонуний қурилмалар қурилгани ҳамда дарахтлар экилганлиги сабабли объектда ишчилар ва техникалар ишлашини мураккаблаштирмоқда. Белгиланган тартибда бетон ишлари якунлангандан кейин тупроқ ишлари бажарилишини маълум қиламиз.

Ҳазорасп туман ҳокимлиги Матбуот хизмати.