Президент ташаббуси амалда


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

 

Айни пайтда мамлакатимиз ёшларининг тадбиркорлик соҳасига бўлган қизиқиш ва эътиборини ошириш муҳим аҳамият касб этади. Ҳазорасп туманида ҳам бу борада тизимли ишлар йўлга қўйилган.

Фаол тадбиркор” кўкрак нишони соҳиби,  «Khazorasp Diamond» масъулияти чекланган жамияти раҳбари,  тадбиркор Шерзодбек Курязов  ва ёшлар билан бўлиб ўтган учрашув шулар жумласидандир.

Учрашувда сўзга чиққан Ш.Курязов ўз фаолиятидаги илк қадамлар, эришган ютуқлари ва ватан ривожи йўлидаги муҳим ҳаракатлари, ҳеч бир ишга, мавқега осонликча эришиб бўлмаслиги, барчаси ўзингизнинг меҳнатингиз, ҳаракатингизга боғлиқлиги, мақсадни аниқ қилиб, унга бор кучни сарфлаш кераклиги борасида ўқувчи ёшларга гапириб берди. Шунингдек, осонликча эришилган нарсалар, осонликча кетади. Буни асло унутмаслик керак,-деди тадбиркор Шерзодбек Курязов.

 

Тадбир  ўқувчи ёшлар томонидан берилган қизиқарли саволлар ҳамда уларнинг жавоблари натижасида мазмунли ва юқори кайфиятда ўтди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги матбуот хизмати.