ОБОД ХОНАДОН, ОБОД КЎЧА, ОБОД МАҲАЛЛА бўйича ўзаро тажриба алмашилди


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Маҳалла минг йиллар давомида шаклланган, халқимизнинг ўзига хос қиёфасини кўрсатиб турадиган ноёб ижтимоий тузилмаси ҳисобланади. Негаки, бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатиб яшаш, яхши ва ёмон кунларда бирга елкадош бўлиш каби гўзал фазилатлар айнан маҳаллада шаклланади. Шунингдек, маҳалланг тинч ва обод бўлса сен ҳам тинч ва осойишта яшайсан. Маҳалла–бу шарқона “демократия дарсхонаси”, десак муболаға бўлмайди.

Бугунги кунда мамлакатимизда кўплаб маҳаллалар обод бўлиб, аҳоли учун барча қулайликлар яратилмоқда.

Жумладан,  4 июль куни Ҳазорасп туманидаги “Шовот” ва “Ўзбекистон” маҳаллаларига Хива шаҳридаги 21 та маҳалланинг фуқаролар йиғинлари раислари ва 13 та туман ва шаҳарлар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиқлари ташриф буюришди.

Меҳмонлар замонавий услубда фаолият олиб бораётган маҳаллалар фаолияти билан яқиндан танишиб, "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" дастурлари доирасида олиб борилаётган жараёнларни кўздан кечирдилар. “Шовот “маҳалла фуқаролар йиғини ходимларининг ҳужжатлари ва юритилиши билан танишдилар ҳамда ўзаро тажриба алмашдилар.

Шундан сўнг “Шовот” маҳалла фуқаролар йиғини биносида семинар бўлиб ўтди. Семинарда вилоят Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Саъдуллаев ушбу маҳаллада ишлар намунали ташкил қилинганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини раиси С.Ражабованинг иш фаолияти бошқа маҳалла фуқаролар йиғини раисларига ўрнак бўлишини айтиб, маҳалладан биронта ҳам ариза ёки шикоят Виртуал қабулхонага, вилоят туман ҳокимлигига ҳаттоки, 1211-1197 телефонларига ҳам мурожаатлар келиб тушмаганлигини, бу эса маҳалла раисининг қаттиқ меҳнатининг самараси ва фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал қилинаётганлигининг натижаси эканлигини гапириб ўтди.

Тадбир давомида меҳмонлар “Шовот” маҳалласидаги "Обод кўчаларни" ва “Обод хонадон”ларни автобусда томоша қилиб, тумандаги давлат шерикчилиги асосида қисқа фурсатда қуриб битказилган “Ўзбекистон” маҳалласи фаолияти ва бинода яратилган шароитлар билан танишдилар.

Бўлиб ўтган самимий мулоқотлар давомида МФЙ раислари тўплаган тажрибалари тўғрисида ўзаро тажриба алмашдилар.
Ушбу тадбирда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш Вазирилигидан Р.Тўраев ва Қ. Матниязов лар иштирок этдилар.