Мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 2023 йил 9 ой давомида амалга оширилган ишлар


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Ҳазорасп туманида 53 та умумтаълим мактаби, 1 та Президент агентлиги тизимидаги ихтисослашган мактаб, 1 та «Баркамол авлод» болалар мактаби, 21 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 9 та давлат хусусий шерикчилик асосидаги, 214 та оилавий мактабгача таълим ташкилотлари   фаолият кўрсатмоқда. Туман умумтаълим муассасаларида жами 2960 нафар ўқитувчиларимиз 35728 нафар фарзандларга,  533 нафар тарбиячилар 11850 нафар болалар тарбияланиб келмоқда.

2022-2023 ўқув йилида 53 та умумий ўрта таълим муассасаларида олий маълумотли 517 нафар хорижий тил ўқитувчилари фаолият юритиб шулардан  инглиз тили фанидан  272 нафар, 28 нафар немис тили ҳамда 21 нафар француз тили, 196 нафари рус тили   ўқитувчилар таълим жараёнини олиб бормоқдалар.

Ушбу педагогларнинг 32% дан кўпроғи яни 165 нафарида миллий ва халқаро даражадаги тил билиш сертификатлари мувжуд.3 йил олдинги кўрсаткич билан таққослайдиган бўлсак, сертификатга эга ўқитувчилар сал кам 4 %ни яни 20 нафарни ташкил этар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг соврини учун "Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб" танловининг туман босқичи 2023 йилнинг апрел ойида бўлиб ўтиб, якуний натижаларга кўра:

1-ўринни  12-сон умумий ўрта таълим мактаби;

2-ўринни  34-сон умумий ўрта таълим мактаби;

3-ўринни  11-сон умумий ўрта таълим мактаби қўлга киритди.

Ғолиб бўлган таълим муассасаларига туман ҳокимлиги томонидан 1-ўрин учун 100 млн сўм, 2-ўрин учун 75 млн сўм, 3-ўрин учун 50 млн сўм пул маблағлари берилди.

 Ўтган ўқув йилида туманда иқтидорли ўқувчиларни танлаш, излаб топиш, ижодкор, ташаббускор ўқувчиларни қўллаб қувватлаш вилоят, республика халқаро олимпиадаларида иштирокини таъминлаш борасида ҳам анча муваффақиятларга эришилди.

Ўқувчиларнинг маънавий-ахлоқий тарбияси ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида маънавий –маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш бўйича мактабгача ва мактаб таълими бўлими тизимида бир қатор ижобий йишлар амалга оширилди. Жумладан:

 Таълим муассасаларида ўқувчилар билан маънавий ва маърифий тадбирларни ўтказишда ҳафтанинг ҳар бир кунини номланиши жуда катта аҳамият касб етмоқда. Жумладан: ҳафтанинг бир куни (чоршанба) ҳуқуқий саводхонлик куни ва хафтанинг ҳар жума куни маънавият куни деб белгиланган. Ўқувчиларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қарата ҳуқуқ фани ўқитувчилари раҳбарлигида ҳуқуқ- тарғибот ташкилот вакиллари билан ҳамкорликда давра суҳбатлар, учрашувлар, интеллектуал ўйинлар ўтказилиб борилмоқда

 Таълим муассасаларида ўқувчиларни ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда маънавий ва ахлоқий тарбияни ўрни катта еканлиги билан бир қаторда вояга етмаганлар ўртасида жиноятчилик, ҳуқуқбузарлик, ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш, қизларни ерта турмушга бериш ва ерта туғруқ ҳолатлари бўйича умумтаълим мактабларида юқори синф ўқувчиларини ота-оналари ўртасида тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилганлиги натижасида 2023- йилнинг 8 ойи давомида жиноятчилик каби ҳолатлар кузатилмади.

 Туман умумтаълим мактабларида ўқувчилар ўртасида китоб ўқиш маданиятини шакллантириш, ақлан баркамол ёшларни камол топтириш, уларга миллий урф-одатларимиз, анъаналаримиз ва қадриятларимизни сингдириш, ўқувчиларни кутубхоналарга кўпроқ жалб қилиш орқали уларни маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, бой адабий меросимизга бўлган меҳрни, миллий ғурурини шакллантириш, ўқувчилар ўртасида бадиий адабиётлар мутолаасига бўлган қизиқишини янада кучайтириш ҳамда таълим муассасаларидаги китобхон ўқувчиларни аниқлаш, уларни рағбатлантириш ва бошқаларга ўрнак сифатида кўрсатиш мақсадида “Енг яхши китобхон” (Танланган асарлар бўйича) кўрик-танловини ўтказилди.

 Кўрик-танловнинг туман босқичида 1-сон, 2-сон, 5-сон, 7-сон, 10-сон, 12-сон, 15-сон, 16-сон, 17-сон, 23-сон, 25-сон, 32-сон, 34-сон, 41-сон, 45-сон, 47-сон, 51-сон мактаб ўқувчилари фаол қатнашдилар. Танловнинг туман босқичида 10-сон мактаб ўқувчиси С.Мадаминова ғолибликни қўлга киритди.

 Ҳозирда таълим муассасаси раҳбари замон билан ҳамнафас бўлиб ўша даргоҳида таълим олаётган ўқувчининг қалбига кира билиши лозимдир. Aна шундагина у хақиқий раҳбар муқаддас даргоҳнинг егаси бўлиши мумкин. Шундай екан ҳар бир мактабда Ота-оналар, маҳалла, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотларининг таълим муассасалари билан ҳамкорлигини таъминлаш, уларнинг педагогик, психологик, тиббий, маънавий-маърифий жиҳатдан ўқувчи ёшлар таълим-тарбиясига педагогик ёндошувларни қамраб олади.

 Ҳазорасп туманида ўқувчиларнинг ёзги таътилларини мароқли ўтказишлари ва дам олишлари учун туманда 2 та “Ҳазорасп ниҳоли” ва “Истиқлол” оромгоҳлари ташкил қилинган. “Ҳазорасп ниҳоли” оромгоҳи ҳар навбатида 90 нафардан 3-навбатда 270 нафар ўқувчи ёшларни бағрида дам олдирди.

 “Истиқлол” оромгоҳи еса 1-2- навбатда 105 нафардан 210 нафар ўқувчини, 3-4-навбатда еса 200 нафар ўқувчи ёшларни соғломлаштирди. Бугунги кунга қадар 680 нафар вояга етмаган ёшлар оромгоҳда мазмунли дам олдилар.

Оромгоҳ бинолари, маънавият ва маърифат хоналари умумтаълим мактабларидан фарқли бўлиб, ноанъанавий ва қизиқарли равишда миллий ва умуминсоний қадрятларга асосланган холда ўзига хос тарзда безатилди ҳамда жиҳозланди. Ишлаб чиқилган ҳар бир тадбир ўтказилишига юқори талаб масъулият билан ёндашув, айниқса, оромгохдаги барча нарсалар болалар ёшига мос бўлиб, уларнинг қизиқиш-дунёқарашлари ва ехтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкил қилинди.

Оромгоҳларда спорт, ёш китобхон, рассомчилик, компютер, рақс ва ёш чолғучилар тўгараклари ташкил қилинган. Болажонлар ўзлари қизиққан тўгаракларга қамраб олинди.

Тумандаги 7-сон,13-сон,22-сон,27-сон,35-сон умумтаълим мактабларида “Баркамол авлод” болалар мактабларининг тармоқ тўгараклари мунтазам фаолият олиб бормоқда. Бу тўгаракларда 280 нафар ўқувчи ёшлар турли йўналишлар бўйича ўзлари қизиққан тўгаракларга жалб қилинган. Бундан ташқари умумтаълим мактабларида 5 та муҳим ташаббус доирасида тўгараклар ташкил қилинган бўлиб тўгаракларга 11 мингдан зиёд ўқувчилар қамраб олинган.

Ўтган ўқув йили давомида ўқувчиларимиз томонидан бир қатор вилоят ва Республика миқиёсда ютуқларга еришилди.

  1. “Енг яхши китобхон” танлови голиби-10-сон мактабнинг 10-синф ўқувчиси Н.Турдиева, устози она тили ва адабиёт ўқитувчиси Жуманиёзова Зайнаб Рустамовна
  2. “Ўзбек тилим-ихтихорим” иншолар танловининг вилоят босқичи -2-сон мактабнинг 8- синф ўқувчиси Комилжонова Севара вилоятда 2-ўринни, 9- синф ўқувчиси Бахтиярова Ўғилжон вилоятда 1- ўринни егаллашди. “Янги фикр” ЕССЕ лар танловининг Республика босқичида 2-сон мактабнинг ўқувчиси Бахтиёрова Ўғилжон Улуғбек қизи 2-ўринни егалаб ноутбуқ билан тақдирланди. Ўқитувчиси Ражабова Барногул Бахтияровна
  3. “Жаҳолатга қарши маърифат” мавзусидаги кўрик-танловнинг вилоят босқичида 32-сон мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шавкатов Aҳадбек Худошкур ўғли 1-ўринни егаллади- Устози тасвирий санъат ўқитувчиси Салаев Исмоил Искандарович
  4. Хоразм вилояти биринчилиги мусобақасида “Бадминтон” спорт тури бўйича 19-сон мактабнинг 5- синф ўқувчиси Яқубов Егамберди вилоятда 1-ўринни егаллади, устози жисмоний тарбия ўқитувчиси Ваисова Феруза Бегматовна
  5. “5 та муҳим ташаббус спор билан”шиори остида ўтказилган шахмат спорт туридан 5-сон мактабнинг 4-синф ўқувчиси Шарипов Рўзматжон вилоят биринчилигида 1-даражали диплом билан тақдирланди. Устози жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Aбдуллаев Омонбой Камолович
  6. “Инсонга еътибор ва сифатли таълим ” йилида Халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивалида 11-сон мактаб ўқувчилари Сейитова Шахло, Жуманиёзова Севинчойлар фаол иштирок етиб Ўзбекистон бадиий академияси томонидан диплом ва есталик совғалари билан тақдирланди. Устози Ибодуллаев Расулбек Улуғбекович
  7. 23-сон мактаб ўқувчилари Нуруллайева Мадинабону Aдилбековна “Камалак” юлдузлари-Болалар ижодиёти фестивали Республика лауреяти, Яқубова Меҳриноз Санатбек қизи “Беш ташаббус олимпидаси”нинг 2-мавсуми доирасида ўтказилган Ёшлар рақс фестивали таловининг вилоят босқичида 2-ўринларни егаллашди.
  8. 7-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Кенжайева Маржона Сардорбек қизи Ўзбекистон Бадиий Aкадемиясининг халқаро тасвирий ва амалий санъат фестивали республика босқичида бронза медали ва диплом билан тақдирланди, устози Қазақов Темур Рахимович.
  9. 17-сон мактаб ўқувчиси Рустамов Бекзод Шерзод ўғли 2023-йил ўтказилган “Мирзо Улуғбек ворислари” Республика танловининг Хоразм вилоят босқичи ғолиби 1-ўрин совриндори. Устози Қурёзова Умида Султоновна
  10. 17-сон мактаб ўқувчиси Ярашбойева Шохзода 2023-йил ўтказилган Республика миқиёсида “ОЛТИН ҚAЛAМ” ко`рик танловининг ғолиби 1-ўринни егаллади. Устози Рахмонова Гулора Болтаевна
  11. 34-сон мактабнинг 8-синф ўқувчиси Ражапова Суғдиёна Мирзоҳид қизи 2023-йил ёзги таътилда ўтказилган “Мен севган адабий қаҳрамон” иншолар кўрик-танловининг республика босқичида 3-ўринни егаллади. Устози Болтаева Зумирад

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 августдаги “Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятидаги умумий ўрта таълим муассасаларида соғлом овқатлантириш тизимини кейтеринг усулида ташкил етиш тартиби тўғрисида”ги 472-сонли қарори асосида бепул нонушта тарқатиш йўлга қўйилган.

Бошланғич синф ўқувчиларга бепул тушлик беришни йўлга қўйиш, етказиб берилган таомларнинг таркиби, сифатини доимий равишда назорат қилиш мақсадида мактабларда 5 кишилик ишчи гуруҳ тузилган. Ишчи гуруҳ ҳар кунлик таомларни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги томонидан кўрсатилган таомномага асосан қабул қилишади. Кунлик таомлар ҳар куни ерталаб 5 кишилик ишчи гуруҳ таомномага мослиги ва сифатини назоратга қилишади ва мактабдаги бепул нонушта учун ажратилган хонада сақланади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2022 йил 2 августдаги 425-сонли “Халқ таълими вазири жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора- тадбирлари” тўғрисидаги қарори асосида туманимиз педагоглари хам вазирлик томонидан ташкил этилган тест ва сухбат жараёнларида мувоффоқиятли иштирок этиб ўзларининг билим ва махоратларини номоён қилишди. 2-сон мактабдан Барногул Ражабова, 15-сон мактабдан Эргаш Раззақов, 15-сон мактабдан Худашкур Ахмедов, 9-сон мактабдан Атажонов Қадамбой, 25-сон мактабдан Султонова Мухаббат,34-сон мактабдан Авезова Маъмура, 45-сон мактабдан Мафтуна Рўзимовалар Вазир жамғармаси асосида устамаларга эга бўлишди.

Ҳазорасп туманидаги педагоглар салохияти 2022 йил январ холатига кўра 207 нафари (7%) олий, 514 нафари (17.6%) биринчи, 655 нафари (22.5%) иккинчи,1541нафари (52.8%) мутахассис тоифали педагогларни ташкил этган бўлса, 2022 йил октябр-ноябр ойларида бўлиб ўтган педагог кадрлар аттестацияга жами 1230 нафар педагоглар қатнашиб,

-олий тоифалилар 63 нафарга ошиб 387 нафар (13,2%)ни;

-биринчи тоифалилар 141 нафарга ошиб 736 нафар (25,1%) ни;

-иккинчи тоифалилар 115 нафарга камайиб 810 нафар (27.6%)ни;

ва мутахассис лавозимлилар 460 нафарга камайиб 613 нафар (20.9%) ни ташкил қилди.

Психологик методикалар асосида ўқувчиларнинг мактабга мослашуви индивидуал психологик хусусиятларини аниқлаш бўйича мактабларда психологик муҳитни соғломлаштириш бўйича ҳуқуқбузарликнинг суицид ҳолатларининг олдини олиш бўйича турли хил тадбирлар давра суҳбатлари ташкил қилиб ўтказилди.Бу борада 51-сон умумий ўрта таълим мактаб психологи Рахмонова Барно, 47-сон умумий ўрта таълим мактаб психологи Хўжаева Мушарраф ,26-сон умумий ўрта таълим мактаб психологи Жуманазарова Шоира, 33- сон умумий ўрта таълим мактаб психологи Машарипова Саломат 41-сон мактаб психологи Бобожонова Райҳона ҳамда 20-сон мактаб психологи Тиллаева Гулшодалар олиб борган ишлари диққатга сазовор.

Президентимиз жорий йил 20-январ куни видеослектор йиғилишда Мактабларда иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш тизимни жорий қилишни кўрсатиб ўтди.

2023-йилдаги ўқувчиларни мактабларда иккита хорижий тил ва битта касбга ўргатиш ҳақда 11-синфни - Ҳаёт мактаби этиб белгилаб уларни даромад топадиган иш билан таъминлаш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланади.Ўқувчиларни касбга ўргатишга 2 соат ажратилади. Туманларнинг ижтимоий-иқтисодий хусусиятига ва ихтисослашувидан келиб чиқиб ўқувчиларни 64 та турдаги ишчи касбларга ўргатилади.

Тумандаги 25-сон умумий ўрта таълим мактабида 2023-2024 ўқув йилида иккита хорижий тил ва битта касбга ўқитиш ташкил этилмоқда.

 Алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим – тарбия бериш тизиминиянада такомиллаштириш чора – тадбирлари тўғрмсида 2020 йил 13-октябрда РҚ4860 солиқарор чиқди ва бу асосдаВазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12 октябрда638-сонли қарори чиқди. Бу қарор бўйича Болаларнинг қобилиятларидан қатъий назар уларнинг барчасига сифатли таълим бериш кўзда тутилган. Инклизив таълим тумандаги 14-сон умумий ўрта таълим мактабида ташкил қилинди. Бу ўқув йилида тумандаги 25-сон мактабда ташкил қилинмоқда.

Ҳазорасп тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими AКТни жорий етиш ва таълимни рақамлаштириш соҳасида ҳам янгиликларга бой бўлди. 2022-2023-ўқув йилида ВМ-716 сонли қарорига асосан маҳаллий бюджетидан туманимизга 7 та умумтаълим мактабларимизга замонавий компютерлар билан жиҳозланди. 5-сон мактаб, 11-сон мактаб, 28-сон мактаб, 35-сон мактаб, 43-сон мактаб, 45-сон мактаб ва 52-сон мактаблар шулар жумласиндандир. Қолаверса жорий йилнинг август ойида тумандаги 6-сон мактаб ва 31-сон мактабларимиз ҳам 16+1 та компютер жамланмаси йетказилиниб янги ўқув йилига тайёр ҳолатга келтирилди.

Мактабларимиз ҳамда мактабгача ташкилотларимиз тўлиқ замонавий оптик толали интернет билан 100% таъминланди. Ўқувчиларимиз ва ўқитувчиларимизга дарсдан AКТдан фойдаланишлари учун қулайликлар яратиш мақсадида мактабларимизнинг 40%га қўшимча Wи-Фи қурилмалари ўрнатилди. Интернет тармоғидан ёд ғоялардан узоқлаштириш, унумли ва керакли контентлардан фойдаланишларини таъминлаш учун МИCРОТЕХ қурилмаларни ўрнатиш ишлари тўлиқ якунланди.

Ҳазорасп туманида 47 та маҳаллада жами 3-7 ёшли болалар сони 17245 нафарни ташкил қилади. Мактабгача ва мактаб таълим бўлимига қарашли 210 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд. Мактабгача таълим ёшидаги болаларнинг жами 17245 нафаридан 12984 нафари яъни 75.2% мактабгача таълим тизимига қамраб олинган.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг 2021-йил 18-майдаги “Мактабгача таълим ташкилотлари педагогларининг касбий компетенсиясини ривожлантиришга йўналтирилган каскад усулида семинар-тренинглар ташкил етиш тўғрисида”ги 88-сонли буйруғига асосан давлат мактабгача таълим ташкилотлари, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари педагог тарбиячилари учун таълим-тарбиянинг самарали ташкилий ва педагогик шакллари, ўқитишнинг замонавий илғор усулларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини таълим-тарбиявий жараёнига жорий етиш етиш, педагогларининг касбий компетенсиясини ривожлантириш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг педагоглари учун каскад усулида семинар-тренинглар ташкил етилиди, тарбиячи-педагогларнинг касбий компетенсиясини ошириш, мактабгача таълим ёшидаги 3-7 ёшли болаларга таълим-тарбия бериш, гуруҳлардаги марказларларнинг жойлашиши, 5 та ривожлантирувчи марказларда тарбиячи-педагогларни фаолият олиб боришлари тўғрисида тушунтирилди. Таълим-тарбия жараёнига янги педтехнология ва интерфаол усулларни тадбиқ етишда тарбиячиларга амалий методик ёрдам кўрсатиш юзасидан семинарлар ташкил қилиниб, болага дўстона муносабатда бўлиш, уларнинг мустақил фикрлаш қобилятларини ўстиришни яхшилаш мақсадида барча гуруҳларда ривожлантирувчи фаоллик марказлари яъни соҳалари ташкил етилиб, машғулотлар шу марказларда олиб борилмоқда.

Давлат мактабгача таълим ташкилотларида “Ёзги соғломлаштириш” даврини тўғри ва самарали йўлга қўйиш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан тарбияланувчиларнинг сўғлом ҳар томонла баркамол бўлиб вояга йетишишларида, сувда, қумда чиниқтириш машғулотларини ташкил қилиш, ёзги спорт ўйинлари ташкил қилинди ва бола шахсига йўналтирилган таълимга еътибор кучайтирилди.

Мустақил Ўзбекистонимиз босиб ўтган 32 йиллик тарихга назар ташлайдиган бўлсак, жамиятимизнинг барча сохаларида туб ўзгаришлар, юксалиш ва тараққиётни кўришимиз мумкин. Хурматли Президентимизнинг танлаган Ўзбекистон йўли хар биримизни  ёруғ ва порлоқ келажак сари етакламоқда. Бу йўлдаги тинчликсеварлик, бағрикенглик, инсонпарварлик, адолатпарварлик тамойиллари тараққиётнинг мезони бўлиб келмоқда.