КЎЗЛАРИ ОЖИЗ БЎЛСА-ДА, ҚАЛБ КЎЗЛАРИ РАВШАН ХАЙРУЛЛА БОЛТАЕВ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Яшашни кўзи ожиздан ўрганиш керак.  Негаки у оёқ қўядиган жойини хассаси билан аниқ қилмагунча қадам босмайди, деган эди доноларимиз.

Дарҳақиқат, бу дунё синов диёридир. Ҳар куни турли синовлар қуршовида яшаймиз. Фаровонлик ҳам, танглик ҳам барчаси аслида синов учун берилади. Ҳар қандай синов бўлсада шукроналикда яшаш лозим.

Лойиҳамиз қаҳрамони Хайрулла Болтаев ҳам гарча кўзлари кўрмасада қўл-оёқлари ишлаётганига шукур қилиб яшаётган иродали инсонлардан биридир. Унинг яшашга бўлган иштиёқи кучли эканлиги боис   ўз мақсадига эриша олди.

Яъни болалигидан қўшиқ айтишга қизиқиши кучли бўлган Хайрулла Болтаев  бугунги кунда орзусига эришиб, турли тадбирларда қўшиқ айтиб, ҳалол меҳнатининг ортидан орзуларига эришмоқда. У хушовозлилиги ва қўшиқларни маромига етказиб куйлаши билан тингловчини сеҳрлаб қўяди. 

Унинг ҳаётга қарашлари жуда теран, мақсадлари ва орзулари ҳам ўзи каби беғубор. У ўзидаги камчиликка эътибор бермасдан, шу ҳолатига ҳам шукр қилиб яшамоқда. Бугунги кунда унинг Хуршида Рахимовадек вафодор турмуш ўртоғи ва Кенжабек, Бунёдбек, Озодбекдек ақлли фарзандлари бор. Оиласини моддий томондан таъминламоқда. Чунки унинг кўнгли, қалби пок, маънавияти соғлом. Кўзлари кўрмасада тилидан шукроналик тушмайди. Хайрулла Болтаев каби сабр-қаноатли, матонатли, борига шукур қилиб яшайдиган одамлар ҳамманинг ҳурматига муносибдир.

Сўзимиз сўнгида қуйидаги доноларимиз фикрини келтириб ўтсам.  Кўзи ожизлардан кўриш­ни ўрганмоқ – ҳаёт йўлла­ри­да қоқилиб, йиқилмас­лик учун ҳушёр бўлиб қадам таш­ламоқдир.

Қиссадан ҳисса шуки, олаётган ҳар бир нафас учун шукр қилиб яшайлик.

 

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.