КЎЗИ ОЖИЗЛАР ЖАМИЯТИНИНГ 90 ЙИЛЛИГИ ТАНТАНАЛИ НИШОНЛАНДИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

 

Бугун Ҳазорасп туманидаги “Кемпинг Ҳазорасп” меҳмонхонасида Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти ташкил топганлигининг 90 йиллиги муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

 

Тадбирга туманда истиқомат қилувчи кўзи ожиз фуқаролар уларнинг оила-аъзолари таклиф қилинди.

Меҳмонларга байрам дастурхони ёзилиб, концерт дастури намойиш қилинди.

 Тадбирда туман ҳокими Ў.Машарипов кўзи ожизлар жамияти аъзоларига табрик йўллаб, туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Шунингдек, тадбирда Хоразм вилояти АОКА бошқармаси бошлиғи Д.Бекчанова, журналист ва блогерлар иштирок қилиб ўз байрам тилакларини билдирдилар. 

Тадбир давомида Кўзи ожизлар жамияти фаолияти ҳамда кўзи ожизлар фаолиятини акс эттирувчи фотокўргазмалар ташкил қилинди.

 

Байрам дастурхони атрофида ташкил этилган тадбир кўтаринки руҳда давом этди.

 Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.