Халқ депуттатлари Ҳазорасп туман кенгаши Қаророи


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Лойиҳа

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ Қабулхонасининг “Туман сектор раҳбарлари ва ташкилотлари,маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг 2022 йил 6 ойи давомида мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан  ахбороти” тўғрисида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги Халқ қабулхонасига 2022 йил давомида 301 та мурожаатлар (ойига ўртача 50 та) келиб тушган бўлиб, уларнинг 267 таси ҳудуддаги ташкилотларга, 24 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган, 10 та мурожаат Халқ қабулхоналарида кўриб чиқиш учун қолдирилган ва ижроси назоратга олинган. Мурожаатларнинг 189 тасини ёзма, 112 тасини оғзаки мурожаатлар ташкил этган.

Жами 301 та мурожаатлардан 268 таси тегишли ҳудудий  идоралар томонидан кўриб чиқилиши назоратга олиниб, 268 (93,9%) та мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилган.

Шулардан, 158 (55,4%) та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 110 (38,6%) та мурожаат ҳуқуқий маълумот бериш орқали ҳал қилинган, 15(5,3%) та мурожаат бўйича умумий мазмундаги тушунтиришлар берилган, 2(0,7%) та мурожаат  кўрмасдан қолдирилган, 16 та мурожаатлар ўрганиш жараёнида.

Туманда 2022 йилнинг 6 ойи мабойнида мурожаатларнинг асосий қисмини Моддий ёрдам, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини тайинлаш, электр, газ, ичимлик суви таъминоти масалалари ташкил этган. Шу жумладан электр энергияси ва газ таъминотини ўчирилиши ва асоссиз қарздорлик ҳисобланиши бўйича 80 та мурожаат (26,5%), 31 та мурожаат (10,3%), меҳнат ва бандлик масаласи, ишга жойлашиш, кредит олиш ва солиққа тўловлари масалалари бўйича 22 та мурожаат (7,3%), банк-молия, уй-жой олиш ва жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги масаласи юзасидан 21 та мурожаат (6,9%), мурожаатларнинг 20 таси (6,6%) ҳуқуқий баҳо бериш учун прокуратура ва ИИБ органларига ўтказилган, ишга тикланиш иш ҳақи ундириш  масалалари бўйича 17 та мурожаат (5,6%) ва бошқа масалалар билан боғлиқ 74 та мурожаат (24,5%) та мурожаат келиб тушган.

Туман Халқ қабулхонасига келиб тушаётган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 215 тага яъни 41,6% га камайган.

Туманда мурожаатлар билан ишлаш, сайёр шахсий ва оммавий қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари амалга оширилиб келинмоқда.

Жорий йилнинг 30 июнь кунига қадар жами 100 та сайёр қабуллар ўтказилган. Ушбу ўтказилган сайёр қабулларда жами 3414 та фуқаролар қатнашган, 573 та мурожаатларда 615 та масала келиб тушган. Ушбу масалаларнинг 359 таси қаноатлантирилган бўлиб, 200 тасига асосли тушунтиришлар берилгин, 56 таси ўрганиш жараёнида.

Туман ҳокими 22 та, туман прокурори 31 та, туман ИИБ бошлиғи 25 та, туман ДСИ бошлиғи томонидан 22 та сайёр қабуллар ўтказилган.

2022 йил 1-яримида  Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 4 та тақдимномалар киритилган.  Киритилган тақдимномалар натижасида 4 нафар ходимларга нисбатан чоралар кўрилган. Шундан, 2 таси огоҳлантирилган, 1 тасига ҳайфсан берилган, 1 таси лавозимидан озод қилинган. Туман Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 17 та таклифлар киритилган.

2022 йил 1-яримида туман Халқ қабулхонаси томонидан халқ депутатлари Кенгашига 6 маротаба ахборотлар киритилган ва ахборотларни  кўриб чиқиш натижаларига кўра 2 нафар ходимга огоҳлантириш чораси берилган. 

Тумандаги маҳаллаларда муаммолар ўрганилганда ишсизлар ва расмий бандлиги таъминланмаган шахслар сони 3463 нафар, дафтарларга киритилмаган бошқа ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар 469 тани, томорқадан самарали фойдаланмаётган хонадонлар 1400 тани, фойдаланилмаётган бўш турган бинолар 76 тани ташкил қилиши аниқланган.

Ичимлик суви таъминотида муаммоси мавжуд бўлган маҳаллалар 28 тани, маҳаллани ичимлик суви билан таъминланиш аҳволи: умуман таъминланмаган  маҳаллалар 10 тани, қисман таъминланган маҳаллалар 19 тани ташкил қилган.

Газ ва ёқилғи таъминотида муаммоси мавжуд бўлган маҳаллалар 20 тани. Маҳаллани газ ва ёқилғи билан таъминлашдаги муаммолар: табиий газ билан таъминланмаган маҳаллалар 15 тани ташкил қилиб ушбу маҳаллаларга суюлтирилган газ етказиб бериш чоралари кўрилган.

 Электр таъминотида муаммоси мавжуд бўлган маҳалла 27 тани ташкил қилиб, 1572 та эскирган симёғоч устунлар алмаштирилмаган.

 Ички йўл билан боғлиқ муаммоси мавжуд бўлган маҳаллалар 29 та, Таъмирталаб йўллар: асфальт ётқизиш 116,6 км, тош-шағал ётқизиш 223,5 км, пиёдалар йўлагини барпо этиш 75,3 км, кўприкларни қуриш, таъмирлаш 35 та. Интернет ва алоқа хизматлари сифатсиз 6 та маҳалла.

Ижтимоий соҳа объектларида муаммоси мавжуд бўлган маҳаллалар 14 та, ижтимоий соҳа объектларидаги мавжуд муаммолар: мактаб янги қуриш 8 та, капитал таъмирга муҳтож 6 та, боғча янги қуриш 14 та, капитал таъмирга муҳтож 3 та, поликлиника (ҚОП, ҚВП) янги қуриш 15 та, капитал таъмирга муҳтож 3 та, шифохона янги қуриш 4 та, капитал таъмирга муҳтож 1 та, маҳалла биноси янги қуриш 3 та, капитал таъмирга муҳтож 3 та, маданият маркази янги қуриш  11 та.

Кўп қаватли уй-жойларда муаммоси мавжуд бўлган маҳаллалар 1 та, кўп қаватли уйлар: жами таъмирталаб кўп қаватли уйлар 11 та, томи капитал таъмирга муҳтож 19 та, атрофида ноқонуний қурилмалари мавжуд (тандирхона, ўчоқхона, молхона ва ҳожатхона ҳ.к.) 20 тани ташкил қилган.

Туман Халқ қабулхонаси томонидан ҳар уч ойда туман сектор раҳбарлари номига маҳаллаларда ушбу аниқланган долзарб муаммоларни ўрганиш юзасидан аниқ йўналишли дастурлар ишлаб чиқиш, мурожаатлар билан ишлашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тақдимномалар, таклифлар киритилиб келинган.

Мурожаатларнинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган кескин муаммоларни ўрганилиб, таҳлилий маълумотлар, таклифлар ва тақдимномалар тайёрланиб, тегишли ташкилотларга киритилиб келинган.

2022 йил 1-яримида Ҳазорасп тумани Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 4 та тақдимномалар киритилган.  Киритилган тақдимномалар натижасида 4 нафар ходимларга нисбатан чоралар кўрилган. Шундан, 2 таси огоҳлантирилган, 1 тасига ҳайфсан берилган, 1 таси лавозимидан озод қилинган.

Туман Халқ қабулхонаси томонидан давлат органлари ва ташкилотларига жами 17 та таклифлар киритилган.

2022 йил 1-яримида туман Халқ қабулхонаси томонидан халқ депутатлари Кенгашига 6 маротаба ахборотлар киритилган. Ахборот натижасида кўрилган ва 2 нафар ходимга огоҳлантириш чораси берилган.

Давлат хизматлари марказига жорий йил 6 ой давомида жами 24946 та мурожаат келиб тушган.

Шулардан 18081 та мурожаат ижобий ҳал қилинган, 3539 та мурожаат рад қилинган, 1469 та мурожаат ўрганиш жараёнида, 1034 та мурожаат тўлов жараёнида, 629 та мурожаат бекор қилинган.

Туман Давлат хизматлари марказига 2022 йилнинг 6 ойи давомида 150 та мурожаатлар ўз вақтида ўрганилмасдан муддат бузилиш холатлари аниқланган.

Юқоридагиларни кўриб чиқиб ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 24-моддасига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР  ҚИЛАДИ:

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ҳазорасп туманидаги халқ қабулхонасининг 2022 йилнинг 1-яримида туман сектор раҳбарлари ва ташкилотларнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти юзасидан ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Ҳазорасп туман халқ қабулхонасига тушаётган мурожаатлар 2022 йил 1-яримида олдинги йилнинг шу даврига нисбатан камайганлиги кўрсатиб ўтилсин.
  3. Туман бандликга кўмаклашиш маркази,қадастрлар палатаси туман бўлими, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими, туман тиббиёт бирлашмаси,туман Электор тармоқлари корхонаси,туман Ички ишлар бўлими, туман Мажбурий ижро бюроси ҳамда туман Халқ таълими бўлимларида. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисига”ги Қонун талаблари бузулишига йўл қўйилганлиги аниқланиб,тегишли раҳбар ва мутахассисларга ўрнатилган тартибда чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

4       Туман секторлари раҳбарлари У.Машарипов, Д.Мадримов, Х.Машарипов, О.Мадаминовларга:

- сайёр қабуллар ҳамда ёшлар билан учрашувлар давомида келиб тушган ҳамда қўшимча ўрганиш талаб этиладиган ҳар бир мурожаатни белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва мантиқий якунига етказилишини қатъий назоратга олиш;

- аҳоли эътирозларига сабаб бўлаётган, тезкорлик билан ечилиши талаб этиладиган муаммолар, шунингдек, ҳал этилиши узоқ вақт, йирик маблағ ва капитал қўйилмаларни талаб этмайдиган масалаларни қисқа муддатларда ҳал этилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва учрашувларни белгиланган жадваллар асосида ўтказилишини таъминлаш;

- сайёр қабуллар ва ёшлар билан учрашувларни ўтказиш амалиётини ва унинг натижадорлигини ошириш мақсадида халқ қабулхоналаридан олинган рўйхатлар асосида халқ қабулхоналари ва виртуал қабулхонага кўп мурожаат қилаётган ва мурожатини кўриб чиқиш натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини ҳар томонлама, чуқур ўрганиб чиқилишига эришиш, зарур ҳолларда тегишли идоралар вакиллари томонидан мурожаатларни хонадонга борган ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;

- сектор штабларининг доимий равишда фаолият юритишини, унга жалб этилган штаб аъзоларининг шахсан иштирокини ҳамда улар томонидан уйма-уй юриш жараёнларини бевосита мувофиклаштириб, амалга оширилган ишларни тизимли муҳокама этиб боришни қатъий йўлга қўйиш;

- сектор ишчи гуруҳларининг уйма-уй юриш ҳамда ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлаш ва ечимини топиш фаолиятини доимий равишда олиб борилишини таъминлаш;

-Сектор худудига кирувчи маҳаллалардаги муаммоларни ўрганиб бартараф этиш чораларини кўриш,

- “Темир дафтар” ҳамда “Аёллар” ва “Ёшлар” дафтарларига киритилганларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб қувватлаш, иш билан таъминлаш;

- сайёр оммавий қабуллар ва учрашувларда келиб тушган мурожаатлар рўйхатини, Халқ қабулхоналарига такдим этилишини таъминлаш юзасидан доимий назорат ўрнатсин.

5       Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ж.Рўзимов, туман ҳокимининг оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Ахмедова ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб қувватлаш бўлими бошлиғи М.Эшчановларга тегишли мутаасадди рахбарларни жалб қилган холда;

- Маҳаллаларда “маҳалла-сектор-Халқ қабулхонаси-маҳалла” принципи асосида ҳамкорлик тизимини янада ривожлантириш;

-туманда “Аҳоли муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ва ҳал этиш ҳамда мурожаатларни давлат органлари ва ташкилотлари томонидан кўриб чиқишнинг бир-бири билан узвий боғланган тўрт поғонали «маҳалла-туман-вилоят-республика» тизими жорий этилишини” таъминлаш топширилсин.

6       Туман ҳокимлиги матбуот хизмати (Ж.Усманова)га ушбу қарорни туман ҳокимлигининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.

7       Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари Ҳазорасп туман Кенгашининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва қоррупцияга қарши кўрашиш бўйича доимий комиссияси (Р.Каримова) зиммасига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                 У.Машарипов