Халқ депутатлари туман Кенгаши ҚАРОРИ


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ Ҳазорасп туманидаги мавжуд номлари давлат рўйхатидан ўтмаган 43 та қабристонларга ном бериш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг 2021 йил 7 декабрдаги 08-06852-сонли ёзишмаси ҳамда эксперт комиссиясининг 2021 йил 7 декабрдаги 03-14-917-сонли “Географик обьектларга ном бериш ва уларни кайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун хужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги экспорт ҳулосасини, шунингдек “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича туман комиссиясининг 2021 йил 17 мартдаги 1-40 сонли йиғилиш баённомаларини инобатга олиб Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига мувофиқ халқ депутатлари туман Кенгаши.

 ҚАРОР ҚИЛАДИ:

Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раисининг ўринбосари С.Қурязовнинг ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

  1. Эксперт комиссиясининг 2021 йил 7 декабрдаги 03-14-917-сонли “Географик обьектларга ном бериш ва уларни кайта номлаш тўғрисидаги таклифларнинг қонун хужжатларига мувофиқлиги ҳақида”ги эксперт ҳулосасига асосан тумандаги мавжуд 43 та қабристонларнинг номлари қонун ҳужжатларига мувофиқ деб топилганлари рўйхати 1-иловага, эксперт ҳулосасига асосан номлари номувофиқ деб топилганлари 2-иловага асосан тасдиқлансин.
  2. Туман ободонлаштириш бошқармаси (А.Рўзметов), туман бош имом хатиби (Ў.Жуманазаров) 1 ой муддатда тумандаги мавжуд қабристонларни ушбу қарор иловаларига мувофиқ тасдиқланган рўйхат асосида номларини ўрнатиш ва қонунга мувофиқлаштириш шунингдек номлари номувофиқ деб топилган қабристон номларини қонунга мувофиқлаштириш бўйича таклифларни ва шу юзадан олиб борилган ишлар бўйича маълумотларни белгиланган муддатда “Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари” бўйича туман комиссиясига тақдим этиш вазифалари юклатилсин.
  3. Туман қурилиш бўлими бошлиғи (Ф.Собиров), кадастр агентлигининг туман бўлими бошлиғи (О.Юсупов), Давлат кадастрлар палатаси туман филиали бошлиғи (Х.Саъдуллаев) туман Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи (О.Мадаминов), туман статистика бўлими бошлиғи (лавозимига кўра), туман молия бўлими бошлиғи (Ш.Хўжаниёзов), туман давлат хизматлари маркази раҳбари (Ш.Яқубов) ва бошқа тегишли мутасадди давлат органлари билан биргаликда иш юритиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа тегишли тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ жараёнларни амалга оширсинлар.
  4. Мазкур қарор “Hazoraspnoma” газетасида расман эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6.Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, алоқа, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси (Ж.Сапаев) ҳамда туман ҳокимининг ўринбосари - Географик объектларни номлаш ва қайта номлаш масалалари бўйича туман комиссияси раиси ўринбосари (С.Қурязов) зиммасига юклатилсин.

 

1-илова

 

Ҳазорасп туманидаги мавжуд номлари давлат рўйхатидан ўтмаган қабристонларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича тасдиқланаётган қабристон номлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Географик объектнинг тури

Қабристон жойлашган ўрни

Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан тасдиқланаётган номлар

1.

Қабристон

“Ойбек” маҳалласи

“Шоҳпир”

2.

Қабристон

“Ойбек” маҳалласи

“Етти гумбаз”

3.

Қабристон

“Ойбек” маҳалласи

“Халфабобо”

4.

Қабристон

“Мухомон” маҳалласи

“Бозорбобо”

5.

Қабристон

“Янги ҳаёт” маҳалласи

“Тоноплибобо”

6.

Қабристон

“Янги ҳаёт” маҳалласи

“Қранчбобо”

7.

Қабристон

“Наврўз” маҳалласи

“Аллазар Шайх”

8.

Қабристон

“Янги ҳаёт” маҳалласи

“Нодир азиз”

9.

Қабристон

“Саноат” маҳалласи

“Сулаймон Боқирғоний”

10.

Қабристон

“Саноат” маҳалласи

“Аваз Шайх”

11.

Қабристон

“Саноат” маҳалласи

“Баланд Авлиё”

12.

Қабристон

“Оталик” маҳалласи

“Донабобо”

13.

Қабристон

“Оталик” маҳалласи

“Карим Қуллазар”

14.

Қабристон

“Боғдор” маҳалласи

“Ихлосбобо”

15.

Қабристон

“Бўстон” маҳалласи

“Бектурдибобо”

16.

Қабристон

“Саноат” маҳалласи

“Абдулла ан Сорий”

17.

Қабристон

“Янгибозор” маҳалласи

“Шайх Қосим”

18.

Қабристон

“Алокали кўл” маҳалласи

“Исмоил Эшонбобо”

19.

Қабристон

“Янгибозор” маҳалласи

Ҳазрати Шайх Муҳаммад Амин

20.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Абдукарим Шайх”

21.

Қабристон

“Мунис Хоразмий” маҳалласи

“Султон Хубби”

22.

Қабристон

“Гулзор” маҳалласи

“Сайид Боғдод”

23.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Дарвишбобо”

24.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Чироқчибобо”

25.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Саид Қосимбобо”

26.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Қора Аланбобо”

27.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Сайид Нозил”

28.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Мир Ҳайдар”

29.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Кубирбобо”

30.

Қабристон

“Бешта” маҳалласи

“Солмон Форсий”

31.

Қабристон

“Овшар”маҳалласи

“Шайх Ҳусайн”

32.

Қабристон

“Камолот”маҳалласи

“Севгилибобо”

33.

Қабристон

“Камолот”маҳалласи

“Нурали азиз”

34.

Қабристон

“Истиқлол” маҳалласи

“Турсун Шайх”

35.

Қабристон

“Карвак”маҳалласи

“Олти аъламбобо”

36.

Қабристон

“Карвак”маҳалласи

“Шаҳидбобо”

37.

Қабристон

“Карвак”маҳалласи

“Мир Сиддик”

38.

Қабристон

“Шовот”маҳалласи

“Ар Сарибобо”

39.

Қабристон

“Карвак”маҳалласи

“Хўжа Бехижонбобо”

 

 

2-илова

 

Ҳазорасп туманидаги мавжуд номлари давлат рўйхатидан ўтмаган, экспорт комиссияси томонидан номлари қонун ҳужжатлари талабларига номувофиқ деб топилган қабристонлар номлари

РЎЙХАТИ

Т/р

Географик объектнинг тури

Қабристон жойлашган ўрни

Эксперт комиссиясининг хулосасига асосан тасдиқланаётган номлар

1.

Қабристон

“Мухомон” маҳалласи

“Ҳимматбобо”

2.

Қабристон

“Боғдор” маҳалласи

“Қўшнибобо”

3.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Қўшнибобо”

4.

Қабристон

“Пичоқчи” маҳалласи

“Югуракбобо”