Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг юзинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “edo.Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сонли қарорининг ижроси ҳамда Ҳазорасп туман ҳокимлигида ижро интизомга амал қилиниши, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизомига риоя қилиш масалалари юзасидан 2022 йилнинг январ-октябр ойларида қилингаш ишлар бўйича маълумотлар тўғрисида

 

Ҳазорасп туман хокимлигига www.edo.ijro.gov.uz хамда www.mf.ijro.gov.uz тизими орқали жами 4530 та топшириқлар келиб тушган бўлиб, шулардан 4329 таси бажарилган, 201 тасининг ижроси таъминланмоқда.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари 2022 йил январь-октябрь ойларида туман ҳокимлигига жами 1715 та мурожаатлар келиб тушган, шу жумладан, 919 та мурожаатлар бевосита ҳокимликларига тегишли бўлиб, 796 та мурожаат Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси ҳамда Халқ қабулхоналари орқали келиб тушган.

Бундан ташқари ёзма мурожаатлар 546 та, оғзаки мурожаатлар 373 тани ташкил этади.

Ўтган йилга нисбатан ёзма мурожаатлар 635 тага ҳамда оғзаки мурожаатлар 17 тага камайганлигини кузатиш мумкин.

Мурожаатларда асосан уй-жой, ички кўчаларни асфальт килиш, даволанишга моддий ёрдам ҳамда моддий ёрдам, контрақт пулини тўлаш масаласи кўтарилган.

Туман ҳокимлигига жисмоний ва юридик шахслардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси орқали жами 796 та мурожаат, шундан 621 таси Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси орқали ҳамда 175 таси халқ қабулхонаси орқали келиб тушган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман ҳокимлиги виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган 621 та мурожаатнинг 419 таси қаноатлантирилган, 179 таси бўйича тушунтириш берилган, 14 таси рад этилган ва 9 таси ўрганиш жараёнида.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси орқали келиб тушган 175 та мурожаатнинг 97 таси қаноатлантирилган, 72 таси бўйича тушунтириш берилган, ва 6 таси кўриб чиқилмоқда.

Шунингдек, хозирги кунда бевосита ижросини таъминлаш учун туман хокимлигига www.edo.ijro.gov.uz тизим орқали 39 та хужжатлар назоратга олинган бўлиб шундан 27 таси бажарилган 12 таси жараёнда Жумладан:

  • туман ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари О.Абдиримовда 9 тасидан 3 таси жараёнда;
  • С.Қурёзовда 7 дан 1 таси;
  • Молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар Ж.Рўзимов 8дан 1 таси;
  • инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Б.Бобоевда 4 дан 3 таси ўрганиш жараёнида бўлиб, ушбу кўрсаткич туман бўйича 39 та ижрога қаратилган ҳужжатлардан 12 таси яни (44%) жараёнда туриб туманнинг кўрсаткичини пасайишига олиб келмоқда хамда хозирги кунда муддати ўтган ва муддати ўтиб ижро қилинган топшириқлар мавжуд эмас.

Юқоридагиларга асосан туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ва тегишли ходимлари вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 февралдаги 42к-сонли қарорининг “Йўл харитаси”да берилган топшириқларининг ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш.

Mурожаатларни ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан назорат ишларини кучайтириш, қонунда белгиланган талабларни бузган мансабдор ходимларга нисбатан чоралар кўриш;

Қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган сифатли килиб белгиланган муддатларда  "edo.Ijro.gov.uz" электрон тизимига киритиб боришлари лозим.

Ушбу юқорида кўрсаиилганларни инобатга олиб, “Махаллий давлат хокимияти тўғрисида”ги Қонуннинг 6 ва 24 моддаларига асосан халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

  1. Туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассисининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 10 февралда “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармонининг ижроси юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.
  2. Туман ҳокимининг барча ўринбосарлари ва туман ташкилотлари раҳбарларига:

- вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 февралдаги 42к-сонли қарорининг “Йўл харитаси”да берилган топшириқларининг ижросини сўзсиз ва сифатли таъминлаш;

- қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларини амалга ошириш ҳолати ва ижроси тўғрисидаги маълумотларни тасдиқловчи ахборотни илова қилган ҳолда белгиланган муддатларда  "edo.Ijro.gov.uz" электрон тизимига киритиб бориш топширилсин.

  1. Туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари Н.Жуманазаров, туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассиси А.Курбановларга:

-   вилоят ҳокимининг 2021 йил 13 февралдаги 42к-сонли қароридаги “Йўл харитаси”нинг ҳар бир банди бажарилиши юзасидан маълумотлар, ушбу бандлар бўйича масъул раҳбарлар иштирокида халқ депутатлари туман Кенгашининг сессияларида муҳокама қилиб бориш;

-   “edo.Ijro.gov.uz” электрон тизими орқали Ҳазорасп туман ҳокимлигига юборилган топшириқларнинг ижроси бўйича тизимли назоратни амалга ошириш;

-   ҳар ой якуни билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларининг ижро ҳолати бўйича ахборот, шунингдек, топшириқларни тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминламаган раҳбар ва масъул ходимларга нисбатан белгиланган тартибда интизомий жавобгарлик масаласини кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиб бориш вазифалари юклатилсин.

  1. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Ж.Рўзимов), туман ҳокимлиги ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбари (Н.Жуманазаров), туман ҳокимлиги Ижро интизоми бўйича бош мутахассиси (А.Курбанов) “Йўл харитаси”нинг ижроси ҳақида маълумотларни умумлаштириб, белгиланган муддатларда Адлия вазирлигига тақдим қилиб борсин.
  2. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммаларига юклатилсин.

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси                                                           У.Машарипов