Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсонинчи сессияси


Тарқатиш: Email Facebook Google LinkedIn Twitter VK VK

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсонинчи сессияси

Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгашининг тўқсонинчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда депутатлар ва тегишли идора-ташкилот раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этдилар.

Сессияга Халқ депутатлари Ҳазорасп тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Ў.Машарипов раислик қилди.

Сессия кун тартибида туман бюджетининг қўшимча манбаларини аниқлаш ва улардан фойдаланишни тартибга солиш, “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш, Ўзбекистон Республикасининг “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги қонунига мувофиқ  тумандаги мавжуд номлари давлат рўйхатидан ўтмаган 43 та қабристонларга ном бериш, Ҳазорасп туманида 2023 йил “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” давлат дастурига таклиф киритиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, туман прокурорининг 2022 йил 21 апрелдаги 11/3-22-сонли “Қонун бузилиши, унинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси тўғрисидаги, туман ҳокимлиги қошида ташкил этилган “Аёллар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан маблағ ажратиш ҳамда Хоразм вилояти халқ таълими бошқармасининг  тумандаги 4,8,13,37-сонли умумий ўрта таълим мактаблари директори лавозимига тақдим қилган номзодларни кўриб чиқиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди. 

Кун тартибидаги масала юзасидан депутатлар фикри тингланиб, қарор қабул қилинди.

Ҳазорасп тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.